Араб тилидаги отларнинг синиқ кўплиги.
Араб тили фиктив тиллар гурухига киришини яхши биламиз. Шунинг учун ҳам араб тилида кўпликнинг икки тури: тўғри кўплик ва синиқ кўплик мавжуд.
Тўғри кўплик худди ўзбек тилидагидек сўз охирига маълум қўшимчалар қўшиб ясалади. Синиқ кўпликда худди ўзбек тилидагидек сўз охирига маълум қўшимчалар қўйиб ясалади. Синиқ кўпликда эса, сўзнинг икки структураси ундаги (ундаги унлилар) ундагиларнинг орасига чўзиқ унли ва қисқа унлилар қўйиш орқали ясалади.
Араб тилида, баъзи қолипдаги отларнинг кўплик шаклини ясашнинг аниқ марфалогик қоидалари мавжуд.чунончи, فلعلةва فعلة қолипидаги отлардан синиқ кўплик فعل ясалади. Масалан دولة-دول қолипида. Тўрт харфли отлардан эса مفاعل فعالل افاعل فعاعل қолипларида ясалади. Масалан مدارس مدرسة . беш (ўзакли) ҳарфли сўзлардан эса مفاعيل فعاليل افاعيل қолипларида ясалиши мумкин. Масалан سلاطين سلطان Чет тилдан кирган сўзлар бўлса, улардан فعاليلة ёки فعاليل қолипидаги кўплик ясалади. Масалан:
أساتيذ – أساتذة – أستاذ نلاميذ – تلامذة – تلميذ
Агар от 5 дан ортиқ харфдан таркиб топган бўлса, охирги 2 ундош олиб ташланиб 4 харфлик отлар ясаладиган қолипга солиб кўплик ясалади.
Масалан:
عناد ل – عندل – عندلي ب
Араб ва ўзбек тилларида келишикларнинг ифодаланиши.
Ўзбек тилида 6та келишик бор. Булар: бош, тушум, қаратқич, ўрин пайт, жўналиш ва чиқиш келишиклари. Бу келишиклардан бош келишик бош келишик морфологик кўрсаткичга эга эмас. Араб тилида келишиклар 3та бўлиб (бош, тушум, қаратқич) уларнинг ҳаммаси морфологик кўрсаткичга эга, яъни
Бош келишик -дамма
Тушум келишиги ِ – фатҳа
Қаратқич келишиги َ касра.
Ўзбек тилида от бош келишикда ҳеч қандай қўшимча олмайдию
Тушум келишиги – ни;
Қаратқич келишиги – нинг;
Ўрин пайт келишиги – да;
Жўналиш келишиги – га; Чиқиш келишиги – дан.
Араб тилида бош келишик ноаниқ холатда танвин дамма, аниқ холатда эса дамма билан ифодаланади.
Қаратқич келишиги ноаниқ холда танвин касра, аниқ ҳолатда касра билан ифодаланади.
Тушум келишиги ноаниқ холатда танвин фатҳа билан, аниқ ҳолда эса фатҳа билан ифода этади.
Бундан ташқари тўғри кўплик музаккар ва муаннасдаги отларнинг келишик кўрсаткичлари бошқача ифодаланади. Биз юқорида тўғри кўпликдаги қўшимчалар уларнинг келишик кўрсаткичларини ҳам ифодалайди.
Араб тилида бош келишик қаратқич келишиги орқали, бош, тушум, қаратқич келишиклар 1та тушум келишиги шаклида ифодаланадиган ҳолатлар ҳам мавжуд. Масалан : قا ض бош ва қаратқич келишиги, قاضيا тушум келишиги.
المستشفى – مستشفىً – бош, тушум, қаратқич келишиги
العصا - عص ا – бош, тушум, қаратқич келишиги
Икки келишикли отларда тушум-қаратқич келишиги битта кўрсаткич
(қўшимча) орқали ифодаланади ( ََ - фатҳа билан) مسائلَ – مسائ ل – тушум ва қаратқич келишиги.
Иккиликда бош келишик انِ тушум –қаратқич келишиги َ يْ نқўшимчаларини олади.
Феъллар ҳам араб тилида келишик кўрсаткичига эга. Ўтган замон феъллари (3ўзакли феъллар, иккиланган, тўғрига ўхшаш, ҳамзали феъллар) фатхага тугайди. Ҳозирги замон феъллар аниқ даража (хабар майлида) дамма ва истак майлида эса фатҳага тугайди.
Умуман, араб тилида келишик категорияси мураккаб грамматик категориялар қаторига киради. Отлар турли омиллар таъсирида келишик кўрсаткичларини ўзгартиришлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |