Матн муҳаррирлари ва процессорлари



Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/95
Sana22.02.2022
Hajmi3,62 Mb.
#116950
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   95
Bog'liq
informatika va axborot texnologiyalari

Сичқонча 
Сичқонча маълумотларни компьютерга киритиш ва у билан мулоқот қилиш 
вазифасини тезроқ амалга
оширишни таъминлайдиган қурилмадир. Усиз компьютерда 
хусусан, амалиѐт тизимида ишлаб бўлмайди. У ѐрдамида амалиѐт тизимга ва унинг 
бошқаруви остида ишлайдиган дастурларга буйруқлар киритилади. Сичқонча одатда 
икки ѐки уч клавишали бўлади: чап, ўнг ва ўрта ѐки ғилдиракчали. Чап ва ўнг 
клавишалар дастур асосида алмаштирилиши мумкин. Одатда чап клавиша ѐрдамида 
асосий амаллар (ажратиш, суриш, бажариш ва ҳ.к.) бажарилади. Ўнг клавиша контекст 
тавсиянома деб аталувчи ойнадаги амалларни бажариш учун хизмат қилади. Контекст тавсияноманинг 
вазифаси жорий ҳолатда у ѐки бу амални тезроқ бажариш билан боғлиқ. Ўрта клавиша ѐки ғилдиракча 
ҳозирда хусусан, варақлаш (Page Down, Page Up амалига ўхшаб) мақсадлари учун қулай. 
Сичқонча биринчи навбатда кўрсатиш вазифасини бажаради. Агарда бирор объект кўрсатгандан кейин, 
чап клавишача босилса, ўша объект ишлаш учун тайѐр бўлиб туради. Кўрсатилган объект устида, 
сичқончанинг чап клавишаси икки марта босилса, кўрсатилган объект ишга тушиб кетади. Сичқончанинг 
чап клавишасини икки марта кетма-кет босиш операцияси, бу операцияни бир марта чап клавишани босиб, 
кейин Enter босилганига тенг бўлади.
Экранда кўрсатилган объектни суриш ѐки кўчириш учун, сичқонча кўрсаткичини кўрсатилган объект 
устига келтирилиб, сичқончанинг чап клавишаси босилади ва клавишани қўйиб юбормасдан, объектни янги 
жойга сурилади ва сичқонча клавишаси қўйиб юборилади. Windows муҳитида ишлаѐтганда экрандаги 
объектларни сичқончанинг ҳам чап, ҳам ўнг томонда жойлашган клавишалар билан кўчириш мумкин. 
Клавиатура 
Клавиатура матнли маълумотларни компьютерга қўлда киритадиган ва у билан 
мулоқот қилиш вазифасини ўтайдиган қурилмадир. Унинг ѐрдамида амалиѐт тизимга ва 
унинг бошқаруви остида ишлайдиган дастурларга буйруқлар ва дастурларга керак
бўлган маълумотлар киритилади.
Windows тизимида осон ишлашни йўлга қўйиш учун яратилган клавиатуралар одатда 101, 104, 108 ѐки 
109 клавишлардан иборат бўлади.
Ўз вазифаларига кўра клавишлар бешта гуруҳга бўлинади: 

Алифбо ҳарфлари ва сонларни киритадиган клавишлар.

Курсорни бошқариш клавишлари. 

Функционал клавишлар. 

Сонларни киритадиган алохида клавишлар. 

Ҳизматчи клавишлар. 
Энг катта гуруҳ - биринчи гуруҳ бўлиб, улар ѐрдамида рус ва лотин катта-кичик ҳарфлари, сонлар, 
махсус белгилар, тиниш белгилари компьютерга киритилади. Пастда жойлашган узун, ҳеч қанақа белгиси 
бўлмаган клавишнинг номи Spacerbar ѐки Space деб аталади ва бўш жой белгисини киритишга 
мўлжаллангандир. Бошқа клавишлар бир неча номга эга, чунки улар клавиатуранинг иш тартибига 
(регистрига) қараб турли белгиларни киритишга мўлжалланган. 
Пастки регистрда кичик юқори регистрда эса катта ҳарфлар киритилади. 
Экранга белги тушадиган жой махсус усул билан белгиланади. Бунинг учун махсус белги бор, у 
курсор деб аталади. Агар экран матн киритиш ҳолатида ишлаб турган бўлса, унда курсор ўчиб-ѐниб 
турадиган вертикал чизиқча ѐки ҳарфнинг устига тушадиган тўртбурчакка ўхшайди ва матн курсори
деб номланади. 
Агарда экран график ҳолатда ишлаб турган бўлса, унда курсор ѐниб-ўчиб турадиган горизонтал
чизиқчага ўхшайди. Хуллас курсор кўриниши ҳолатга қараб ўзгаради. 
Курсорни бошқариш клавишлари ←, →, ↑, ↓ Home, End, PageUp, PageDown, BackSpase ва Enter лардан 
иборат бўлиб улар матн кўрсаткичини жойини ўзгартиришга ѐрдам беради 
F1 дан F12 гача бўлган клавишлар функционал клавишлар деб номланади. Дастур тузилишига қараб, 
ушбу клавишлар ҳар хил вазифаларни бажариши мумкин. Булар 12 та бўлишига қарамасдан, кўпинча F1 дан 
F10 гачаси ишлатилади. Одатда F1 клавиши ѐрдамчи маълумотларни олиш учун хизмат қилади 
(Справочник).
Num Lock (сонларни сақлаш) - сонлар киритишнинг кичик клавиатураси сонни киритишга ѐки курсорни 
бошқаришга мослайди. Сонларни киритиш клавишлари икки ҳолатда ишлаши мумкин:

сонларни киритганда, 

курсорни бошқаришда. 
Икки ҳолатнинг биридан иккинчисига ўтишни Num Lock (маҳкамлаш билан) ѐки Shift клавиши 



(маҳкамлаш керак эмас) бажаради. Бунда Caps Lock клавиши сонларни киритиш клавиатурасига таъсир 
кўрсатмайди.
Сонларни киритиш пайтида сонларни киритиш клавиатураси калькуляторнинг клавиатурасига ўхшайди. 
Сонларни ва арифметик амаллар белгиларини киритиш учун қулайлик яратади. Сонларни киритган пайтда 
Num Lock чироғи ѐниб туриши керак, агарда Num Lockни кўрсатувчи чироқ ўчган бўлса, ушбу кичик 
клавиатура билан матн курсорини бошқариш мумкин.
Ҳизматчи клавишаларга қуйидагилар киради: 
Ctrl (Control - бошқариш) - бошқа клавиш билан бирга босилганда, ўша клавишнинг вазифаси ўзгаради. 
ALT (Alternative - ўзгартирувчи) - бу клавиш ҳам бошқа клавишлар билан бирга босилганда, ўша 
клавишнинг иш вазифасини ўзгартиради. 
Print Sсreen (экрандагини чоп этиш) - ушбу клавиш экранда бўлган маълумотни принтерга чиқариб 
беради ѐки буфер хотирага жойлайди. 
PAUSE (вақтинчалик тўхташ) - ушбу клавиш босилганда компьютер ўз ишини вақтинча тўхтатади. 
TAB (табуляция) - фақат пастдаги регистрда ишлайди ва гап матн, ҳужжатлар ҳақида кетганда, 
курсорни ўнг томонга, навбатдаги махсус кўрсатилган (белгиланган) нуқтага (позицияга) суради. Бу 
клавишнинг қулайлиги шундаки, унинг ѐрдами билан жадваллар тузиш осон ва матнни ѐзганда ҳам 
белгиланган позициядан бошлаб териш мумкин. Клавишларни юқори регистрда босганда, курсорни чап 
томонга, белгиланган позицияга суриш мумкин. 
Caps Lock (катта ѐки кичик ҳарфларга ўтиш клавиши) - юқори регистрга ўтиш имконини яратиб беради. 
Ҳақиқатда эса ушбу клавиш фақат ҳарфлар териш клавишларига ўз таъсирини кўрсатади, катта ҳарфлар 
киритиш имконини яратиб беради. Бу клавишни босиб ушлаб туриш керак эмас. Ишловчига қулайлик 
яратиш мақсадида клавиатуранинг ўнг бурчагида ѐниб турадиган индикаторлар жойлашган. Бу 
индикаторлар ҳолатни кўп вақт давомида сақлаб турадиган клавишлар билан боғланган. Шуларнинг ичида 
биттаси Caps Lock га тегишли. 
Scroll Lock (суришни сақлайди) - бу клавиш ѐрдамида курсорни ҳаракатга келтирмоқчи бўлсангиз, 
курсор экранга сакрайди. Бу клавиш ҳам ўз ҳолатини мустаҳкамлаш (фиксация) билан бажаради. 
Shift (суриш) - вақтинчалик юқори регистрдан пастки регистрга, ѐки аксинча, пастки регистрдан юқори 
регистрга ўтиш имконини беради. Ҳаммаси Caps Lock клавишининг ҳолати билан боғланган. