Биринчи ўринбосари: О. Дехқонов Юридик манзили: Каттақўрғон туман Кадан маҳалласи Ташкилот телефон рақами: (66) 414-30-60



Download 63,46 Kb.
bet1/5
Sana20.03.2022
Hajmi63,46 Kb.
#503493
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Маълумотнома ДСИ


Солиқ органи бошлиғининг
биринчи ўринбосари: О.Дехқонов
Юридик манзили: Каттақўрғон туман Кадан маҳалласи
Ташкилот телефон рақами: (66) 414-30-60


1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 26-октабрдаги ПФ–4853-сон “Еркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони.
Каттақўрғон тумани ҳудудида эркин иқтисодий зона ташкил этилмаган.


2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 3-декабрдаги
ПФ–6121-сон “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солигʻини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони.
(кейинги ўринларда Фармон деб юритилади)

Фармоннинг 1-бандида туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгиланган, Тошкент шаҳри бўйича эса Солиқ кодексида белгиланган ер солиғи ставкаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коеффитсиентларни киритиш ҳуқуқи берилади деб белгиланган.
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг 2020-йил
29-декабрдаги 135/20-сонли, Самарқанд вилоятининг 2021-йилга маҳаллий бюджети тўғрисидаги қарорининг (кейинги ўринларда қарор деб юритилади) 8-иловасида 2021 йил туман шаҳарлар бўйича жисмоний шахсларга уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғини ҳисоблаш учун оширувчи ёки камайтирувчи ставкалар (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ташқари) белгиланган, вилоят бўйича 1 кв.м. учун базавий солиқ ставкаси 297,6 сўм этиб белгиланган, Каттақўрғон тумани бўйича 2021 йил учун камайтирувчи ва оширувчи солиқ ставкаси тасдиқланган ставканинг 0,5 фоизи этиб олинган.
Шунингдек, мазкур қарорнинг 9-иловасида 2021 йил туман ва шаҳарларнинг уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб вилоят бўйича юридик шахсларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари учун 1 гектар ер майдони базвий солиқ ставкаси 33,0 млн. сўм белгиланган, Каттақўрғон туман бўйича ушбу тасдиқланган солиқ ставканинг 0,5 фоизи олинган.
Вилоят кенгашининг мазкур қарорига асосан 2020-йил 30-декабр кунги 21/98-сонли “Каттақўрғон туманининг 2021 йилга маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида” халқ депутатлари Каттақўрғон туман кенгашининг қарори (кейинги ўринларда қарор деб юритилади) қабул қилинган.
Мазкур қарорнинг 4-иловасида 2021 йил Каттақўрғон тумани ҳудудларининг иқтисодий ривожланишига қараб жисмоний шахслар бўйича ер солиғини ҳисоблашга доир камайтирувчи ва оширувчи коеффитсентларни (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ташқари) қўллаш белгиланган, унга кўра, 1 кв. метр ер учун Дўстлик, Чарағон, А.Навоий, М.Улуғбек, Боғот, Мадраса ва Кадан маҳаллалари учун базавий солиқ ставкага нисбатан 1,3 коеффитсент қўллаб, 193 сўм, Янгиравот, Муллатоғай, Муллакўрпа, Валижон, Қумоқ, Каттаминг, Муминхўжа, Жумабой, Ойжон, Нисбат, Чағатой, Мойбулоқ, Жизсонсой, Қоқсой, Ёнбошсой, Қушқутон, Бургансой, Себустон, Андоқсой, Баландчордара, Зарқўрғон, Навбаҳор, Олмазор, Каттакўрпа, Найман, Вайрот, Ёви, Файзикент, Қуштепа, Янгиобод, Қушховуз, Жавлон, Чуянчи, Тарнов, Ёдгорхўжа, Қиёт, Мундиён, Жонкел, Қирғиз, Таварон, Болтабек, Қорадарё, Полвонтепа, Баландравот, Яккабоғ, Янги қиёт, Уйшун, Бустон, Янгиқўрғонча. Мелихўжа. Алижон, Омонбойкўприк, Дўстлик-2, Саройқўрғон, Кумушкент ва Қоракўлча маҳаллалари учун базавий солиқ ставкага нисбатан 1,1 коеффитсент қўллаб, 164 сўм, Қушбеги, Янгиқиёт, Бунёдкор, Омонкалхат, Номозполвон ва Кумушқирғоқ маҳаллалари учун базавий солиқ ставкага нисбатан 0,7 коеффитсент қўллаб, 104 сўм ер солиғи ҳисоблаш белгиланган бўлса-да, солиқ органи ушбу қарор талабларига риоя этмаган.
Каттақўрғон тумани бўйича жисмоний шахсларга ер солиғи учун 15.005.323.909,84 сўм ва мулк солиғи учун 7.310.398.104,69 сўм солиқ ҳисобланган.
Хусусан, танлов асосида ўрганиш ўтказилганда;
Каттақўрғон туман Дўстлик маҳалласида яшовчи фуқаро Ибатуллина Зинфиранинг уй-жойининг 885,8 кв.м ер майдони 2021 йилда ҳар бир кв.м. учун (1,3 коеффитсент) 193 сўм ўрнига (0,7 коеффитсент) 104 сўмдан жами 92.264,9 сўм, жами 78.694,5 сўм кам ҳисобланган, бу каби шу маҳалладаги жами 688 та уй-жойларни ер солиғи (0,7 коеффитсент) 104 сўм ҳисобида ҳисобланган.
Каттақўрғон туман А.Навоий маҳалласида яшовчи фуқаро Худайбердиева Манзуранинг уй-жойининг 600 кв.м ер майдони 2021 йилда ҳар бир кв.м. учун (1,3 коеффитсент) 193 сўм ўрнига (0,7 коеффитсент) 104 сўмдан жами 62.496 сўм, жами 53.304 сўм кам ҳисобланган, бу каби шу маҳалладаги жами 808 та уй-жойларни ер солиғи (0,7 коеффитсент) 104 сўм ҳисобида ҳисобланган.
Худди шундай, Каттаминг маҳалласи бўйича жами 1.022 та, Янгиқўрғонча маҳалласи бўйича 856 та, Кадан маҳалласи бўйича 1.024 та, Боғот маҳалласи бўйича 778 та, Ойжон маҳалласи бўйича 759 та, Жизмонсой маҳалласи бўйича 667 та, Мойбулоқ маҳалласи бўйича 1.013 та ва Қуштепа маҳалласи бўйича 757 та маҳалларда белгиланган миқдордан кам миқдорда солиқ ҳисобланганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, Каттақўрғон туман Янгиқиёт маҳалласида яшовчи фуқаро Тоғаев Сайдуллонинг уй-жойи жами 2.547 кв.м. ер майдони
(0,7 коеффитсент қўллаши лозим) ҳар бир кв.м. 104 сўм ҳисобидан эмас, балки (1,1 коеффитсент қўлланилган) 164 сўмдан жами 417.708 сўм, 152.820 сўм кўп солиқ ҳисобланган.
Худди шундай шу маҳалладаги 991 та уй-жойларни ер солиғи ҳар бир кв.м.учун (1,1 коеффитсент қўлланилган) 164 сўмдан ҳисобланганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, Қарорнинг 3-иловасида Каттақўрғон тумани бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесмида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 2021 йил учун солиқ ставкаларини қўлланиши белгиланган, унга кўра, 1 гектар ер учун Дўстлик, Чарағон, А.Навоий, М.Улуғбек, Боғот, Мадраса ва Кадан маҳаллалари учун базавий солиқ ставкага нисбатан 1,3 коеффитсент қўллаб, 21.450.000 сўм, Янгиравот, Муллатоғай, Муллакўрпа, Валижон, Қумоқ, Каттаминг, Муминхўжа, Жумабой, Ойжон, Нисбат, Чағатой, Мойбулоқ, Жизсонсой, Қоқсой, Ёнбошсой, Қушқутон, Бургансой, Себустон, Андоқсой, Баландчордара, Зарқўрғон, Навбаҳор, Олмазор, Каттакўрпа, Найман, Вайрот, Ёви, Файзикент, Қуштепа, Янгиобод, Қушховуз, Жавлон, Чуянчи, Тарнов, Ёдгорхўжа, Қиёт, Мундиён, Жонкел, Қирғиз, Таварон, Болтабек, Қорадарё, Полвонтепа, Баландравот, Яккабоғ, Янги