Бетон аралаштиргичлар. Бетон аралашмалари бетон аралаштиргичларда аралаштирилади.
Бетон аралаштиргичлар: ишлаш тарзига кўра - даврий ва узлуксиз ишлайдиган; аралаштириш усулига кўра - ташкил этувчилар эркин тушган ҳолда аралаштириладиган ва мажбуран аралаштириладиган турларга бўлинади.
Аралаштиргичлар даврий ишлаганда материал билан юклаш, аралашмани қориш ва уни бўшатиш порциялар билан, узлуксиз ишлаганда эса юклаш, қориш ва аралашмани бўшатиш узлуксиз равишда амалга оширилади. Даврий ишлайдиган бетон аралаштиргичларнинг тузилиши содда, хоҳлаган марка ва бикирликдаги бетон чиқаришга тез мослаштириш мумкин. Узлуксиз ишлайдиган бетон аралаштиргичлар ихчам, металл сарфи кам бўлиб, улар кўпроқ автоматлашган технологик линияларда ишлашга мослашган бўлади. Аралашмани тайёрлаш кетма-кет бажариладиган технологик жараёнлардан иборат: аралаштиргични ташкил этувчилар билан юклаш, (боғловчи, тўлдирувчи, сув); уларни аралаштириш; тайёр аралашмани транспорт воситасига ағдариб бериш. Корхоналарнинг асосий жиҳозлари: бетон аралаштиргич, дозалаш қурилмалари ташкил этувчилар бункери ва ташиш воситаларидан иборат бўлади.Даврий ишлайдиган бетон коргичларнинг тузилиши содда, хоҳлаган маркада бетон тайёрлашга тезда мослаштириш мумкин.
Узлуксиз ишлайдиган бетон аралаштиргичлар ихчам, улар кўпрок, автоматлашган, технологик линияларда ишлашга мослашган бўлади.
Гравитацион бетон аралаштиргичлар (10.1-расм, а) қўзғалувчан (пластик) бетон аралашмалари тайёрлаш учун қўлланади ва тўққиз тур ўлчамда чиқарилади: ҳажми 65, 165, 330, 500, 800, 1000, 1600, 2000, 3000 литр (дм3) ҳажмдаги тайёр бетон аралашмасига тенг бўлади. Мажбурий аралаштирадиган бетон аралаштиргичлардан тўлдирувчиларнинг катталиги 80 мм гача бўлган кам қўзғалувчан бикир бетон аралашмалари тайёрлашда фойдаланилади.
Улар саккизта тур-ўлчамда чиқарилади, ҳажми 65, 105, 330, , 500, 800, 1000,2000, 3000 литр тайёр аралашмасига тенг бўлади.
Аралаштиргичларнинг асосий кўрсаткичларидан бири барабанларнинг айланиш такрорлиги ҳисобланади. Бу кўрсаткич тайёрланадиган бетон аралашмаси сифати ва иш унумига катта таъсир кўрсатади, аммо белгиланганидан кўп бўлса зарарлидир, чунки марказдан қочма куч таъсирида материал барабаннинг ички юзаларига қопишиши оқибатида аралаштириш сифати пасаяди.
10.1- расм. Аралашмани қўзғатиш усулларининг принцнпиал схемалари:
а − гравитацион бетон аралаштиргичлар; б, д − парракларга эга бўлган горизонтал валли; в, г – парракларга эга бўлган роторли.
Шунинг учун хам айланишлар такрорлиги аралаштирувчи барабан ҳажмига қараб белгиланади ва 2400 л ҳажм учун 12 айл/мин ва 100 л ҳажм учун эса 24 айл/мин тенг бўлади. Узлуксиз ишлайдиган бетон аралаштиргичларда айланма тезликни тўғри танлаш хам катта аҳамиятга эга (айниқса материал уз оғирлиги ҳисобига тушганда). Айланиш такрорлиги катта бўлганда материал барабан орқали аралашмасдан ўтиб кетади.
