Мавзу-10 Бетон аралашмалари ва қурилиш қоришмаларини тайёрлаш, уларни ташиш ва бетон аралашмаларини ётқизиш ҳамда шиббатлаш машиналари


Бетон аралашмасини тайёрлаш жараёнларини автоматлаштириш



Download 7,55 Mb.
bet3/6
Sana25.06.2022
Hajmi7,55 Mb.
#704534
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10-маъруза

Бетон аралашмасини тайёрлаш жараёнларини автоматлаштириш. Замонавий бетон заводи ва цехларида технологик жараёнларни автоматик бошқариш учун автоматлаштарилган аппарат жамланмалари ишлаб чиқилган. Улар функционал қуввати, юк кўтарувчанлиги ва ўлчов тизимлари билан фарқланади. Барча жамламаларда уларга умумий бўлган дозаторлар ва бошқарув пультлари мавжуд (10.10-расм).

10.10-расм. Замонавий бетон заводи.
Муҳим қоришма аралаштиргичлар билан асосан автоматлаштирилган қоришма узеллари ва заводлари комплектланади.
10.2. Бетон аралашмалари ҳамда қоришмаларни ташиш ва узатиш машиналари
Бетон аралашмаси ва қоришмаларни узоқ масофаларга етказиб бериш учун юк автомобиллари шассисига ўрнатилган махсус автотранспорт воситалари: автобетон аралаштиргичлар, автобетон ташигич ва автоқоришма ташигичлар қўлланилади. Аралашмаларни яқин масофаларга ташишда, қурилиш олиб борилаётган майдонча ичида ташиш шароитларида қувурли транспорт, бетон ва қоришма насос, бетон ва қоришма ҳайдагичлардан фойдаланилади
Қувурлар бўйлаб ташишда аралашмани вертикал ва горизонтал текисликда узлуксиз қўзғатиш таъминланади, аралашма сифати сақланади ва унинг исрофи минимумга олиб келинади. Тор шароитларда аралаш­мани етказиб бериш ва уни ёткизиш имконини беради.
10.2.1. Автобетон аралаштиргичлар – шассисига аралаштирувчи икки конусли барабан ўрнатилган юк автомобили. Улар дозаланган қуруқ компонентлардан йўл давомида бетон аралашмасини тайёрлаш, бетон аралашмаси тўғридан-тўғри қурилиш объектида тайёрлаб бериш ҳамда тайёр бетон аралашмасининг сифатини ўзгартирмай қурилиш объектларига етказиб бериш учун хизмат қилади. Ташиш масофаси бетон аралашмасини қотиш вақтига боғлиқ бўлиб 25 км гача бўлиши мумкин. Автобетон аралаштиргичлардан фойдаланиш температура чегараси -30°С дан 40°С гача.
Автобетон аралаштиргичларнинг асосий параметри уларнинг тайёр аралашма бўйича ҳажми (м3) ҳисобланади (99-расм).

10.11-расм. Автобетон аралаштиргич.

Унинг иш жиҳози юк автомобили 1 шассисига маҳкамланади ва у аралаштирувчи барабан 3, барабанни таянч рамаси 6, сув билан таъминлаш тизими баки 2 билан, ортиш-бўшатиш қурилмаси 4, 5 ва юритиш ва бошқариш жиҳозларини ўз ичига олади. Барабан горизонтга 15° қиялатиб қуйилган. Барабаннинг ички юзасига иккита спиралсимон паррак маҳкамланган, уларнинг қиялик бурчаклари шундай олинганки, бир томонга айланганда аралашма компонентлари пастга йўналиб гравитацион қўзғатиш юз беради, иккинчи томонга айланганда эса парраклар тайёр аралашмани бурилувчи бушатиш тарнови билан боғланган қабул новига узатади.


Барабан дизел ёки гидромотор билан реверсив тишли редуктор ва занжирли узатма орқали айлантирилади, занжирли узатмани етакланувчи юлдузчаси барабан тубига бикир қилиб маҳкамланган.
Ҳозирги даврда автобетонаралаштиргичлар геометрик сиғими 8, 10 ва 12 м3 ҳажмли қилиб ишлаб чиқарилади. Айланиш частотаси 0...20 мин-1 ().
Автобетонаралаштиргичларнинг камчилиги ҳар бир аралашмадан сўнг аралаштирувчи барабан ёпишиб қолган бетондан холос учун ювилиши керак, бу эса ўз навбатида ортиқча сув ва вақт харажатини талаб этади.

10.12-расм. Замонавий автобетон аралаштиргичлар.



Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish