Яширин кариес
бу тиш кўриги, текширувида эътибордан четда қолган, аммо
етарли даражада тишни диминераллайдиган ва
зарарлайдиган тиш касаллиги
сифатида таърифланади. Бу касалликка
яна шундай таърифланадики, яъни
тишнинг бу майдони қай даражада тозаланганлиги ва қуритилганлигига боғлиқ
тарзда кўздан яшириниб қолади деб изоҳланади. Шунингдек, тегишли клиник
текширув қай даражада аниқ амалга оширилганлигига ҳам боғлиқ бўлади.
Тиш кариесини назорат қилишни тўғри ташкил
этиш учун касалликнинг
ривожланиш жараѐни қай тарзда содир бўлиши ва таъсир этишини тўғри
тушунмоқ зарур. Бу ҳақда кейинги бобда батафсил тўхталиб ўтамиз.