Бетонаралаштиргичлар кандай ва қанча бетон тайёрлаш кераклигига қараб танланади. Бикир бетон аралашмалари мажбурий аралаштирадиган аралаштиргичларда тайёрланиши керак. Бундай материалларни аралаштириш учун ҳозир титратиб аралаштиргичлар қўллана бошланди.
10.2 - расм. Гравитацион аралаштирувчи циклик-даврий бетонаралаштиргич:
а – умумий куриниш; б – гидрокинематик схема.
Аралаштириш машиналарига ашё бункерлардан чўмичли кўтаргичлар ёрдамида, ҳажми 80-100 л бўлган моделларга эса қўлда солинади.
Юкловчи кўтаргичга эга гравитацион кўчма бетонаралаштиргич рама 7 га аралаштирувчи барабан 3, электр юритгич 5, чўмич 7 ва уни кўтариш механизми 2, сув билан таъминлаш тизими 6ва бошқариш пульти 4, ўрнатилган. Аралаштирувчи барабан пайвандланган пўлат листдан бўлиб ичкарисига парраклар маҳкамланган. Барабан цапфалар орқали тўғри бурчакли кесимга эга пайвандланган траверсага таянади. Тайёр аралашмани бўшатиш штурвал, редуктор ва фиксатордан иборат бўлган қўл механизми ёрдамида, барабанни киялатиш йўли билан амалга оширилади.
10.3-расм. Қўзғалувчан гравитацион бетонаралаштиргичлар кўриниши.
Мажбурий аралаштирадиган даврий аралаштиргичлар. Аралашмани мажбурий аралаштирадиган даврий бетонаралаштиргичлар вертикал жойлашган валга эга бўлган роторли ва ротор-планетарли бўлиши мумкин. Улар хоҳлаган даражадаги қўзғалувчанликка ва бикирликка эга бўлган бетон қоришмаси тайёрлаш учун хизмат қилади. Роторли бетонаралаштиргичларда (10.4-расм) аралашмани ташкил этувчилар қўзғалмас қисм 1 нинг халқасимон иш бўшлиғида ротор 3 нинг кураклари 2 ёрдамида аралаштирилади. Аралаштиришдаги кураклар роторга пружинали (рессорли) амортизатор 4 лар ёрдамида, унинг айланиш ўқига нисбатан ҳар хил масофада, иш юзалари эса ўзининг ҳаракат траекториясига нисбатан турли бурчак остида жойлаштирилган. Куракларнинг шу хилда ўрнатилиши ташкил этувчиларнинг жадал ва сифатли
10.4 Роторли бетонаралаштиргичлар.
.
10.5-расм. Мажбурий аралаштирувчи бетон аралаштиргич кўриниши.
Мажбурий аралаштирувчи бетон аралаштиргичлар, барабанлари ва аралаштириш кураклари тескари томонга айланадиган тескари оқимли камда барабан қўзғалмас қилиб ишланган турбинали хилларга бўлинади. Бундай аралаштиргичлар 100, 165, 330 ва 660 л. ҳажмли тайёр қоришма беришни таъминлайдиган барабанли қилиб ишлаб чиқарилади (10.5-расм). Мажбурий аралаштирадиган машиналарда тайёрланадиган бикир бетон қоришмаларнинг қўлланиши, аралаштириш вақтини 1,5...2 марта қисқартиради, 1,5 дан 30 % гача цементни тежайди, қотиш жараёнини тезлаштиради ва мустаҳкамлигини оширади. Мажбурий аралаштирадиган машиналарда тайёрланадиган бикир бетон қоришмаларнинг қўлланиши, аралаштириш вақтини 1,5...2 марта қисқартиради, 1,5 дан 30 % гача цементни тежайди, қотиш жараёнини тезлаштиради ва мустаҳкамлигини оширади.
Узлуксиз ишлайдиган мажбурий аралаштирадиган бетон аралаштиргичлар тўлдирувчиларининг энг катта ўлчами 40 мм бўлган бикир ва қўзғалувчан аралашмалар ҳамда қурилиш қоришмалари тайёрлашда қўлланади. Улар тузилиши жиҳатидан бир хил бўлиб, бир-биридан иш унуми, ўлчамлари, иш жиҳозларининг шакллари билан фарқ қилади ва икки валли қилиб тайёрланади.
Куракли иккита горизонтал вал 6 (10.6-расм) тоғарасимон кесимли корпус 8 нинг ичига жойлаштирилган ва электр двигатели 1 дан понасимон тасмали узатма 2, икки поғонали цилиндрик редуктор 3 ва очиқ тишли узатма 4 орқали хар хил йўналишда айланма ҳаракат олади. Валларнинг қуйма пўлат кураклари 7 винт бўйлаб жойлашган, бу эса аралаштирилиши керак бўлган ташкил этувчиларнинг аралаштиргич ўқи бўйлаб ҳаракатланишига ва ўзаро тенг тақсимланишига имкон беради. Дозаланган қуруқ ва суюқ бирламчи ташкил этувчи аралаштиргичга юклаш нови 5 орқали узлуксиз оқим билан келиб туради. Тайёр аралашма бўшатиш затвори 9 орқали бўшатилади
10.6-расм. Узлуксиз ҳаракатга эга бўлган икки валли бетонаралаштиргич:
а − умумий кўриниши; б − кинематик схемаси Иш унуми соатига 5 м3 бўлган бетон аралаштиргичлар кўчма бетон аралаштиргич қурилмалари комплектига киради ва улар паст маркали бетонлар, ўзаро узоқ жойлашган, иш ҳажми кўп бўлмаган қурилиш объектларида қурилиш қоришмалари тайёрлаб бериш учун қўлланади (10.7-расм).
.
10.7-расм. Узлукснз ҳаракатга эга бўлган замонавий икки валли бетонаралаштиргичлар.
Узлуксиз ишлайдиган бетон аралаштиргичларнинг иш унумдорлиги 5, 15, 30, 60 ва 120 м3/соат бўлганлари ишлаб чиқарилади. 120 м3/соат унумдорликка эга бетон аралаштиргич гравитацион аралаштиргичли, қолганлари эса икки валли куракли аралаштиргичли ҳисобланади. Икки валли куракли аралаштиргичли бетон аралаштиргичлар, ягона схема бўйича ишлаб чиқарилади. Тоғорасимон аралаштириш барабанида понасимон тасмали узатма, редуктор ва очиқ, тишли жуфтлар орқали электр юриткичдан қарама-қарши айланма ҳаракат олувчи иккита куракли вал ўрнатилган.
Қоришма аралаштиргичлар қурилиш қоришмаларини (цементли, охакли, лойли, гипсли, шлакли ва мураккаб) ғишт-тош, изоляциялаш, суваш, ўрнатиш ва том ёпиш ишларида фойдаланиш учун тайёрлаб беради. Бу машиналарда қоришманинг ташкил этувчиларини қўзғалмас идишда горизонтал ёки вертикал куракли валлар (куракли қоришма аралаштиргичлар) ёки тез айланадиган куракли роторлар (турбулентли аралаштиргичлар) ёрдамида мажбуран аралаштириб қоришма аралашмаси тайёрланади. Кўчма қоришма аралаштиргичлар 30, 65, 125 ва 250 л, мухимлари эса 400, 800 ва 1200 л ҳажмли бўлади. Кичик габаритли қоришма аралаштиргичлар бевосита пардоз ишларида қуруқ аралашма қўлланиладиган хоналарда ишлатилиши мумкин (10.8, 10.9 -расмлар).
10.8-расм. Қоришма аралаштиргич СО-46Б (80 л):
1 – арава; 2 – электрдвигатель; 3 – электршкаф; 4 – паррак; 5 – аралаштирувчи барабан;
6 – юклайдиган тешик тўсиғи; 7 – даста ушлагич.
10.9-расм. Қоришма аралаштиргич СО-23В (100 л):
1 – замбилғалтак; 2 – бункер; 3, 4 –айланувчи ва қўзғалмас парраклар; 5 – уч поғонали редуктор; 6 – электрдвигатель; 7 – арава рамасининг ғилдираклари.
Do'stlaringiz bilan baham: |