қиёт, Уйшун, Бустон, Янгиқўрғонча. Мелихўжа. Алижон, Омонбойкўприк, Дўстлик-2, Саройқўрғон, Кумушкент ва Қоракўлча маҳаллалари учун базавий солиқ ставкага нисбатан 1,1 коеффитсент қўллаб, 18.550.000 сўм, Қушбеги, Янгиқиёт, Бунёдкор, Омонкалхат, Номозполвон ва Кумушқирғоқ маҳаллалари учун базавий солиқ ставкага нисбатан 0,7 коеффитсент қўллаб, 11.550.000 сўм ер солиғи ҳисоблаш белгиланган бўлса-да, солиқ органи ушбу қарор талабларига риоя этмаган. (***изоҳ 1 кв. метр учун мисол: 11.550.000/1 Га (10.000 кв.м.)=1155 сўм ҳисобланади)
Қуштепа маҳалласи ҳудудида жойлашган Волиев Машрафхонга тегишли нотурар бинонинг 4.000 кв. метри (1,1 коеффитсент қўллаш лозим бўлган) 1.815 сўм ўрнига (1,3 коеффитсент қўллаб) 2.145 сўмда жами 85.800.000 сўм ҳисобланиб, 13.200.000 сўм кўп солиқ ҳисобланган, худди шундай шу маҳаллада жойлашган 14 та нотурар биноларнинг ер майдоларига ортиқча солиқ ҳисобланган.
Кумушқирғоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган Луқмонов Латипга тегишли нотурар бинонинг 76,1 кв. метри (0,7 коеффитсент қўллаш лозим бўлган) 1.155 сўм ўрнига (1,3 коеффитсент қўллаб) 2.145 сўмда жами 163.234,5 сўм ҳисобланиб, 75.339 сўм кўп солиқ ҳисобланган, худди шундай шу маҳаллада жойлашган 15 та нотурар биноларнинг ер майдоларига ортиқча солиқ ҳисобланган.
Каттаминг маҳалласи ҳудудида жойлашган Исломов Анварга тегишли нотурар бинонинг 2.145 кв. метри (1,1 коеффитсент қўллаш лозим бўлган) 1.815 сўм ўрнига (1,3 коеффитсент қўллаб) 2.145 сўмда жами 4.601.025 сўм ҳисобланиб, 707.850 сўм кўп солиқ ҳисобланган, худди шундай шу маҳаллада жойлашган 9 та нотурар биноларнинг ер майдоларига ортиқча солиқ ҳисобланган.
Худди шундай, Номозполвон маҳалласидаги 8 та, Саройқўрғон маҳалласидаги 9 та, Янгиравот маҳалласига 9 та, Валижон маҳалласидаги 6 та, Муминхўжа маҳалласидаги 9 та ва Қуштепа маҳалласидаги 6 та нотурар биноларининг ер майдонларига белгиланган миқдордан кўп миқдорда солиқ ҳисобланганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, Саройқўрғон маҳалласи худудида жойлашган фуқаро Тошматова Нурияга тегишли нотурар бинонинг жами 318 кв.м. ер майдони ҳар бир кв.м. 1.815 сўдан (1.1 коеффитсент қўлланиши лозим бўлган) ҳисобланиши лозим бўлса-да, ҳар бир кв.м. 1.570 сўмдан (0,9 коеффитсент қўлланилган) 496.080 сўм, жами 81.090 сўм солиқ кам ҳисобланган, бу каби шу маҳалла худудидаги 10 та нотурар биноларнинг ер майдонларини солиғини ҳисоблашда такрорланган.
Янгиравот маҳалласи худудида жойлашган фуқаро Аззов Абдувахобга тегишли нотурар бинонинг жами 90,45 кв.м. ер майдони ҳар бир кв.м. 1.815 сўдан (1.1 коеффитсент қўлланиши лозим бўлган) ҳисобланиши лозим бўлса-да, ҳар бир кв.м. 1.570 сўмдан (0,9 коеффитсент қўлланилган) 142.006,5 сўм, жами 22.160,3 сўм солиқ кам ҳисобланган, бу каби шу маҳалла худудидаги
9 та нотурар биноларнинг ер майдонларини солиғини ҳисоблашда такрорланган.
Фармоннинг 3 банида коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини
2020 йил даражасида сақлаб қолиш, қишлоқ хўжалик ерларини суғориш ва балиқларни кўпайтириш (йетиштириш) учун фойдаланилган сув ҳажми қисмида эса, шу жумладан деҳқон хўжаликларига 1 куб метр учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкасини белгилаш назарда тутилган.

Каттақўрғон тумани бўйича ўтган 2021 йилда жами 594 та қишлоқ хўжалиги корхоналарига Каттақўрғон туман “Политемит-БХ” сув исте'молчилари уюшмаси (кейинги ўринларда СИУ деб юритилади) томонидан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ҳамда балиқларни кўпайтириш учун жами 231.359.374,3 м3 сув етказиб берган.
Солиқ органи томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналари қишлоқ хўжалик ерларини суғориш ва балиқларни кўпайтириш (йетиштириш) учун фойдаланилган сув учун СИУ томонидан тақдим этилган ма'лумотларга асосан 1 куб метр учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкасини белгиланган.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари қишлоқ хўжалик ерларини суғориш ва балиқларни кўпайтириш (йетиштириш) учун фойдаланилган сувни ҳисоблаш механизми жорий қилинмаганлиги, ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонасига сув ҳисоблагичлар ўрнатилмаган, туман ирригатсия бўлимлари томонидан гидропостлар қурилмаганлиги оқибатида, туманга кириб келган ва қишлоқ хўжалиги корхоналари қишлоқ хўжалик ерларини суғориш ва балиқларни кўпайтириш (йетиштириш) учун фойдаланилган сувни аниқ ҳисобини юритилмаган, натижада фойдаланилган сувни тақсимоти таваккалчиликка йўл қуйилган.
Каттақўрғон туманидаги “Зохиджон Бердиев” (СТИР 305962904) фермер хўжалигининг жами 98,6 гектар ер майдонига жами 206140,5 м3 сув сарфлаганлиги ҳақида СИУ томонидан ДСИга ма'лумот тақдим этилган бўлса-да, ДСИ томонидан фермер хўжалигига Фармонда белгиланган тартибда (206140,5Х40 сўм) 8.245.620 сўм сув ресурси солиғи ҳисоблаш ўрнига, ма'лумотдан ташқари 100.000 м3 сув ресурси қўшиб, жами 12.245.620 сўм солиқ ҳисоблаб, ўрганиш кунида ҳисобланган солиқдан 531.974 сўм ортиғи билан 12.777.594 сўм сув ресурси солиғи ундирилган.
Каттақўрғон туманидаги “Естиран-ШУХ” (СТИР 205094341) фермер хўжалигининг жами 90,4 гектар ер майдонига жами 266188,7 м3 сув сарфлаганлиги ҳақида СИУ томонидан ДСИга ма'лумот тақдим этилган, фермер хўжалиги томонидан хатолик билан топширилган ҳисоботга (ҳисоботда 441188,7 м3) СИУ томонидан қўшимча ёзма ма'лумотни (ма'лумотда 266188,7 м3) ДСИ инобатга олмасдан, фермер хўжалигига Фармонда белгиланган тартибда (266188,7 м3Х40 сўм) 10.647.548 сўм сув ресурси солиғи ҳисоблаш ўрнига, 17.647.548 сўм сув ресурси солиғи ҳисобланган ва ўрганиш кунида 12.698.804,88 сўм сув ресурси солиғи ундирилган.
Каттақўрғон туманидаги “Хумоюн порлоқ келажаги” (СТИР 303554083) фермер хўжалигининг жами 88,3 гектар ер майдонига жами 261.391 м3 сув сарфлаганлиги ҳақида СИУ томонидан ДСИга ма'лумот тақдим этилган бўлса-да, ДСИ томонидан фермер хўжалигига Фармонда белгиланган тартибда (261391Х40 сўм) 10.455.640 сўм сув ресурси солиғи ҳисоблаш ўрнига, ма'лумотдан ташқари 168.654 м3 сув ресурси қўшиб, жами 17.201.800 сўм солиқ ҳисоблаб, ўрганиш кунида 6.135.439,23 сўм сув ресурси солиғи ундирилган.
Шу каби, тумандаги Боғиерам ҳосилдор мевалари, Озодбек Наслдор чорва, Саиджалол ҳалол баликлари, Миёнкол мазали балиқлари, Бекзод-РНУ, Андоқ умидли яшил боғи, Пайшанба аева боғлари, Озодбек Қудратов, Пардаев Юнусбек Шахлоси, Муродулло бобо-НФМ, Греен Фрукт Фирдавс, Шамсиддин Умаров-ШУ, Нурбек яшил водийси, Усто Ғулом Хайдарович, Нурмуродов Хасан даласи, Яноқ, Санжар тошпулатович фермер хўжаликлари ва Оғабек Муслимбек асл боғлари МЧЖга хўжалик ерларини суғориш ва балиқларни кўпайтириш (йетиштириш) учун фойдаланилган сувни ҳисоблашда Фармон талабларига риоя этилмаганлиги аниқланди.
3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 2-ноябрдаги
ПҚ–5274-сон “Маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан солиқларни тўлашни кечиктириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори.

Қарорнинг 1-бандида 2022-йил 1-январдан бошлаб тадбиркорлик субектларига (бундан давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, ер қа'ридан фойдаланувчилар ва аксиз ости маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мустасно) умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаларига ва (ёки) бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни олти ой муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилган.
Ушбу амалиёт ўрганиш кунига қадар ДСИ фаолиятида қўлланилмаган.



Download 63,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish