Қонунлаштирувчи метрология
– метрология бўйича миллий идора
фаолиятига қарашли ва бирликлар, ўлчаш усуллари, ўлчаш воситалари ва ўлчаш
лабораторияларига давлат талабларини ўз ичига олган метрология қисми.
Амалий метрология
– назарий метрология ишланмаларини ва
қонунлаштирувчи метрология қоидаларини амалий қўлланиш масалалари
билан шуғулланувчи метрология бўлими.
Катталик
– сифат жиҳатидан ажратилиши ва миқдор жиҳатидан
аниқланиши мумкин бўлган ҳодисалар,
моддий тизим, модданинг хоссасидир.
Ўлчанадиган катталик
– ўлчаш вазифасининг асосий мақсадига мувофиқ
ўлчаниши лозим бўлган, ўлчанадиган ѐки ўлчанган катталик.
Катталик ўлчами
– муайян миқдорий объект, тизим, ҳодиса ѐки жараѐнга
тегишли бўлган катталикнинг миқдорий аниқланганлиги.
Катталикнинг қиймати
– катталик учун қабул қилинган бирликларнинг
маълум бир сони билан катталикнинг ўлчамини ифодалаш.
Катталикнинг сонли қиймати
– катталикнинг қийматига
кирувчи номсиз
сон.