Мавзу: Антиаритмик воситаларнинг клиник фармакологияси
Аритмияларни даволашда асосий касалликка таъсир этиш (гипертиреозда тиреостатикларни қўллаш, митрал стенозда комиссуротомия, миокард ишемиясида антиангинал дори воситалари) ва қўзғатувчи омилларни бартараф этиш ( алкоголь, аччиқ чой ва кофе, оғир жисмоний зўриқиш катта ахамиятга эга. Юрак етишмовчилиги ривожланиши билан аритмиялар пайдо бўлса ваздилататорлар, сийдик хайдовчи воситалар, юрак гликозидлари билан даволаш керак. Артериал гипотонияда ривожланадиган аритмия АҚБ ни кўтарилиши натижасида, масалан мезатон юборгандан кейин йўқолиши мумкин. Эмоционал стресс натижасида пойдо бўлган аритмия седатив воситалар билан даволаш натижасида йўқолиши мумкин, масалан мезатон юборгандан сўнг. Дори воситасини танлашда аритмия тури ва келиб чиқиш механизми, унинг сабаби, асосий касалликнинг оғирлик даражаси, гемодинамик кўрсаткичлар бузилишлари борлиги, антиаритмик восита фармакокинетикаси ва фармакодинамикасига таъсир этувчи ёндош касалликлар борлиги, бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ножўя таъсирларини хисобга олиш керак.
Юрак ритми ва ўтқазувчанлиги бузилиши классификацияси (таснифи)
Юрак ритми ва ўтқазувчанлиги бузилиши классификацияси ЭКГ текширувлар хулосасига асосланган бўлиб, бир нечта турлари мавжуд. Бизнинг назаримизда М.С. Кушаковский ва Н.Б. Журавлева (1981) томонидан таклиф қилинган, В.В. Мурашко ва А.В. Струтинскийлар (1987) тамонидан такомиллаштирилган классификация хар томонлама мукаммал бўлиб, барча ритм ва ўтқазувчанлик бузилишларини қамраб олган. Ушбу классификацияга кўра қуйидаги ритм ва ўтқазувчанлик бузилишлари тафовут этилади:
I. Импульс хосил бўлишини бузилиши.
А. СТ автоматизми бузилиши (нормотоп аритмиялар)
1. Синусли тахикардия
2. Синусли брадикардия.
3. Синусли аритмия.
4. СТ тўхташи.
5. Бўлмача асистолияси.
6. СТ холсизлиги синдроми (СТХС).
Б. Эктопик марказ автоматизми устунлиги сабабли юзага келган эктопик (гетеротоп) ритм.
1. Секин (ўрнини босувчи) сирғаниб чиқувчи комплекслар ва ритмлар;
а) бўлмачадан.
б) АВ тугунчадан.
в) қоринчадан.
2. Суправентрикулар ритм бошқарувчиси миграцияси (кўчиб юриши).
3. Тезлаштирилган эктопик ритм (нопароксизмал тахикардиялар):
а) бўлмачадан.
б) АВ тугунчадан
в) қоринчадан
В. Асосан ритм автоматизмини бузилишига боғлиқ бўлмаган (re- entry механизми қўзғатувчи тўлқинни қайта кириши) эктопик (гетеротроп) ритмлар.
1. Экстрасистолиялар (ЭС): бўлмачалардан, АВ - тугундан, қоринчалардан.
2. Пароксизмал тахикардия: а) бўлмачалардан; б) АВ- тугундан; в) қоринчалардан.
3. Бўлмачалар титраши.
4. Бўлмачалар хилпиллаши (фибрилляцияси).
5. Қоринчалар титраши ва хилпиллаши (фибрилляцияси).
II. Ўтқазувчанликни бузилиши
1. Синоатриал блокада.
2. Бўлмача ичи блокадаси.
3. Антриовентрикуляр блокада: а) I даража; б) II даража; в) III даража (тўлиқ).
4. Қоринчалар ичи блокадаси (Гисс тутами блокадаси):
а) битта шохча (монофасцикуляр),
б) икки шохчали (бифасцикуляр),
в) учта шохчали (трифасцикуляр)
5. Қоринчалар асистолияси.
6. Қоринчаларни вақтидан олдин қўзғалиши:
а) Вольф-Паркинсон-Уайт синдроми (WPW)
б) Р-Q интервалини қисқариш синдроми (CLC).
III. Комбинацияланган (қўшилган) ритм бузилишлари
1. Парасистолиялар.
2. Чиқиш блокадалари билан кузатилувчи эктопик ритмлар.
3. Атриовентрикулар диссоциация.
Қуйида УАВ фаолиятида кўп учрайдиган юрак ритми ва ўтқазувчанлиги бузилишларини ташхислаш ва доволаш тамоилларига алохида тўхталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |