МБ жадваллари билан ишлаш жараѐни
Бўш жадвал очилганидан сўнг шу жадвал устида қуйидагича амалларни бажаришимиз мумкин:
1. МБ хар бир жадвали ойнасининг пастки қисмида запись (ѐзув тартиб рақамини кўрсатиш) майдони
бўлиб, бунда танланган ѐзувга ўтиш тугмалари бор. Бундан ташқари шу ерда жадвалдаги барча ѐзувлар
сонини кўрсатиб турилади.
2. Ҳар бир ѐзув чап томонида ѐзув маркери (маркер записи) тугмачасига эга. Шу тугмани боссак, ѐзув
сатри ажратилиб кўринади.
3. Жадвалнинг чап томони юқори қисмида турган белги жадвал маркери дейилади. Уни боссак, бутун
жадвал ажратилиб кўринади.
4. Ажратилган ѐзув ѐки жадвалда сичқонча ўнг тугмасини боссак, контекст тавсиянома очилади ва
унинг Новая запись, Удалить запись, Вырезать, Копировать, Вставить, Высота строки… буйруқлари
орқали ѐзув устида амал бажарилади.
5. Майдон сарлавҳасида сичқонча чап тугмасини боссак, у ҳолда майдон устуни ажратилиб кўринади.
6. Ажратилган майдонда сичқонча чап тугмасини боссак, контекст тавсиянома очилади. Унинг
Сортировка по возрастанию, Сортировка по убыванию, Копировать, Вставить, Ширина столбца…,
Скрыть столбцы, Закрепить столбцы, Освободить все столбцы, Найти…, Добавить столбец, Столбец
подстановок…, Удалить столбец, Переименовать столбец буйруқлари билан жадвал майдони устида иш
юритилади.
7. Майдон сарлавҳасида сичқонча чап тугмасини тезда икки марта боссак хам майдон номини
ўзгартиришимиз мумкин.
8. Бирор майдондаги маълумот устида контекст тавсиянома очилса, у ерда фақат шу майдонга тегишли
маълумотларни фильтрлаш орқали керакли ѐзувларни ажратиб олиш буйруқлари пайдо бўлади. Уларлар
билан танишиб чиқамиз:
- Фильтр по выделенному – жадвалдаги танланган маълумот билан бир хил маълумоти бўлган
ѐзувларни қолдиради, қолганларини яшириб қўяди;
- Исключить выделенное – жадвалдаги танланган маълумот билан бир хил маълумоти бўлмаган
ѐзувларни қолдиради, қолганларини яшириб қўяди;
- Фильтр для: – бу ерда фильтрланадиган маълумотлар учун мос андозалар киритиш имконияти
мавжуд. Андозада * ва ? белгилардан фойдаланиш мумкин, бунда * - ихтиѐрий сондаги ихтиѐрий белгини
ифодаласа, ? – бир дона ихтиѐрий белгини билдиради. Масалан:
а* - а харфи билан бошланувчи ихтиѐрий маълумотларни билдиради;
*а - а харфи билан туговчи ихтиѐрий маълумотларни билдиради;
*b* - орасида b харфи учрайдиган ихтиѐрий маълумотларни билдиради;
а?? - а харфи билан бошланувчи ва учта белгидан ошмаган ихтиѐрий маълумотларни билдиради;
??? - учта белгидан ошмаган ихтиѐрий маълумотларни билдиради.
Шунингдек мантиқий солиштириш >, <, >=, <=, <> ва мантиқий боғлаш амаллари or, not, and, Between and
хам ишлатилиши мумкин.
- Удалить фильтр – хар қандай фильтрни олиб ташлаб жадвални дастлабки холдагидек кўрсатади.
Бундан ташқари дастур менюси жадвал билан ишлашга мос буйруқларга алмашиб қолади ва у ѐрдамида
жадвал устида юқорида санаб ўтилган ва бошқа амалларни бажаришимиз мумкин.
54
Do'stlaringiz bilan baham: |