МАВЗУ №3
СУЯК ТЎҚИМАСИНИНГ РЕГЕНЕРАЦИЯСИ ВА СИНГАН СУЯКЛАРНИНГ БИТИШИ
СИНГАН СУЯКЛАР БИТИШИНИНГ УМУМИЙ ҚОНУНИЯТЛАРИ
Синган суякларнинг битиши суяк тўқималарининг регенерацияси йўли билан содир этилиб — суяк қадоғи ҳосил бўлишига олиб келади. Суяк синган жойда битиши натижасида суяк регенерати хосил бўлади. У ўзига хос ҳамма специфик элементлар ва суяк тўқимасининг гисто-логик структурасига эга.
Суякнинг тикланиши шакл хосил қилиш активлиги, суяк пўстлоғи камбиал қатлами хужайраларининг пролиферацияси, шунингдек эндост ва суяк ҳужайра элементлари (гаверс) ва тешиб ўтадиган (фолькман) каналлар, кам дифференсацияланган суяк илиги стромасининг хужайра ва ўсаётган қон томирларининг мезенхимал хускайралари хисобидан амалга ошади.
Суяк регенерацияси шароитлари экспериментда ва клиник тек-ширувларда ўрганилган. Суяк регенератив жараёнига турли хил умумий
ва махаллий шароитлар таъсир кўрсатиб, синишларнинг тез ва тўлиқ битишини таъминлайди.
Остеоген дужайралар — остеобластлар, фибробластлар, остео-цитлар, гистиоцитлар, лимфоид, ёг ва эндотелиал хужайралар, мие-лоид ва эритроид катор ҳжайралари хисобланади. Суяк битишида регенератда микроциркуляция ва васкуляризациянинг тикланиши катта аҳамиятга эга, улар остеобластларнинг нормал функциясини таъминлайди.
Суяк катта қисмининг регенерациясини клиникада суяк бўлакларини аста-секин суриш ёки суяк нуқсонларини трансплантатлар билан тўлдириш йўли билан амалга оширилади. Дистракция билан суякларни узайтириш усули ҳамда алло- ва ксенопластика айнан шу тамойилга асосланган.
Суяк жароҳатининг битиши, шунингдек юмшоқ тўқималар жароҳати регенератив жараённининг бирин-кетин ривожланиши билан рўй беради. Суякнинг тикланиш цикли шартли равишда қуйидаги тўрт фаза ёки босқичга бўлинади:
Биринчи б о с қ и ч — репродукциянинг ривожлана бошланиши ва хужайра элементларининг шикастланган хужайралар ва тўқималар некрози ва некробиози махсулоти таъсирида пролиферацияси. Суяк қадоғи хосил бўлишида асосий ролни синган суяк сохасида қон айланишининг тикланиши ўйнайди.
Иккинчи б о с қ и ч - тўқима структурасининг ташкил топиши ва тахассуслашуви. Хужайра элементларининг пролиферацияси ва тахассуслашуви кучайиши билан тавсифланиб, бу анаболик гормонлар туфайли кечади. Ёш суяк хужайралари суяк регенератининг органик асосини ташкил килади. Оптимал шароитларда (яхши иммобилизация, бошқа қўшилиб келадиган касалликлар йўқлиги) остеоид тўқима ҳосил бўлади.
Учинчи босқич — суяк структурасининг ташкил топиши. Асосий жараён синган суяк ўрнида қон айланишининг тўлиқ тикланиши ва регенерат оксид асосининг минералланиши. Суяк бўлаклари оралиғидаги бўшлиқ майда хужайрали суяк трабекулалари тўри билан тўлади, бу дағал толали ва ясси хужайрали суяк тўқимасидан ташкил топган. Учинчи босқич охирида суяк устунчалари кўшилиб, кенг суяк каналларидан иборат компакт моддага айланади.
Тўртинчи босқич — бирламчи регенератнинг қайта тикланиши ва синган суякнинг тўлиқ тикланиши (реституция). Бу босқичда кортикал қават аниқ кўринади, суякнинг илик канали тик-ланади, суяк пўстлоги аниқ ажралиб туради. Тартибсиз жойлашган оҳакланган структура ортиқча қалинлашаётган бир тартибда жойлашган регенерат билан алмашинади.
Регенератив жараённинг ҳар бир босқичи аста-секин бир босқичдан бошқасига ўтади.
Суяк қ а д о ғ и турлари (бирламчи ва иккиламчи битиш). Синган суякнинг битиши қадоқ хосил бўлиши билан кечади. У қуйидаги турларга бўлинади: периостал (ташқи) қадоқ, асосан суяк пўстлоғидан ташкил топади; эндостал (ички) қадоқ, эндостдан шаклланади; интер-медиар қадоқ, компакт қават оралиғидаги ёриқни тўлғазади; параоссал қадоқ, суяк бўлаклари орасида ингичка тўсиксимон, икки томони уланган толалар шаклланади (53-расм).
Суяк бўлаклари холати (силжиш даражаси, бўлакларнинг бир-бирига нисбатан жипслиги, фиксациянинг махдамлиги) суяк тўқима-сининг турли тикланишларига мух.ит яратади. Агар бўлаклар яхши репозиция қилинган бўлса, бир-бирига зич тегиб турса ва маркам тах гакачланган бўлса, битиш минимал периостал қадоқ, ва асосан интермедиар қадоқ, хисобидан амалга ошади.
Суяк қадоғининг ҳар бир тури ўзига хос физиологик аҳамиятга эга. Масалан, периостал ва эндостал қадоқ, вақтинчалик тузилма бўлиб, суяк битганлигига кафолат бермайди. Бу суяк қадоқлари турларининг аҳамияти (айниқса, периостал қадоқнинг) суяк бўлакларини синган жойида махкам ушлаб туриш ва суяк регенератининг тез ҳосил бўлиши-га имкон яратишдир. Суяк бўлаклари орасида харакатнинг пайдо бўлиши унда қон микроциркуляциясининг бузилишига олиб келади. Бу суяк регенерациясини сусайтиради. Бундай мухитда регенератда тоғай тўки-маси кўпроқ ривожланади. Васкуляризациянинг сустлиги тоғай тўқима-си борлигига ва интерстициал ўсишига шароит яратади. Тоғай қадоғи суяк бўлаклари орасида харакат йўқолса ва етарли васкулиризация бўлса, суяк тўқимасига алмашинади. Суякнинг битиши икки типда амалга ошиши мумкин: бирламчи ёки иккиламчи битиш. Суяк бўлак-ларининг бирламчи битиши интермедиар қадоқ хисобидан бўлиб, бўлаклар зич махкамланиб, мутлақ харакат йўқотилгандан сўнг ривожланади. Интер-медиар қадоқ, бириктирувчи тўқима негизида ташкил топиб, ундаги қон томирлар асосан периост томонидан интермедиар ёриққа ўсиб киради. Суякнинг хосил бўлиши десмал типда бўлиб, тоғай босқичини босиб ўтмайди. Суякнинг битиши қайси турда бўл-
Do'stlaringiz bilan baham: |