53-расм.
Суякнинг қадоқ; қисмлари. — периоостал; — эндостал; — интермедиар; 4— параоссал.
масин, қадоқ, пайдо бўлишида асосий вазифани периост, суякнинг крн билан тупик таъминланиши, суяк бўлакларини ўраб олувчи юмшок тўклмалар холати ва суяк оралигидаги бўшлиқ,нинг яшаб кетишга лаёкати мухим рол ўйнайди.
Суяк бўлакларининг битиши, аввало, периостал ва эндостал қадоқ, пайдо бўлишидан бошланади. Суяк бўлаклари периостал ва эндостал кадок;хисобидан махкам ёпишгач, интермедиар (оралик) кддокдашкил топиб, қайси типда битишидан қатъи назар асосий аҳамиятга эга. Интермедиар кадок орқали суяк битгач, периостал ва эндостал қадоқ, редукциялашиб, интермедиар қадоқ нормал суяк морфологик структурасини қабул қилади.
Синиқларнинг бирламчи битиши энг оптимал бўлиб, қисқа муддатда битиб, суяк структураси яхши тикланади.
Суяк бўлаклари кўзғалганда ва парчаланган синиш бўлса, суяк битишида асосий ролни суяк пўстлоғи (периост) ўйнайди ва синиқларнинг битиши иккиламчи типда бўлиб, катта периостал қадоқ хисобидан бўлади.
Ровак суякнинг битиши ўзига хос хусусиятлари билан фарқ,кдлади. Ровак суякнинг бакувватлиги унинг кортикал қавати хисобидан эмас, балки эндостал зонада жойлашган суякнинг тўрсимон устунчалари туфайли бўлади. Ровак суякнинг репаратив регенерацияси учун энг оптимал шароит - суяк бўлакларини оптимал бир-бирига яқинлашти-ришдир (масалан, қоқилган синишларда). Қадоқ пайдо бўлиши одатда тоғай фазасини ўтмайди ва периостал қадоқ суст ривожланган бўлади.
Узун найсимон суякларнинг диафиз ва метафизининг битишида мухим фарқлар бор. Диафизар синишда қадоқ пайдо бўлиш жараёни тоғай тўқима хосил бўлиш босқичини ўтади, метафизар синишда эса тоғай тўқимаси ҳосил бўлмайди ва бириктирувчи тўкима қадоғи тўғридан-тўғри метаплазия орқали суякка айланади. Суяк қадоғининг ҳосил бўлиши нафақат махаллий шароитга, қолаверса, организмнинг умумий ахволига, беморнинг ёшига ва кўшилиб келган касалликларга боғлиқ.
Суяк бўлаклари қўзғалмаган, синишлар бўлаклар яхши тегиб турганда анча қисқа муддатда битади. Бўлаклар қўзғалган холатда турган синишлар анча секин битади, яна суяк қадоғининг ташкил топишига синиш турининг ҳам аҳамияти бўлади. Қирралари текис бўлган кўндаланг синишлар анча секин битади, бунда илик кам сатхда очиқ бўлиб, суяк пўстлоғи кўчган бўлса, эндостал ва периостал қадоқ хосил бўлиши учун биологик шароитлар бўлмайди.
Синишларни тўғри даволаш суяк кҳдош х,осил бўлишида: ўз вақтида ва тўлиқ диастаз қолдирмасдан суяк бўлакларини репозиция қилиш, барқарор ва узоқ муддатга тахтакачлаш, энг тўғри ва яхши даволаш усулини танлаш ва кўшимча физиотерапевтик ва жисмоний муолажа-ларни ишлатиш мухим аҳамият касб этади.
Суяк очиқ синганда инфекция тушиб қолса ва травма таъсирида остеомиелитга айланса ҳамда суяк секвестрацияси рўй берса, қадоқнинг хосил бўлиши анча чўзилади. Шу муносабат билан ва синишлар нотўғри даволанса, суяк қадоғининг хосил бўлиши чўзилади ёки умуман хосил бўлмаслити мумкин. Шундай пайтларда узоқ битмайдиган, қадоқ секин пайдо бўладиган синишлар ва хатто сохта бўғим пайдо бўлиши мумкин.
Қуйидаги холларда қадоқ секин хосил бўлади:
авитаминоз ва гиповитаминоз бўлган шахсларда (цинга, рахит,
хомиладорлар остеомаляцияси);
қалқонсимон без орқа таначалари (glandula parathyreoidea)
фаолияти бузилганда (қонда кальций микдори камайиши) ва буйрак
усти бези фаолияти кучайиши;
сурункали касалликларда (сил, захм, қандли диабет, сиринго-
миелия, бош ва орқа мия ўсмалари). Периферик нервларнинг шикаст-
ланиши суяк битишига салбий таъсир килади. Анемияда, кахексияда
ва нурланиш касалликларида суяк регенерацияси секинлашади;
узоқ, вакт гормонал препаратлар кабул қилинганда (гидрокор-
тизон, преднизолон ва хоказо). Дикумарин ва гепарин қабул қилинса,
синган суякларнинг битиш муддати чўзилади.
Синишларнинг битиши учун қон билан таъминланиш ва суяк бўлаклари учларининг яшашга лаёқати жуда мухим омиллардан сана-лади, чунки суяклар синганда бўлаклар кўпинча бузилади. Юмшоқ тўқималар ва суякдаги қон томирлар шикастланади. Эпифизлар зонасида, синовиал бурмалар ва бўғим халтаси ёпишадиган жойларда суякка артерия ва вена ўсиб чикади. Елка бўйинчаси, билак суягининг типик ўрнидан синишлар қон билан яхши таъминланганлиги туфайли яхши битади. Катта болдир суягининг пастки 1/3 қисми тирсак ва елка суяклари қон билан ёмон таъминланганлиги туфайли бундай жойдаги синишлар қийинроқ битади. Агар шикастланган суяк бўлак-ларидан биттасида қон айланиш бўлмаса, унда суякнинг шу қисми регенерацияда қатнашмайди (сон бўйинчасининг медиал қисми ва кафт олди қайиқсимон суяги синишлари).
Синишларнинг битиш прогнозини репаратив жараённинг нормал кечишига караб баҳолаш керак булар травматологиянинг хусусий бўлимларида тасвирланган.
Синишларнинг секин битишига нотўғри даволаш сабаб бўлади; суяк бўлакларини ўрнига солмаслик бўлакларнинг бир-бирига тегиб турмаслиги, скелетдан тортганда хаддан ташқари кўп юк осиб қўйиш, нотўғри ва етарли бўлмаган, кўпинча, узиқ-узиқ тахтакачлаш, пассив гимнастика билан жуда эрта шуғулланиш, юмшоқ тўқималарнинг синиқ бўйича мажақланиши (суякни ўраб турган мушак ғилоф), унинг қон билан таъминланиши суякдаги қон айланишига боғлиқ.
Суяк синишининг секин битиш клиник белгиси, унинг синган юзасининг эластик харакатчанлиги, ўқи йўналиши бўйича босилганда
оғриқнинг пайдо бўлиши, айрим пайтларда синган сохада терининг қизаришида юзага чикади. Рентгенологик жихатдан аниқ кўринмай-диган суяк қадоғи аниқланади.
Секин қадоқланишни консерватив ёки жаррохлих усулида даволаш мумкин. Консерватив даволашда иммобилизация янги синишдага каби (2-3 ой ва кўпроқ) керагича давом эттирилади, бунинг учун компрес-сион аппарат, гипс боғламини қўйиш, ортопедик аппаратларда юриш амалга оширилади.
Суяк қадоғини тезлаштириш учун бошқа консерватив воситалар Хам ишлатилади: 1) йўғон игна ёрдамида бўлаклар орасига 10-20 мл аутоқон юборилади; 2) қонни тўхтатиш йўли билан гиперемия; 3) синган юзани ёғоч болғача билан уриш (Турнер усули); 4) физиотерапия, УВЧ, кальций тузлари, гормонлар (метандростенолон, рета-болил ва хоказо) билан электрофарез; 5) кучсиз ток ёрдамида электростимуляция.
Do'stlaringiz bilan baham: |