Мажбурий суғурта - суғурта муносабатлариннинг қонун кучига эга бўлган шакли. Мажбурий суғурта қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Ушбу ҳужжатда суғуртага тортиладиган объектлар сони, суғурта жавобгарлигининг ҳажми, суғурта муносабатларида қатнашадиган томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа реквизитлар кўрсатилади. Амалдаги қонунчиликка асосан, Ўзбекистонда мажбурий суғуртани тегишли лицензияга эга бўлган ҳар қандай суғурта компанияси ўтказиши мумкин. Шунингдек, мажбурий давлат суғурта турлари ҳам мавжуд. Масалан, ҳарбий хизматчилар, давлат божхона ва солиқ хизмати ходимлари ҳамда бир қаторда шундай тоифадаги шахслар бахтсиз ҳодисалардан мажбурий давлат суғуртасига тортилади. Бу суғурта тури бўйича суғурта мукофотлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
2. Суғурта фондидан фойдаланиш билан боғлиқ атама ва тушунчалар.
2. Суғурта фондидан фойдаланиш билан боғлиқ атамаларга қуйидагилар киради:
Бош полис- суғурта компанияси ва суғурталанувчи ўртасидаги ёзма битим. Бу битимга мувофиқ, тегишли давр мобайнида суғурталанувчи барча объектларни суғурта компаниясига суғурталаш учун беради. Чет эл тажрибасида бу битим «очиқ полис» ёки «полис-абонамент» дейилади. Мазкур бош полис асосида суғурталаш ташқи савдо юклари суғуртасида кенг тарқалган. Суғурталанувчи суғурта компаниясига ҳар бир жўнатилган юк ҳақидаги маълумотлар (юкнинг вазни, суғурта суммаси, юкни жўнатиш ва қабул қилиб олиш пунктлари) баён этилган аризани тақдим этса етарли, юк автоматик равишда суғурталанган ҳисобланади.
Квотали қайта суғурталаш - суғурта компанияси қайта суғурталовчи компания билан келишган ҳолда унга рискларни бир қисмини беради. Бу операция квота шартномаси орқали расмийлаштирилади. Қайта суғурталовчи компанияга суғурта мукофотини тегишли қисми берилади ва қайта суғурталовчи компания мутаносиб равишда кўрилган зарарни қоплашда иштирок этади.
Воситачилик ҳақи - мижозларни суғуртага тортганлиги учун суғурта компанияси томонидан воситачиларга (суғурта брокери, агент) тўланадиган ҳақ. Воситачилик ҳақининг миқдори суғуртанинг турига ва келиб тушган мукофотнинг ҳажмига боғлиқ ҳолда суғурта мукофотига нисбатан фоизларда тўланади.
Суғурта полиси - суғурта шартномаси тузилганлик фактини тасдиқловчи ҳужжат. Суғурта полисида қуйидаги реквизитлар бўлиши шарт: суғурта компаниясининг юридик манзили, суғурталанувчининг номи, суғурта объекти, суғурта мукофотининг миқдори, шартноманинг амал қилиш муддати. Суғурта қопламасини тўлашда суғурталанувчи суғурта полисини суғурта компаниясига тақдим этиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |