3. Суғурта бозори инфратузилмасининг суғурта бозори ривожланишидаги аҳамияти.
3. Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда. Бу жараёнда суғурта фаолияти ҳам ривожланиб, равнақ топмоқда. Суғурта институти бозор инфратузилмасининг таркибий қисми сифатида унинг ривожланишида муҳим ўрин тутади. Шу нуқтаи назардан, суғурта фаолиятида рисклар трансфери ҳам ўз навбатида, бозор инфратузилмасининг ривожланганлик даражасига боғлиқдир.
Шу ўринда, «инфратузилма» тушунчаси иқтисодий илмий луғатларда турлича: масалан, «асосий ишлаб чиқариш соҳалари ва аҳолига хизмат кўрсатувчи иқтисодий тармоқлар йиғиндиси» ёки «маълум тармоққа хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқарувчи ва ноишлаб чиқарувчи тармоқлар мажмуаси»2 каби маъноларда қўлланилишини қайд этиш мумкин. Хусусан, суғурта бозори инфратузилмасининг мазмун-моҳиятини очиб беришда, иқтисодиёт субъектининг самарали фаолият юритиши учун кафолатли шарт-шароит яратувчи фаолият турлари мажмуаси назарда тутилади. Маълумки, суғурта маҳсулоти сотилишининг ўзига хос жиҳатлари мавжуд ва бу жараён:
суғурта риски ҳақида ахборот тўплаш ва уни аниқлаштириш;
суғурта шартномасини имзолаш ва унинг амал қилишини таъминлаш каби босқичларни ўз ичига олади.
Суғурта фаолиятида рисклар трансферининг мазкур босқичлари ўзига хос билимни талаб этади. Айни вақтда объектив ва субъектив сабабларга кўра, маълум қисқа давр оралиғида талаб этилаётган мутахассис компаниянинг штатлар бирлигига киритилиши иқтисодий жиҳатдан самарасиз ҳисобланиши ҳам мумкин. Шунинг учун компания ўз фаолиятида, одатда бошқа соҳа мутахассислари хизматидан фойдаланади. Демак, таъкидлаш мумкинки, суғурта бозори инфратузилмаси унинг профессионал иштирокчилари ва бошқа соҳа мутахассислари ўртасидаги ўзаро муносабатлар сифатида суғурта фаолиятида рисклар трансферининг самарадорлигини таъминловчи омил саналади.
Суғурта бозори инфратузилмасининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, шуни қайд этиш мумкинки, унинг таркибига суғурта воситачилари, суғуртачилар уюшмаси, авария комиссари, сюрвейер, актуарий, суғурта аудитори, махсус ихтисослашган маслаҳатчилар ҳамда баҳоловчи фирмалар каби субъектлар киради (1-чизма). Шу ўринда, Лондон суғурта бозори инфратузилмаси таркибига суғурта андеррайтерлари ҳам киритилганлигини қайд этиш мумкин. Ўзбекистон суғурта бозорида ўзига хос ўринга эгадир. Масалан, актуарий суғурта хизматлари нархини аниқлашда қатнашувчи субъект саналади. Бунда, у катта сонлар ва эҳтимоллик қонунлари, шунингдек, статистик маълумотлардан фойдаланади. Ривожланган мамлакатларда суғурта ташкилотлари актуарий фаолиятисиз суғурта хизматларига иқтисодий асосланган нархларнинг белгиланишини таъминлай олмайди. Актуарий суғурта фаолиятини стратегик режалаштириш, суғурта соҳалари, класс(тур)лари, шунингдек, компания бўйича суғурта портфели таркиби ва сифатининг таҳлили каби жараёнларда иштирок этади. Айрим давлатларда суғурта ташкилотининг ҳисоботи унинг ваколатли шахсларидан ташқари актуарий томонидан ҳам тасдиқланиши талаб этилади.
чизма
Суғурта бозори инфратузилмасининг субъектлари
Уларнинг ҳар бири суғурта б
Do'stlaringiz bilan baham: |