Биринчи ўринбосари: О. Дехқонов Юридик манзили: Каттақўрғон туман Кадан маҳалласи Ташкилот телефон рақами: (66) 414-30-60
Маълумотнома ДСИ
Шунда жами қишлоқ хўжалиги корхонларига 323.640.033,5 сўм солиқ имтиёзи қўлланилмаганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдаги “Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5232-сон қарори ижроси. Мазкур қарор билан коронавирус пандемияси даврида умумий овқатланиш ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик суб'ектларини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган масалалар ижросини та'минлаш мақсадида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинган. Каттақўрғон туманидаги “Мойбулоқ Жамил” умумий овқатланиш хусусий корхонасига 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар 385.000 сўм ер ва 933.000 сўм мулк солиғи қўлланилган. Каттақўрғон туманидаги “Умид Ғунчаси-Б.З” умумий овқатланиш хусусий корхонасига 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар 3.182.000 сўм ер ва 683.000 сўм мулк солиғи қўлланилган. Каттақўрғон туманидаги МЧЖ шаклидаги “Зарина файзли келажаги” умумий овқатланиш корхонасига 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар 1.916.000 сўм ер ва 126.000 сўм мулк солиғи қўлланилган. Каттақўрғон туманидаги “Азибек” умумий овқатланиш хусусий корхонасига 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар 2.178.000 сўм ер ва 7.596.000 сўм мулк солиғи қўлланилган. Шу каби, “Абдуллаев Шохруз Фахриддинови”хусусий корхонаси, МЧЖ шаклидаги “Қушховуз”, “Самкат Бунёдкор” ва “Шох Достон Машраб Инатиллаевич” умумий овқатланиш корхоналарига 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021 йил 31 декабрга қадар ер ва мулк солиғи қўлланилган. 6.Ўзбекистон Республикаси Президентининг2021 йил 3 мартдаги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5017-сон қарори ижроси аҳволи. Мазкур қарорнинг 1 бандида 2021 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар наслчилик суб'ектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади деб белгиланган бўлса-да, солиқ органи ушбу қарор талабларига риоя этмаганлиги аниқланди. Хусусан, Каттақўрғон туманидаги Шероз Аслбек насли чорваси фермер хўжалигини 15,2 гектар ер майдони мавжуд, шундан 15 гектар ер майдони суғорилади. Каттақўрғон туман “Политемит-БХ” сув исте'молчилари уюшмасининг солиқ органига берган ма'лумотига асосан 2021 йилда фойдаланилган жами 10000 м3 сув учун (1 м3*40 сўм) 400.000 сўм сув ресурси солиғи ҳисобланган, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилмаган, ўрганиш кунида фермер хўжалигидан сув ресурси солиғи учун 400.000 сўм ундирилган. Шу каби, 2021 йилни 1-январидан 2021 йил 31 декабр кунига қадар Омонбой хосили фермер хўжалиги томонидан фойдаланган жами 755300 м3 сув учун 30.212.000 сўм, Эсон ота-НОЕ фермер хўжалиги томонидан фойдаланган жами 354410 м3 сув учун 14.176.400 сўм, Шукур файзли чорваси фермер хўжалиги томонидан фойдаланган жами 117030 м3 сув учун 4.681.200 сўм, Ишонч фермер хўжалиги томонидан фойдаланган жами 312080 м3 сув учун 12.483.200 сўм, МЧЖ шаклидаги Фаровон Голд чорва (Бустон массиви бўйича) томонидан фойдаланган жами 448200 м3 сув учун 17.928.000 сўм, Достон Файз нур фермер хўжалиги томонидан фойдаланган жами 703840 м3 сув учун 28.153.600 сўм, Темиров Акбарали чорваси фермер хўжалиги томонидан фойдаланган жами 141100 м3 сув учун 5.644.000 сўм, Тожиев Аслиддин даласи фермер хўжалиги томонидан фойдаланган жами 115370 м3 сув учун 4.614.800 сўм, Моҳи Слиҳбой зотли чорваси фермер хўжалиги томонидан фойдаланган жами 77190 м3 сув учун 3.087.600 сўм, МЧЖ шаклидаги Фаровон Голд чорва (Каттақўрғон чорвачилиги массиви бўйича) томонидан фойдаланган жами 308760 м3 сув учун 12.350.400 сўм, Тожинор момо-КХМ фермер хўжалиги томонидан фойдаланган жами 299144 м3 сув учун 11.965.760 сўм ҳамда Акбаршох Шавкат фермер хўжалиги томонидан фойдаланган жами 624160 м3 сув учун 24.966.400 сўм сув ресурси солиғи ҳисобланган, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилмаган. Шунингдек, Эсон ота-НОЕ фермер хўжалигига 2021 йилда 5.519.800 сўм, Тожиев Аслиддин даласи фермер хўжалигига 536.464 сўм ҳамда Темиров Акбарали чорваси фермер хўжалигига 15.344.022 сўм ер солиғи ҳисобланган, солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилмаган. 7. Солиқ органида жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари билан ишлаш аҳволи бўйича таҳлилий ма'лумот. Солиқ органига 2019 йилда жисмоний ва юридик шахслардан солиқ тўловларига оид тушунтириш бериш тўғрисида 5 та, солиқ тўловларидан озод этиш қилиш ва имтиёзлар қўллаш бўйича 3 та, савдо-сотиқ соҳасидаги тартиб бузилиш ҳолатлари юзасидан 2 та ва бошқа турли масалалар (солиқ қарздорлиги, ортиқча тўловларни камайтириш, ма'лумотлар тақдим этиш, ижтимоий масалалар ва бошқалар тўғрисида) бўйича 13 та мурожаатлар, жами 23 та мурожаатлар келиб тушган. Солиқ органига 2020 йилда жисмоний ва юридик шахслардан солиқ тўловларига оид тушунтириш бериш тўғрисида 11 та (2019 йилга нисбатан 6 тага ошган), солиқ тўловларидан озод этиш қилиш ва имтиёзлар қўллаш бўйича 11 та (2019 йилга нисбатан 8 тага ошган), савдо-сотиқ соҳасидаги тартиб бузилиш ҳолатлари юзасидан 18 та (2019 йилга нисбатан 17 тага ошган) ва бошқа турли масалалар (солиқ қарздорлиги, ортиқча тўловларни камайтириш, ма'лумотлар тақдим этиш, ижтимоий масалалар ва бошқалар тўғрисида) бўйича 15 та (2019 йилга нисбатан 2 тага ошган) мурожаатлар, жами 55 та (2019 йилга нисбатан 32 тага ошган) мурожаатлар келиб тушган. Солиқ органига 2021 йилда жисмоний ва юридик шахслардан солиқ тўловларига оид тушунтириш бериш тўғрисида 24 та (2020 йилга нисбатан 13 тага ошган), солиқ тўловларидан озод этиш қилиш ва имтиёзлар қўллаш бўйича 6 та (2020 йилга нисбатан 5 тага камайган), савдо-сотиқ соҳасидаги тартиб бузилиш ҳолатлари юзасидан 12 та (2020 йилга нисбатан 6 тага камайган) ва бошқа турли масалалар (солиқ қарздорлиги, ортиқча тўловларни камайтириш, ма'лумотлар тақдим этиш, ижтимоий масалалар ва бошқалар тўғрисида) бўйича 19 та (2020 йилга нисбатан 4 тага ошган) мурожаатлар, жами 65 та (2020 йилга нисбатан 10 тага ошган) мурожаатлар келиб тушган. Ўрганишда аниқланган ҳолатлар бўйича зарур ҳужжатлар ва ҳисоботлардан нусъҳалар олинди. Download 63,46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |