7-Мавзу. Фармацион ҳамда цивилизацион қарашлар ва тарих
Режа:
1. Тарихий тарақиѐтга назарий қарашлар тарихидан.
2. тарихга фармацион қараш ва унинг зиддиятли томонлари.
3. ХХ асрда тарих назариѐтчилигидаги айрим оқимлар ва мактаблар.
4. Тарихга цивилизацион қарашнинг тарихий илдизлари ва моҳияти.
5. Энг янги давр ўзбек тарихчилигининг назарий методологик асослари.
Таянч иборалар:
тарихий билимларнинг объекти, тарихнинг цикллилиги, спираль бўйлаб
ҳаракат, илоҳий хоҳиш ғояси,тарихга илмий ѐндошув, фармация,
қивилизацон ѐндошув.
Дарснинг асосий мақсади
магистрантларда тарихий назарий фиткрлар
тараққиѐти \ақида илмий тасаввур, билим ва бу ҳақдаги билимларни ўз
фаолиятига жатбиқ қилиш кўникмасини шакллантиришдир.
Тарихий билимларнинг объекти инсониятнинг реал тарихий
тараққиѐтидаги барча босқичлардан иборат.
Ижтимоий билимларнинг, шу жумладан тарихий билиш жараѐнининг
табиатни билишдан фарқи шундаки, ижтимоий тарихий билимни билувчи
субъект шу жамиятнинг ўз вакилидир. Субъектнинг ўз ижтимоий мавқеини
жамият миқѐсида англаб етиши ва ижтимоий тафаккур қилиши жамият
ҳақидаги билимнинг моҳиятини ташкил этади. Тарих билими ҳам жамият
аъзосининг ўз ва ўзга жамиятларнинг тараққиѐти ҳақидаги ижтимоий
билимдир. Одамзод қадимги замонларда ўз тарихини ва хатто ўз-ўзининг
моҳиятини англашда мифологик тарзда фикр юритган. Бу демак, субъект,
яъни ўз тарихини ва ўзини англамоқчи бўлган зот ўзини (яъни субъектни)
ҳаѐлий мифологик тасаввур билан бир нарса деб тушунган. Субъект билан
- 43 -
объект унинг онгида қоришиб кетган. Ўзи ҳаѐлида пайдо қилган, аслида реал
тарихдан йироқ, образлашган тасаввур ичида одамнинг ўзи ҳам ўзини бор
деб ҳисоблаган. Одам табиат кучларини ўзига ўхшашқиѐфада тасаввур этган,
яъни ўзига хос ҳусусиятларини уни ўраб турган табиатга тадбиқ қилган.
Табиат антроморф – одамга ўхшаш қилиб идрок этилган. Бунинг қолдиқлари
эртаклардан кенг маълум. Уларда табиат унсурлари ҳар жиҳатдан инсон
фаолиятини, фикрини, нутқини такрорлайди. Бу босқич учун ижтимоийлик
билан табиийлик борлиҳи деярли фарқланмаган. Ибтидоий одам ўзини ўз
жамоаси ва яшаш муҳитида унга маълум объектлар билан бирга тасаввур
этган.
Тарихга илмий қараш инсоният онгидаги мифологик тафаккур шаклини
енгиб ўтгандан бошланади. Бу босқич мифдан логосга – ҳаѐлий тасаввурдан
мантиққа томон силжишни таъминлади. Лекин логос – тарихга мантиқ
орқали баҳо бериш босқичи икки йўлнинг боши эди. Биринчи йўл тарихни
объектив жараѐн сифатида тушуниш бўлса, иккинчиси тарихни илоҳий куч,
яъни олам-борлиқ устидан ўз иродаси ва ҳукмини ўтказувчи куч билан
боғлаш йўли эди. Олам устидан, унинг тараққиѐт устидан ҳукмрон, аммо ўзи
мавҳум зот – худо, илоҳий зот, одамнинг ҳохишидан ташқари мавжуд зот
ҳақидаги
фикрга
тарихни
бўйсиндириш
инсоният
ўтмишини
илоҳийлаштиришга олиб келади. Бу каби ҳолатларни ҳозирги замон туркман,
тожик, қисман қозоқ тарихшунослигида кузатилмоқда. Улардаги етакчи ғоя
азалийлик, илоҳий танланганлик, ҳудудларида мутлоқ даражада миллий
эгоистик эгалик ғояси, қўшни минтақалардаги этник диаспоралари яшаѐтган
ерларга ҳам ҳудудий даъвогарлик, қўшни халқларга нисбатан душманлик
(адоват) руҳини тарғиб қилиш, уларнинг мавжудлигини инкор этиш,
маънавий-маданий дунѐсига нисбатан менсимаслик каби кайфиятларни
уйғотишга уриниш яққол кўзга ташланмоқда.
Тарихга илмий ѐндашув масаласи фалсафий категория бўлиб, объектив
билим билан ўлчанади. Тарихни билишда илмийлик меъѐри масаласида
мураккаблик мавжуд. Зеро, илмийликнигн ўзини объектив талқин қилиш
- 44 -
тарихчи субъектининг методологик салоҳияти, билим даражаси, мушоҳада
кенглиги,
умумийликни
хосликнинг
йиғиндиси
деб
тушиниши,
хосликларнинг ички қонуниятлари умумий қонуниятларга бўйсуниши
кабиларни қай даражада идрок этишига, қолаверса, ўз тушунча ва
идеалларини воқеъликлар тизимига татбид қила олишига боғлиқдир.
Илмийлик образи (нимани илмий деб ҳисоблаш) турли даврларда
турлича бўлган. Ғарб антик дунѐсида ижтимоий тарихий жараѐнларни,
ижтимоий ходисаларни табиий жараѐн деб баҳолашга дастлабки қадамлар
қўйилган эди. Масалан, Демокрит инсоннинг жамоа бўлиб уюшуб яшашига
унинг эҳтиѐжлари сабаб бўлган. Яъни инсон ибтидоий ҳолатдан ижтимоий
ҳолатга яшаб қолиш, ѐлғизлик ҳалокат эканини тушуниш орқали етиб келган.
Инсоннинг хатти ҳаракати, тафаккури, яшаш учун ўзига онгли равишда шарт
шароитлар қила билиш, меҳнат қуроллари, инсон жамоаси, уруғи, аймоғи,
қабиласи, элати, элу улуси, бошқарилиши ва давлат идора тузилмалари –
буларнинг барчаси ижтимоий зарурат меваси ва ҳаказо. Демокритнинг
бундай қарашидан тарихий онгнинг, тарихий тафаккурнинг объектив
асосларига бир қадам қолгандек кўринади. Чиндан ҳам демокритнинг
фикрини
давом
эттирилса,
―тарихий
фактлар
айни
фактологик
материалларни ташкил қилиши, фактология эса асло мифологик материаллар
эмас‖лигини тушуниш қийин эмас.
Лекин антик даврда бошланган ушбу рационал ғоялар ўрта асрларда
оламнинг заминий ва осмоний бўлиши каби диний қарашлар гирдобида
деярли сўниб қолади. Билиш назарияси илоҳий билдиришдан ортиқ бирор
нарсага даъво қилиши хатто жазоланадиган дахрийлик деб эълон қилинди.
Бор билимлар илоҳий китобларни кўр-кўрона ѐдлашга боғланди. Бу ғарб
дунѐси учун етакчи бўлган бир пайтда порлоқ ақл эгалари жаҳолатнинг қора
пардасини йиртиб, жонларидан кечиб бўлса ҳам илмий ҳақиқатни ҳимоя
қилдилар. Худди шу даврларда Шарқ фалсафасида ва илмий тафаккури
дунѐсида ҳам инқилобий юксалиш бўлди. Оламни илмий билиш, тарихни
ижтимоий асосларини тўғри талқин қилишда Абу Райхон Беруний,
- 45 -
борлиқнинг ҳисоб китоби илоҳий ҳақиқатни билишдаги дунѐвий билим
воситаси эканини Хоразмий, жамият инсоннинг онгли, оқилона бошқарувига
муҳтож ижтимоий ҳодиса эканини Фаробий, инсон тилининг хос
қонуниятлари объектив билиш объекти эканини Қошғарий кабилар жаҳон
аҳлига тушунтириб бердилар.
Тарих тадқиқотларининг уч асосий йўналиши мавжуд. 1-йўналиш
жамиятнинг тараққиѐтини моддий табиий тарихий жараѐн сифатида талқин
қилишдан иборат бўлиб, бу жараѐн қонуний ҳамда одамларнинг иродаси ва
онги билан алоқаси йўқ ҳолда давом этади, деб ҳисоблашдан иборат. 2-
йўналиш эса тарихий жараѐнни одамлар фаолиятининг натижаси сифатида
талқин қилишдир. Биринчи йўналишда одамларнинг фаолияти табиий
жараѐнлар ичига сингиб кетгандек бўлса, иккинчи ўйналишда тарихий
жараѐн объекти билан унинг ижрочиси – одамлар фаолиятини, тарихий
ижодини таҳлил қилаѐтган бўламиз. Ҳар икки йўналишнинг моҳиятини,
уларнинг натижаларини бирлаштирсак, тарихга моддиюн-материалистик
қарашга ѐндашиб келган бўламиз.
Тарих тадқиқотларидаги 3 йўналиш энг муҳим йўналиш сифатида
инсонни тарихнинг хосиласи, тарихий жараѐнларда пишиб етилган хосила
сифатида баҳолашга келиб тўхтайди.
Бу демак инсоннинг жамиятга тобелиги, тарих эса инсониятнинг
ибтидодан то ҳозиргача ривожланиши, деб тушунишдир. Шундай қилиб,
―инсон ва тарих‖ ―тарих ва инсон‖ тарихий жараѐнларининг учинчи ўлчами
бўлиб, тарихни чуқур тушуниш, унинг гуманистик мақсадларини англаш,
жамият ҳаѐти учун ибратга, хатолардан холи қилувчи омилга айлантиради.
1.
Инсоният тарихининг табиат тарихидан фарқи нимада?
2.
Ижтимоий тарихий билимнинг ҳаққонийлигини қандай тамойиллар
таъминлайди?
3.
Тарихга илмий қараш қайси даврлардан бошланган, бу оқимнинг
намояндаларидан кимларнинг ижодини таърифлаб бера оласиз?
- 46 -
4.
Тарихга илмий қарашнинг критерийсинимада?
Мустақилтаълим учун топшириқлар:
1. Тарихий билмнинг ижтимоий асослари ҳақида минирефератив иш
ѐзинг.
2. Тарихнинг объекти инсон ва унинг жамияти: субъектив ва объектив
ѐндошув масаласини тушунтириб беринг.
3. Тарих тадқиқотларида рационализм ва иррационализм.
Тарих тадқиқотларида уч асосий йўналишни таъриф ва тавсиф қилинг.
Адабиѐт:
5.
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: Ўзбекистон.
– 2009.
6.
Историография средних веков. Муаллифлар жамоаси. Москва.
1992 й.: (тарих методологияси тарихининг қичқача тафсилотига бағишланган
1-боби);
7.
Исҳоқов
М.
Тарихий
тадқиқотлар
методлари
ва
методологиясининг асослари. Тезислар. Электрон нусҳа. Т.: 2009.
8.
Исҳоқов М. Марказий Осиѐ халқлари тарихшунослигининг айрим
масалалари. Ўзбек шарқшунослиги: бугуни ва эртаси. Илмий тўплам. Т.:
ТДШИ. – 2010. – Б. 169-172.
- 47 -
Do'stlaringiz bilan baham: |