Мавзу 1: Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ўқув фан сифатида


НАГРУЗКА (ЖИСМОНИЙ ЮКЛАМА) ВА ДАМ ОЛИШНИ МАҚСАДГА



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/70
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#75487
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   70
Bog'liq
zhismonij tarbiya nazariyasi va metodikasi oquv fan sifatida

НАГРУЗКА (ЖИСМОНИЙ ЮКЛАМА) ВА ДАМ ОЛИШНИ МАҚСАДГА 
МУВОФИКЛИГИ. 
Жисмоний тарбия жараёнининг мунтазамлиги жисмоний юкланишлари ва дам олишни 
доимо алмаштириб туришни таъмин қилади. Жисмоний юкланишлари жисмоний 
машқларни шуғулланувчилар организмига таъсир этишни кўрсатиб, унинг функционал 
имкониятларини ошириш омили бўлиб хисобланади. Чарчаш ва тикланиш жарёни бир-
бирига боғлиқ ва ўзаро алмашишда бўладилар. Агар иш вақтида нагрузка катта бўлса, иш 
қобилиятини даражаси пасайииб, чарчаш холати ривожланади. Демак: биринчидан 
организмни функционал динамик имкониятлари фақат жисмоний юкланиши билан эмас, 
балки иш қобилиятини тиклаш ва ошириш учун керакли дам олиш билан ҳам шартланади. 
Маълум бўлишича жисмоний тарбия сифати бу жисмоний юкланишлари ва дам олишни 
алмаштириш санъатидир. Иккинчидан, жисмоний юкланишлари ва дам олишни мақсадга 
мувоффик алмаштиришда тикланиш жараени даврийлигига асосланиш керак. 
ТАРАККИЁТ ПРИНЦИПИ (ТАЛАБАЛАРНИ АСТА СЕКИН ОШИРИБ БОРИШ) 
Бу принцип жисмоний тарбия жараёнида шуғулланувчиларга қўйиладиган 
талабларнинг умуммий йуналиши ифода этади, ва тобора қийинлашиб борувчи янги-янги 
вазифаларни қўйиш ва бажаришни, шулар билан боғлик бўлган нагрузкалар хажми ва 
шиддатини аста -секин ошириб боришини ўз ичига олади. Талабларни аста секин ошириб 
бориш принципини қўллашда қуйидагиларга эътибор берилади:
1. Машғулотлар материалини доимо янгилаб бориш. Жисмоний тарбия жараёнида ҳаракат 
фаолиятини бир туридан иккинчи мураккаброк турига ўтиш таълимий аҳамиятга эгадир. 
Машқларнинг таркибини доимо янгиламасидан туриб хаётий аҳамиятга эга бўлган хаакат 
малака ва кўникмаларни етарлича кенг доирасини эгаллаб бўлмайди. Шу билан бир 


31 
қаторда турли ҳаракат координацияларни эгаллаш билан, шу вақтда содир бўладиган 
(харакат вазифалари) қийинчиликларни енгиш натижасида ҳаракат фаолиятини эггалаш, 
координацияллаш, қайта ўзгартириш ва чексиз мукаммалаштириб бориш қобилиятининг 
ўзи ривожланади.
2. Жисмоний юкланишларнинг хажми ва шиддатини ошириш. Бир жисмоний 
юкланишларнинг ўзини узок вақт қуллаш холатида унинг тараккий эттирувчи 
самарадорлиги шу жисмоний юкланишларига ўрганиш жаражаси бўйича аст-секин 
йўқолиб боради. Жисмоний юкланишларига ўрганиб бориш натижасида вужудга келган 
организмнинг функционал имкониятлари бир хил типдаги шу иш рационал (эконом) 
фойдаланишга олиб келади( таки иш бирлигига тўғри келадиган энергия сарфланиши 
камаяди, юрак-томир ва нафас олиш системасидаги бир қатор функционал ўзгаришлар 
камаяди ва х.к.), яъни нагрузкага нисбатан мослашувнинг бир томонини ташкил этувчи 
функцияларни экономлаштириш деб аталадиган физиологигияда маълум блган ходиса рўй 
беради. Функицонал имкониятларнинг кейинги ривожланиши учун доимо жисмоний 
юкланишларни янгилаб бориш, унинг хажм ва шиддатини ошира бориш талаб этилади. 
Мана шу жисмоний тарбиянинг асосий қонун қоидаларидан биридир. Жисмоний 
сифатларини тарбиялашда қонун-қоида нагрузкаларнинг турли параметрларини: ҳаракат 
тезлиги, оғирликнинг ортиши, такрорланиш сони, ишнинг умумий давомийлилиги ва х.к-
ларнинг ривожлантириб борувчи ўзгаришларда содир блади.
3.
Талабларни ошириб борувчи кетма-кетлилик, мустахкамлилик ва бошқа методик 
шартларни таъминлаш. Жисмоний тарбия жараёнида ўсиб борувчи жисмоний 
юкланишларнинг ижобий самарадорлигига боғлиқ бўлган қатор шартлар юқорида осон 
тушунарли, индивидуаллаштириш ва мунтазамлик принципларда қайд қилинган эди. 
Бу авалло вазифаларнинг ва у билан боғлиқ бўлган жисмоний юкланишларнинг 
кучлилиги, улар сатхининг шуғулланувчилар дасталбки тайёргарлиги, шунингдек ёш 
жинсий индивидуал хусусиятларга ҳамда организмнинг кўникиши имкониятларга 
боғликлиги, машғулотларнинг кетма-кетлиги, доимийлиги ва жисмоний юкланиши 
билан дам олишнинг оптимал алмашинишидир. Бунда жисмоний тарбиянинг хар бир 
босқичида (ҳаракат кўникмаси малакаси, тайергарлиги) эришиладиган ижобий 
натижаларни мустахкамлаш муим аҳамиятга эга бўлиб, бу жисмоний юкламаларнинг 
такрорланиш ва аста секин ошириб бориш мақсадидаги тизим билан таъминланади. 
Жисмоний юкламаларнинг аста-секин ошиб бориши организмдаги куникиш 
ўзгаришнинг темпи билан маълум муносабатда блади. У еки бу жисмоний юкламага 
кўникиш бирданига блмайди. Ҳар доим жисмоний юкламаларнинг янги сатхига 
кўтарилиш имконини берувчи адаптацион ўзгаришлар содир бўлиши учун маълум вақт 
керак бўлади. Бу вақт бир томондан жисмоний юкламанинг катталиги ва сифат 
хусусиятларига боғлиқ бўлса икинчи томондан ёш ҳамда бир қатор ташки ва ички 
(организмга нисбатан) факторлар билан ўзгрувчи индивидуал куникиш имкониятларига 
боғлиқ бўлади. Шу боғланишларни хисобга олган жисмоний юкламанинг аста-секин 
ошиб борувчи турли шакллардан: 1. Тўғри чизиқли. 2. Зинасимон. 3. Тўлқинсимонт 
шакллардан фойдаланилади. Тўғри чизиқли шакли учун нисбатан бори бўлмаган ва шу 
ҳолда ошиб борувчи машғулотларнинг айрим ҳар бир серияси (масалан, хафталаб) 
рамкасидаги гагрузкалар харрактерлидир. Зинасимон динамикада у еки бу 
машулотларда нагрузкаларнинг нисбатан кескин ошувчи боша бир қанча мағулотларда 
жисмоний юкламанинг ошириш стабилизацияси билан алмашинади, бу эса (етарли 
юқори дасталбки тайёргарлиқдан) умуман биринчи ҳолдагига қараганда мухимроқ 
жисмоний юкламани эгаллашга имконият яратади. Динамканинг тўлқинсимон формаси 
жисмоний юкламалар ўсишининг аста-секинлик ва юқори темпларнинг муим органик 
боланиши билан характерланади. Жисмоний юкламадан сакраш турларининг 
бошланғич фазасида бир текис кўтарилиш билан содир бўлиб якуний фазасидаги 
жисмоний юклама билан алмашинади. 


32 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish