Мавзу – фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли р е ж а



Download 194 Kb.
bet7/13
Sana21.02.2022
Hajmi194 Kb.
#73878
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
1-мавзу. Фалсафа фанининг предмети

Фалсафанинг мазмуни ва бош вазифаси ҳақидаги қарашлар. Фалсафани одатда даврнинг фикрлардаги инъикоси, ўз даврининг маънавий ҳодисаси деб атайдилар. Фалсафанинг мазкур тавсифидан унинг оламшумул вазифаси – ўз даврининг жарчиси сифатида амал қилиш, маънавий-тарихий ўзгаришлар билан ҳамқадам ва ҳамнафас бўлиш келиб чиқади. Бу ерда фалсафанинг ҳаёт билан чамбарчас алоқаси айниқса бўртиб намоён бўлади. Воқеликни тушуниш ва тушунтириш фалсафага қўйиладиган асосий талабга айланади. Даврнинг ҳаққоний манзарасини яратиш келажакнинг спекулятив схемаларини яратишга барҳам беради, борлиқнинг мазмун ва моҳиятини англаб етишга кенг йўл очади.
Фалсафа ўз даври маънавий маданиятининг маркази вазифасини бажариш орқали координаталар абадий тизимини яратишга ёрдам беради, давр сабоқларини аниқлаш ва тушунтириш йўли билан инсон тафаккурига бўлган ишончни мустаҳкамлайди.
Қадим замонларда Платон шундай деган эди: «Токи давлатларда файласуфлар подшолик қилмас эканлар ёки ҳозирги шоҳлар ва подшолар оқилона фалсафий мулоҳаза юритишни ўрганмас ва давлат ҳокимияти билан фалсафанинг муштараклиги қарор топмас экан, давлат ёвузликлардан халос бўла олмайди»1.
Янги даврда француз олими Рене Декарт (1596–1650) ҳар қандай мамлакат аҳолисининг гражданлик ва ўқимишлилик даражаси бу ердаги фалсафий тафаккур даражаси билан белгиланади, деган фикрни илгари сурган2. Инглиз файласуфи Давид Юм (1711–1776) фалсафага бўлган муносабат асосида миллатга «ташхис» қўйиш мумкинлигини исботлашга ҳаракат қилган. Мутафаккирнинг фикрича, фалсафий билимга қизиқишнинг йўқлиги миллат тафаккурининг чекланганлиги аломатидир.
Қадимги юнон фалсафасида билим ва хулқ-атвор олий идеали донишмандлик тушунчаси билан боғланади. У инсон ақлига абадият ва чексизлик сари йўл очади, ўткинчи нарсаларга сабр-тоқатлиликни ўргатади. Айнан донишмандлик ёрдамида инсон муносиб ва тўлақонли ҳаётга эришиши мумкин. Донишмандликка интилаётган одам ҳар доим нарсалар ва ҳодисалар табиатига мос равишда иш кўриши лозим.
Платон инсон танаси ҳақида гап борганда табибларни, ўсимликлар тўғрисида сўз юритилганда эса – зироатчиларни донишмандлар деб атайди. У ўзининг «идеал давлат» ҳақидаги назариясида жамиятни уч табақага: давлат арбоблари – файласуфлар; соқчилар (ҳарбийлар); деҳқонлар ва ҳунармандларга ажратади, бундай давлатда донолик, жасорат, сабр-бардошлилик ва адолат каби тўрт тамойил устувор бўлиши лозимлигини таъкидлайди.
Аристотель инсоннинг қадр-қиммати унинг ақлий фаолиятида кўзга ташланади, деб ҳисоблайди. Ўз даврининг энг доно кишиларидан бири бўлган Цицерон фалсафанинг моҳиятини қуйидагича тушунтиради: «Фалсафа (донишмандлик), қадимги файласуфлар таъбири билан айтганда, илоҳий ва инсоний қилмишларни уларнинг сабаблари ва моҳиятлари нуқтаи назаридан билишдир»3.
Донишмандликнинг тарихан шаклланган гносеологик, ахлоқий ва экзистенциал хусусиятлари ҳозирги вақтда ҳам сақланиб қолмоқда ва эътибордан соқит этилиши мумкин эмас. Донишмандлик феномени ҳақида умумий тасаввур ҳосил қилиш йўлидаги изланишлар қуйидаги натижаларга олиб келади. Донишмандлик кундалик ҳаётдаги мулоҳазакорликка қарама-қарши қўйилади. У мутлақо гўзал ва мутлақо адолатли дунёнинг моҳиятини интеллектуал англаб етишга интилиш сифатида, ҳақиқатни қарор топтириш йўлида беғараз хизмат қилиш сифатида тушунилади. Бу наинки тўлиқ билим, балки маънавий баркамоллик, руҳнинг ички яхлитлиги ҳамдир. Бу шундай бир эътиқодки, унга эришишда инсоннинг бутун моҳияти иштирок этади. Донишмандлик белгиси сифатида меъёр ҳисси амал қилади. Уни интуитив аниқлаш «ҳаёт ҳақиқати»ни англаб етиш сифатида намоён бўлади. Етуклик донишмандликнинг зарурий шарти ҳисобланади. қисқа ва лўнда ҳикматларда ўз ифодасини топувчи донишмандлик ҳар бир халқ ҳаётида мавжуд бўлади, маслаҳатлар ва панд-насиҳатларнинг кенг тўплами воситасида уни ғамхўрлик билан қўллаб-қувватлайди. қадимги афсоналар, ривоятлар ва ҳикматлар кўринишида у авлоддан-авлодга ўтади ва улардан ҳар бирининг ҳаёт йўлини енгиллаштиради.
Фалсафани кўпинча «тафаккур мактаби» деб атайдилар. У бир қолипда фикрлаш услуби тугаган, ойдек равшан бўлган нарса шубҳа ва таажжуб уйғотган жойда бошланади. Инсон ҳаёт мазмуни билан боғлиқ масалалар (Иммануил Кант тилида улар қуйидагича янграйди: «Мен нимани билишим мумкин?», «Мен нима қилишим керак?», «Мен нимага умид қилишим мумкин?», «Инсон нима?») устида бош қотира бошлагани заҳоти у дарҳол фалсафага «асир» тушади, борлиқни фалсафий англаб етиш соҳасига кириб қолади. Инглиз файласуфи Томас Гоббс (1588–1679): «Фалсафа сенинг тафаккуринг фарзанди... ва сенинг ўзингда яшайди»4, деганида, бизнингча, тўла ҳақ бўлган. Дарҳақиқат, фалсафий мулоҳаза юритиш ҳар бир инсонга хос хусусият. Зеро ҳаётнинг мазмуни, эркинлик, адолат ва умрбоқийлик ҳақида мулоҳаза юритишни бирон-бир инсонга тақиқлаш мумкин эмас.
Фалсафа борлиқни билиш, асослар ва биринчи тамойилларни тадқиқ этиш билан шуғулланадиган алоҳида соҳа сифатида, ҳис этиш, мушоҳада юритиш ва тасаввур қилиш тарзида амал қиладиган оддий онгдан фарқли равишда, тушунчалар воситасида билишни назарда тутади. Тушунчалар билан иш кўриш санъати зарурий алоқалар ва сабабий боғланишларни аниқлашни, ҳаёт таассуротларининг хаотик тасодифий оқимини тартибга солишни талаб қилади. Мулоҳаза кучини тарбиялаш эътиборни жамлаш, уни предметга қаратишни назарда тутади. Тафаккур интенционал, яъни у муайян предметга қараб мўлжал олади. Тафаккур предметнинг табиати ҳақидаги тасаввурга мос равишда мулоҳаза юритади. Предметни ўзида «идрок этган» кишигина мазкур предмет ўзи ҳақида сўзловчининг тили билан гапиришига умид қилиши мумкин.
Фалсафанинг предмети. Фалсафа предмети унинг ривожланиш даври мобайнида узлуксиз ўзгариб турган, асосий масала эса ўзгаришсиз қолган, деган фикр реал асослардан холи эмас. Фалсафа муаммолари унинг предмети билан белгиланади. Маълумки, фалсафа предмети тарихий ривожланиш жараёни мобайнида сезиларли даражада ўзгарган. Фалсафий фанларнинг ҳар бири: онтология, гносе­ология, этика, эстетика, мантиқ, сиёсатшунослик, фалсафа тарихи ҳам ўз алоҳида предметига эга. Шу туфайли ҳам фалсафа предметини фақат ўта абстракт тушунчалар ёрдамида белгилаш мумкин. Шу маънода «дунё – инсон» муносабатлари тизимидаги умумийлик фалсафанинг предмети ҳисобланади, деган фикр мазкур талабларга жавоб беради.
Энди «Фалсафа нимани ўрганади?», деган саволни беришимиз мумкин. Инсонда билишга қизиқиш уйғотадиган, мифология, дин ёки фан жавобларидан қониқмаган инсоннинг ўзига маълум билимлар ва тажрибага, муайян эътиқод, ишонч ва интуицияга таянган ҳолда оқилона асосланган жавоблар беришга ҳаракат қиладиган, саволлар туғдирадиган ҳар қандай объектив ва субъектив борлиқ фалсафанинг предмети ҳисобланади. Бошқача айтганда, инсон ўз қизиқиши объекти ҳақида муайян тасаввур ҳосил қилиш мақсадида савол беришга асос бўлиши мумкин бўлган ҳамма нарса фалсафанинг предметидир. Шу муносабат билан у ёки бу одамнинг фалсафий қарашлари ҳақида ва ҳатто унинг фалсафаси тўғрисида сўз юритиш мутлақо ўринли бўлади ва бунга биз кундалик ҳаётда тез-тез дуч келамиз.
Бироқ айни ҳолда бизни фан сифатидаги, айрим инсоннинг эмас, балки бутун жамиятнинг ривожланиш маҳсулига айланган ижтимоий ҳодиса сифатидаги фалсафа қизиқтиради ва айни шу сабабли юқорида келтирилган таърифда «инсон» тушунчаси йиғма маънода қўлланилган. Бу ерда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, гарчи фалсафанинг предметига биз умумий нуқтаи назардан анча кенг таъриф берган бўлсак-да, айрим тарихий даврларда одатда у ёки бу сабабларга кўра муайян масалалар доираси фалсафий тадқиқотларда биринчи ўринга чиқади.
Масалан, қадимги Юнонистонда космоцентризм илк фалсафий таълимотларнинг ўзига хос хусусияти бўлиб, бунда асосий эътибор «космос», «табиат»ни англаб етишга қаратилган. Кейинчалик, қадимги юнон шаҳар-полислари равнақ топган даврда файласуфлар диққат марказидан ижтимоий муаммолар, ахлоқ, давлат қурилиши масалалари ўрин олди. Европада христианликнинг, Шарқда ислом динининг вужудга келиши ва мустаҳкамланиши натижасида ўрта асрлар фалсафаси теоцентрик (юнон. theos – марказдан ўрин олган худо) хусусият касб этди, яъни Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий предметига айланди. Уйғониш даврида фалсафа санъат (эстетика)га ва кўп жиҳатдан инсонга мурожаат қилинди.. Янги давр деб номланувчи XVII-XVIII асрларда фалсафа тобора кучайиб бораётган фан билан узвий боғланди, натижада фалсафий тадқиқотларнинг диққат марказидан билиш ва илмий методлар масалалари ўрин олди.
XIX асрнинг иккинчи ярмида юз берган «классик фалсафа» ва рационаллик инқирози иррационаллик, интуитивлик, онгсизлик муаммоларини намоён этди, ХХ асрнинг биринчи ярмида улар «ноклассик фалсафа» таҳлилининг асосий предметига айланди, бу эса, ўз навбатида, матнлар мантиғи, тили, уларни талқин қилиш ва шарҳлашга алоҳида қизиқиш уйғонишига олиб келди. ХХ асрнинг сўнгги ўн йилликларида ҳозирги маданиятдаги инқироз ҳодисаларини ва янги ахборот технологияларининг, шунингдек оммавий коммуникация воситаларининг жадал суръатларда ривожланиши билан белгиланган муаммоларни кун тартибига қўйган постноклассик фалсафа шаклланди. Бу фалсафа вакиллари «тарихий ривожланишнинг тугалланганлиги», барча маънолар ва ғоялар «айтиб бўлинганлиги» ҳақида мушоҳада юритиб, инсон ўзига ёғилаётган ахборотга ишлов беришга қодир эмаслигига эътиборни қаратар экан, нотизимлилик, Европа анъанавий фалсафий билимининг негизлари, қадриятлари ва чегараларини ўзгартириш ғоясини илгари сурдилар.
Ниҳоят, ХХ-XXI аср чегарасида энг янги фалсафада биринчи ўринга чиққан ва энг муҳим мавзулар қаторидан ўрин олган яна бир мавзу глобаллашув жараёнларининг моҳиятини ва уларнинг ривожланиш йўналишини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилди. Бу жараёнлар ҳозирги вақтда жамият ҳаётининг деярли барча жабҳаларини қамраб олди ва давримизнинг оламшумул муаммоларини юзага келтирдики, уларнинг назарий ва амалий ечимини топиш бу муаммоларни шу жумладан фалсафий даражада англаб етишни ҳам назарда тутади. Халқаро миқёсда алоҳида эътибор бериш ва келишилган ҳаракатларни тақозо этувчи энг муҳим муаммолар қаторига экология, демография, хавфсизлик, халқаро жиноятчилик, энергетика ресурслари, қашшоқликка чек қўйиш муаммоларини киритиш мумкин.
Кўриб турганимиздек, фалсафанинг предметини қандайдир битта, қатъий чекланган, муайян масалалар доираси билан боғлаш мумкин эмас. У вақт омилига ва объектив сабаблар тўпламига қараб, доим у ёки бу муаммо ёки уларнинг муайян мажмуи тарзида биринчи ўринга чиқади. Аммо бу бошқа мавзулар, масалалар ва муаммолар ўз аҳамиятини йўқотади ва фалсафа чегарасидан четга чиқади, унинг таҳлил предмети бўлмай қолади, деган маънони англатмайди. Бош мавзуларни иккинчи, учинчи ёки ундан ҳам кейинги ўринга суриб қўяди, улар муайян даврда ва тегишли шароитда фалсафий диққат марказидан ўрин олиш ёки фалсафий муаммоларнинг устуворликлар йуналиши бўйлаб юқорига кўтарилиш учун ўз вақтини «кутиб», гўёки панада туради, десак, тўғрироқ бўлади. Айни шу сабабли биз фалсафа тарихида қизиқишлардаги устуворликларнинг муттасил ўзгаришини, у ёки бу масала бош масалага айланиши, фалсафий ҳамжамиятнинг асосий эътибори маълум вақт мобайнида унга қаратилишини кўрамиз.

Download 194 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish