3.
Ташкилий асоси - давлат ва маҳкамалардаги метрологикхизматдан ташкил
топган Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати;
4.
Меъѐрий-қонуний асослари - тегишли республика қонунлари, давлат
стандартлари, давлат ва тармоқларнинг меъѐрий ҳужжатлари.
Metrologiya
va
standartlashtirish
bo„yicha
xalqaro
tashkilotlar. Metrologiya bo„yicha asosiy tushunchalar va
atamalar.
Турли халқаро ташкилотлар стандартлаштириш, метрология,
сертификатлаштириш соҳаларида меъѐрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш,
дунѐ мамлакатларини шу соҳалардаги илғор ютуқларини умумлаштириш ва
бу соҳалар бўйича ҳар хил ѐрдам кўрсатиш билан Халқаро стандартлаштириш
ташкилоти, Халқаро электротехника комиссияси, метрология соҳасида
қонунлаштирувчи Халқаро ташкилот, сифат бўйича Европа ташкилоти,
синов лабораторияларини аккредитлаш бўйича Халқаро конференция,
Ғарбий Европа минтақавий ва иқтисодий ташкилотлари,
стандартлаштириш ва метрология бўйича Араб ташкилоти ва бошқалар
фаол ишлаб турибди.
Халқаро стандартлаштириш ташкилоти ИСО-
Биринчи стандартлаштириш
миллий ташкилоти - Британия Ассоциацияси /Britich Enginezing Standards
Accociation/ 1901 йилда ташкил этилган бўлиб, бироз кейинроқ, биринчи
жаҳон уруши даврида Дания бюроси, Германия қўмитаси (1918 й),
Америка қўмитаси (1918 й) ва бошқалар ташкил топди. Ҳозирги Халқаро
стандартлаштириш ташкилоти (International Standards Organization) 1946-
1947 йиллари ташкил топди, уни қисқача ИСО деб юритилади. Бу
нуфузли ташкилот Бирлашган Миллатлар Бош Ассамблеяси таркибида
фаолият кўрсатиб, ривож топмоқда.
ИСО нинг тузилишидан кўзда тутилган асосий мақсад
-
халқаро миқѐсдаги мол алмашинувида ва ўзаро ѐрдамни енгиллаштириш
учун дунѐ кўламида стандартлаштиришни ривожлантиришга кўмаклашиш
ҳамда ақлий, илмий, техникавий ва иқтисодий фаолиятлар соҳасида
ҳамдўстликни ривожлантиришдир.
Бу мақсадларни амалга ошириш учун:
- дунѐ кўламида стандартларни ва улар билан боғлиқ бўлган соҳаларда
уйғунлаштиришни енгиллаштириш учун чоралар кўриш;
- халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ва чоп этиш (агар ҳар бир стандарт
учун унинг фаол ташкилий ва кичик қўмиталарининг иккидан уч қисми
маъқуллаб овоз берса ва умумий овоз берувчиларнинг тўртдан уч қисми
ѐқлаб чиқса, стандарт маъқулланиши мумкин);
- ўз қўмита аъзоларининг ва техникавий қўмиталарнинг ишлари ҳақида
ахборотлар алмашинувини ташкил қилиш;
- соҳавий масалалар бўйича манфаатдор бўлган бошқа халқаро
ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш кўзда тутилади.
Эндиликда Ўзбекистон Республикаси ИСО нинг тенг хуқуқли
аъзоларидан бири ҳисобланади. Маҳсулот сифатини яхшилаш, бошқариш
ва таъминлаш
бўйича охирги вақтда қилинган ишларни мужассамлаб, ИСО ўзининг бир
қатор меъѐрий ҳужжатларини ишлаб чиқди, бу ҳужжатларга ИСО 9000,
10011 ва 10012 рақамли стандартларни кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |