- Халкаро кредит бир давлат, шу давлат банки, юридик шахси томонидан иккинчи бир давлатга, унинг банкларига, бошқа юридик шахсларига муддатлилик ва тўловлилик асосида бериладиган кредит хисобланади
- Қарз олувчи ва карз берувчи сифатида давлат ташкилоти ва муассасалари, банклар, компаниялар, халкаро валюта-кредит ташкилотлари қатнашадилар
- Қарзга олинган маблаглар карз олувчи мамлакат томонидан даромад келтирувчи капитал сифатида ишлатилади
- Қарз берувчи мамлакатга туланадиган ссуда фоизининг манбаси карз олувчи мамлакат ахолиси томонидан яратилган миллий даромад ҳисобланади
- Халкаро давлат кредити икки томонлама келишув асосида ривожланган мамлакатлар томонидан ривожланаётган мамлакатларга товар ёки валюта шаклида , фоиз тўлаш ёки фоиз тўламаслик шарти билан , узок ёки қиска муддатга берилади
Do'stlaringiz bilan baham: |