Кредит ---- товар-пул муносабатлари мавжуд шароитдаги такрор ишлаб чиқариш жараёнининг ажралмас бир кисми бўлиб, товар ишлаб чиқариш кредит муносабатлари вужудга келишининг табиий асоси ҳисобланади.
Кредитнинг вужудга келишини нафақат ички истеъмол учун товар ишлаб чиқариш доирасидан эмас, балки асосан юридик жиҳатдан мустакил, бир-бирига мулкдор сифатида қарама-қарши турувчи ва иқтисодий муносабатларга киришишга тайёр товар эгалари фаолият кўрсатаётган муомала доирасидан қидириш керак.
Ишлаб чиқариш фондларининг доиравий айланишидаги ва фондларнинг бир марта айланишидаги қийматнинг харакати кредит муносабатлари пайдо бўлишининг иқтисодий асосидир
БИРИНЧИ БОСҚИЧИ
Фондлар доиравий айланишининг биринчи боскичида пул фондларининг ишлаб чиқариш фондларига айланиши содир бўлади. Бунда мавжуд пул маблағларига меҳнат предметлари ва воситалари сотиб олинади
ИККИНЧИ БОСҚИЧИ
Фондлар айланишининг иккинчи босқичида ишлаб чиқариш жараёни содир бўлиб, бунда тайёр маҳсулотни яратиш рўй беради , маҳсулот кўриниши товар кўринишини олади, ишлаб чиқариш воситалари қийматига янги қиймат қўшилади
УЧИНЧИ БОСҚИЧ
Учинчи боскичда тайёр махсулот сотилади. Товар ўзининг бошланғич пул шаклига ўтади, лекин бунда товар ҳам, пул ҳам ўзининг ишлаб чиқариш жараёнидан олдинги ҳолатига нисбатан қиймат жиҳатдан ва миқдор жиҳатдан ортган ҳолда бўлади
Маҳсулотни сотгандан кейин олинган пул фондлари, ўз навбатида, яна харажат қилинади, яъни янги ишлаб чиқариш жараёни учун янги ишлаб чиқариш воситалари сотиб олинади, иш ҳаки тўланади ва бошка харажатларга сарфланади. Шундай қилиб, айланма маблағларнинг айланиши қайта-қайта такрорланаверади ва фондларнинг доиравий айланиши вужудга келади
Фондларнинг айланишида асосий фондларнинг ўзгарувчан харакати рўй беради. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бунда баъзи корхоналарда бўш пул маблаглари тўпланиб қолади, бошкаларида эса катта харажатларга эҳтиёж туфайли маблағлар етишмовчилиги юзага келади
Маблағларнинг вақтинча бекор туриб қолиши билан бу маблағларга бўлган эҳтиёж ўртасидаги қарама-қаршиликни бартараф этади. Бундай муносабатлар, одатда кредит муносабатлар деб юритилади ва кредит муносабатлари асосида иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлган кредит тушунчаси юзага келади