Матн муҳаррирлари ва процессорлари



Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/95
Sana22.02.2022
Hajmi3,62 Mb.
#116950
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   95
Bog'liq
informatika va axborot texnologiyalari

Ташқи
 
қурилмалар
 
Бундан ташқари хар бир шахсий компьютерга ташқи қурилмалар деб аталувчи воситаларни хам улаш 
имкони мавжуд бўлиб улардан айримлари билан танишиб чиқамиз.  
Принтер. Принтерлар компьютерда олинган натижаларни, дастур ва берилганларни босмага чиқариш 
учун ишлатилади. Принтер ѐрдамида матнларни, графикларни, расмларни рангли ва рангсиз кўринишда 
босмага чиқариш мумкин. Принтерлар асосан уч хил бўлади: матрицали, оқимли ва лазерли.
Матрицали принтерлар нуқталар ѐрдамида босмага чиқаради. Шунинг учун ҳам уларни нуқта-
матрицали принтерлар деб ҳам аташади. Бундай принтерлар нисбатан секин ишлайди, чоп қилиш сифати 
унча яхши эмас ва чоп қилиш тезлиги ҳам катта эмас. Улар кенг (А3) ва оддий (А4) чоп этиш форматига эга. 
24, 48 игнали (нуқтали) принтерлар мавжуд бўлиб, албатта игналар сони кўплиги яхши эканлиги 
тушунарлидир.
Оқимли принтерлар. Бундай принтерлар махсус (рангли ва рангсиз) сиѐҳларни пуркаш йўли билан 
ишлагани учун улар оқимли деб аталади. Бу принтерларнинг турли рангларда чоп қилиш сифати тиниқ ва 
равшан бўлиб, уларнинг-камчилиги сиѐҳининг тез тамом бўлиб қолиши ва унинг нозиклигидир. Бу 
принтерлар матнларни нисбатан тез, график тасвирларни эса секинроқ чоп этади.
Лазер принтерлар. Лазер принтерлар ҳам сифати, ҳам тезлиги жиҳатидан энг яхши 
принтер ҳисобланади. Улар рангли ва рангсиз бўлади. 
Бундай принтерларнинг андозаси сифатида HEWLETT-PACKARD (HP) фирмаси 
чиқарадиган HP LaserJet русмли принтерлар қабул қилинган. Лазер принтерларда чоп 
этиш жуда қулай бўлиб, у тез (минутига 8-15 ҳатто 40 вараққача) чоп этиши мумкин. 
Аммо табиийки, бундай принтерларнинг нархлари нисбатан баландроқдир. Унинг бир 
камчилиги - унда ишлатиладиган тонер ранг ва кортрижнинг тез алмаштириб турилишидадир. Унинг бир 
тонери тахминан 1500-2500 вараққа етади. Албатта бу рақам тежаб ишлатишга боғлиқ албатта. Шунинг 
учун лазер принтерда чиқарилган нусхани ксерокс орқали кўпайтириш мақсадга мувофиқдир.
Модем. Модем модуляция, демодуляция сўзларидан олинган бўлиб, узлуксиз сигналларни рақамли 
(модуляция) ва рақамли маълумотларни узлуксиз (демодуляция) сигналга алмаштириб берадиган 
қурилмадир. Унинг асосий вазифаси компьютерлараро алоқани ўрнатишдир. У ўзининг коммуникацион
дастурларига эга бўлиб, бу дастурлар ѐрдамида узоқ масофаларга маълумотларни 
узатиши ва қабул қилиши мумкин. Модем ички ва ташқи бўлиши мумкин. Ҳозирда кўп 
компьютерлар модем билан бирга сотилмоқда. 
Сканер
Сканер-матн, 
графика, 
тасвирларни 
компьютерга 
киритишни 


10 
автоматлаштириш учун хизмат қилувчи қурилма. У ҳозир асосан рангли кўринишда чиқарилаяпти. Унинг 
андозаси сифатида HP (Hewlett Packard) фирмаси ишлаб чиқарадиган HP Scanjet русумли сканерлар қабул 
қилинган. Унинг асосий тавсифи маълумотларни аниқ, тиниқ, лозим бўлган рангда (хусусан қора рангли) 
кўринишда чиқариш қобилиятидир. Ушбу тасвирлаш қобилияти горизонтал ва вертикал чизиқлардаги 
нуқталар (пикселлар) сони орқали белгиланади.
Сканер дастур бошқарувида ишлайди. Матнларни яхши таниш учун махсус образларни танувчи дастур 
воситаларидан фойдаланилади. Бундай дастурлар ҳатто қўлѐзмани ҳам таниш 
қобилиятига эга. Шундай дастурлар Fine Reader ва Cunei Form номлари билан аталади.

Download 3,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish