Карамнинг афзалликлари шубҳасиз узоқ вақт давомида сақланиши, қайта ишлаш учун яроқлилиги (ферментация ва консервалаш), шунингдек, турли хил пишиб етиш муддатларининг кўп навлари мавжудлиги. Карам-юқори ҳосилдор ва кенг тарқалган сабзавот ҳисобланади.
Одамлар жуда ҳам узоқ вақтлардан бери тузсиз ачитилган карамни овқатларга ишлатиб ва ундан баҳра олиб келмоқда. Бу ўсимликдан тайёрланадиган овқатлар нафақат мазали, балки бизнинг соғлиғимиз учун жуда фойдали ҳамдир.
Тузсиз ачитилган карам ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлганига 2000 йилдан ортиқроқ бўлди. Бу маълумотлар Буюк Хитой девори қурилган давр – император Цинь Шихуанди (эр. авв. 259-210 йй.) даврида келтирилган. Балки бу машҳур қурилиш бўлмаганида одамлар яна ҳам кўпроқ вақт тузсиз ачитилган карамнинг мўъжизавор хусусиятлари ҳақида билмаган бўларди. Осиё сарҳадлари бўйлаб 2000 км. га чўзилган бу баҳайбат иншоотга пойдевор қўган экансиз қўллар ўз кучларини сақлаб туришига ҳаммасидан ҳам бмргли карамни мунтазам равишда овқат билан тановул қилишгани сабаб бўлди. Овқатнинг таркибидаги бошқа нарсалар эса бу жигарранг гурунч ва чоя ловиялари бўлган. Карамни хуштаъм қилиш учун унга кашнич уруғи, сельдерей, укроп, қора арча мевалари қўшилган. Ҳаваскорлар унга ўзига хос чиқиши ва хуш таъмга эга бўлиши учун яна бошқа нарсалар ҳам қўшишган.
Аммо минг йилдан сўнг ўзининг машҳур деворига қарамасдан Хитой мўғул хони Чингизхон ҳукмига ўтди. Унинг жангчилари тузсиз ачитилган карамнинг фойдалари ҳақида хабардор бўлишди ҳамда унинг шуҳратини ўз юришларида Европа ва Осиёнинг бошқа давлатларига ҳам ёйдилар. Ўзларидан сўнг босқинчилар харобалар аламлар ва... тузсиз ачитилган карамни тайёрлаш услубларини қолдиришди.
Айниқса бундай карам билан тайёрланган овқатлар Германиянинг келажакдаги аҳолисига ёқиб қолди. Бу тевтон халқлари мазкур янги таомни “ачитилган карам” деган маънони англатадиган ном билан атай бошлашди. Ушбу ном билан таом бошқа кўплаб тилларга таржима қилинди.
Тузсиз ачитилган карам яхши сақланади ва ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотмайди. Балки айнан мана шунинг учун дунё бўйлаб саёхатлардаги энг қимматли озиқ – овқат маҳсулотларидан бўлишига сабаб бўлгандир. Гавайи оролларини кашф этган машҳур капитан Кук ўзининг географик муваффақиятларининг сабабчиси қилиб тузсиз ачитилган карамни кўрсатади. Матрос ва офицерларнинг кундалик овқатланиш рационида бу ўсимликдан фойдаланиш уларни кўплаб ўн йилликлар давомида узоқ денгиз саёхатларида қочиб бўлмас энг оғир касаллик ҳисобланган – цинга билан оғришдан сақлади. Ҳар холда капитан Кук номаълум жарроҳининг қайдларидан тузсиз ачитилган карамнинг доривор хусусиятларининг билиб олганди. Бу жарроҳ голланд флоти кемаларида цинганинг учрамаслигининг асосий сабаби кема аъзоларининг ҳар куни “цоркул” қабул қилиши, яъни тузсиз ачитилган карам ейиши эканлигига ишонарди. Врач унга голланд кема аъзолари ҳамиша таомларида фойдаланадиган “маринадланган карамдан овқатлар”ни ёзиб берди. Бугун бу таом “кўҳна тузсиз ачитилган карам” номи билан машҳур.
Капитан Кук учун бу фақатгина назария бўлиб қолмади ва у Тинч океанининг ўша пайтда ўрганилмаган минтақаларига тайёргарлик кўраётган саёҳатларининг бирида кемаларининг турмаларида яқин 10 тонна тузсиз ачитилган карамни денгизчиларни овқатлантириш учун юклади. Орадан кўп йиллар ўтди ва одамлар ҳеч қандай сирли кучлар ёки афсунлар эмас балки аскорбин кислотаси ёки яна ҳаёт дармондориси деб аталадиган С витаминини денгизчиларни цинга билан оғришдан қутқарганини билди. Лекин ачитилган карамда аскорбин кислотаси (С витамини) билан бирга сут кислотасининг микроорганизмлари ҳам, сут кислотасини ишлаб чиқарадиган ва одамнинг ичакларидаги чиритувчи микрофлораларни қириб ташлайдиган ҳамда инсон организмида ланжликни келтириб чиқарадиган бактерияларга қарши курашувчи ацидофилин лактобактериялар ҳам мавжуд.
Айтиб ўтилганидек, ачитилган карам С витамини – муҳим қувват манбаининг ажойиб конидир. Шундай экан, бу маҳсулотнингбир палласининг 4 дан 3 қисми катта ёшли одамнинг ушбу витаминга бўлган бир кунлик талабининг 25 фоизини қондиради. Лекин худди шу карамда яна В ва В2 витаминлари ҳам мавжуд, яъни тиамин ва рибофлавин. Шуни билиш керакки, С ва В витаминларини ҳар куни истемол қилиб туриш керак, булар инсон организмида ўз – ўзидан йиғилмайди. Тузсиз ачитилган карамдаги мавжуд енгил кислоталилик уни пиширганда витаминлар парчаланиб кетишидан сақлайди. Бундан ташқари, ачитилга карам ёш-у қари одамларнинг кунлик овқатланиш рационида зарур бўлган кальций, фосфор ҳамда бошқа фойдали органик минераллар, кўплаб витаминлар, энзимлар ва озуқавий моддаларнинг арзон манбасидир.
Патриция Брэгг, овқатланиш, гўзаллик ва жисмоний маданият масалалари бўйича мутахассис маслаҳатлари ва унинг Туз ва Карам асаридан фойдаланилди. “Адабиёт учқунлари” Тошкент – 2014, 144 бет.