Хилпилловчи аритмия
Бўлмачалар фибрилляциси (хилпиллаши) тез тез хар бир мушак толасининг алохида хаотик қисқаришидир. Доимий аритмияни даволаш уни бартараф этиш ёки қоринчалар ритмининг частотасини боқаришдан иборат бЎлади. Аритмияни бартараф этиш кўпинча элетроимпульстерапия ёрдамида амалга оширилади (ЭИТ). ЭИТ га кўрсатма бўлиб яқинда пайдо бўлган аритмия (1 йилгача) хисобланади. Қарши кўрсатма - узоқ вақтдан бери аритмия борлиги, тез тез аритмия пароксизми юзага келиши, то унинг қатъий турига айлангунча, миокардда ўуткир яллиғланиш жараёни, кардиомегалия, бўлмача ўлчамларининг катта бўлиши (атриомегалия), қон айланиш етишмовчилигининг оғир дараджаси, анамнезида тромбоэмболик асоратлар борлиги. Кардиоверсига таёрлашда вена ичига ёки ичишга калий препаратлари берилади. Аритмияни бартараф этишнинг иложи бўлмаганда коринчалар ритмини нормаллаштириш учун юрак гликозидлари ёки уларнинг бета-блокаторлар билан комбинацияси берилади. Хилпилловчи аритмияда тромбоэмболик асоратлар хавфи юқори бўлгани учун билвосита антикоагулянтлар ва дезгрегентлар буришга кўрсатма хисобланади.
Қоринчалар экстрасистолияси
Қоринчалар экстрасистолиясида даво усули ва антиаритмик препаратларни танлаш экстрасистолиянинг келиб чиқиши, топикаси, гемодинамикага таъсири ва прогностик кўрсатгичга боғлиқ.
Нейроген (психоген) характерли функционал экстрасистолалар номедикаментоз ва медикаментоз воситалар билан психо-эмоционал статусни яхшилашни талаб қилади. с использованием воздействий. Гиперадренергик реакцияларда бета-адреноблокаторлар берилади (анаприлин 20 мгдан 3-4 махал).
Органик табиатли экстрасистолияларни даволаш асосий касалликга боғлиқ бўлади. Ўткир миокард инфарктидаги қоринчалар экстрасистолиясида во многом определяется характером основного заболевания.лидокаина 80-120 мг вена ичига болюс, кейин эса томчилаб 1-2 мг/мин тезликда юборилади. Керак бўлганда ритмилен 100-200 мг 3 махал, 1 класснинг бошқа препаратлари, бета-адреноблокаторлар ишлатиш мумкин.
Сурункали ЮИК да турли антиаритмик препаратлар қўлланилади, улар индивидуал эмпирик ёки ўткир фармакологик тест орқали танланади. Шуни айтиб ўтиш керакки 1С ва 1А класс антиаритмик препаратларни узоқ қўллаш аритмоген эффект келиб чиқиш хавфини оширади, 1В класс препаратларини эса, ичишга бериш мкмкин ва юқори эффективлиги билан фарқ қилмайди (токаинид, дифенин). Агар дори воситаларини узоқ вақт қўллашга тўғри келса II-IV класс препаратларини танлаш лозим. Суправентрикуляр ва қоринча экстрасистолиялари биргаликда келса 1А, 1С класса препаратлари, бета-адреноблокаторлар ишлатилади. Бошқа антиаритмик препаратлар ноэффектив бўлса кордарон қўллаш мумкин, лекин кордарон кўпинча ножўя таъсир қилиши мумкин, шининг учун уин оғир холатлар, хаёт учун хавфли аритмияларда ишлатиш лозим.
Антиаритмик препаратлар буюрганда калий препаратлари қўшиб берилади. (аспаркам 1-2 таб. дан 3 махал). Қоринчалар экстрасистолияси юрка гликозидлари билан даволашга асосий қарши кўрсатмалардан бири хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |