Матн муҳаррирлари ва процессорлари



Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/95
Sana22.02.2022
Hajmi3,62 Mb.
#116950
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   95
Bog'liq
informatika va axborot texnologiyalari

Матнни тўла ажратиш: дастур тавсияномасининг Правка бўлимидаги Выделить всѐ 
буйруғини танланг ѐки клавиатурада Ctrl+A тугмачалар комбинациясини босинг. 
Ажратилган матн элементлари устида бажариладиган амаллар 

Ўчириш: клавиатурадан Del(Delete) тугмасини босиш. 

Буфер хотирасига қирқиб олиш: клавиатурадан Ctrl+X тугмалар комбинациясини босиш
―Стандартная‖ номли ускуналар панелидан қайчи тасвирини танлаш; Правка тавсияномасидан 
Вырезать буйруғини танлаш. 

Буфер хотирасига нусхасини олиш: клавиатурадан Ctrl+С тугмалар комбинациясини босиш. 

Қидириш: клавиатурадан Ctrl+F тугмалар комбинациясини босиш; Правка тавсияномасидан 
Найти буйруғини танлаш. 


25 

Алмаштириш: клавиатурадан Ctrl+Н тугмалар комбинациясини босиш; Правка тавсияномасидан 
Заменить буйруғини танлаш. 

Шрифтини ўзгартириш:Форматирование‖ номли ускуналар панелидан шрифт номини ва 
ўлчамини танлаш; Формат тавсияномасидан Шрифт буйруғини танлаш. 

Рўйхат шаклига келтириш: ―Форматирование‖ номли ускуналар панелидан рақамли ёки маркерли 
рўйхат тасвирини танлаш; Формат тавсияномасидан Список буйруғини танлаш. 

Синонимини аниқлаш: клавиатурадан Shift+F7 тугмалар комбинациясини босиш; Сервис 
тавсияномасининг Язык номли ички тавсияномасидан Тезаурус буйруғини танлаш. 

Абзац катталикларини ўзгартириш: Формат тавсияномасидан Абзац буйруғини танлаш. 
Бу амалларнинг барчасини контекст тавсиянома ѐрдамида хам амалга ошириш мумкин. 
MS Word матн процессори 
Microsoft Word - Windows муҳитида ишлаш учун мўлжалланган Microsoft Office таркибига кирувчи 
дастурлардан бири бўлиб, уни матн муҳаррири деб аташади. У хар хил хатлар, ҳужжатлар ва ҳисоботлар 
тайѐрлашда қулай воситадир. Шунингдек унинг ѐрдамида бланклар ва анкеталар, мақолалар хамда 
рисолалар хам тайѐрлаш мумкин. 
Wordда хужжатларни яратишда, унинг таркибига киритилган, кўплаб шаблонлар тизими ва форматлаш 
услубларидан фойдаланилади. Word WYSIWYG (нимани кўрсанг шуни оласан, яъни экранда қандай 
кўринса, чоп этилганда қоғозда хам шундайлигича кўринади) туридаги муҳаррирлар гурухига киради.
Одатда Word матнли файлларни ўзининг шахсий иккилик форматида .doc кенгайтмали файл сифатида 
сақлайди. Бу форматнинг матнли лахжаси RTF формат (Rich Text Format) сифатида Microsoft фирмаси 
томонидан ҳужжатлаштирилган ва бошқа айрим фирмаларнинг матн процессорлари томонидан хам қўллаш 
учун қабул қилинган. RTF формати ўзининг матнли тузилмаси бўйича компьютер вирусларини тарқатиш 
нуқтаи назаридан қараганда анча хавфсиздир. Хозирда DOC форматидаги файллар компьютерлар орасида 
вирус тарқатиш воситаси бўлиб ҳизмат қилмоқда. Бу процессорнинг охирги лахжалари файлларни 
гиперматнли форматларда (.html ѐки .htm) хам сақлаш имкониятига эга.
Word матн процессорида ҳужжат билан ишлашни осонлаштиришга хизмат қиладиган бир нечта 
ускуналар панеллари ишлатилади. Айрим ускуналар панеллари ва уларнинг вазифалари билан танишамиз.

Download 3,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish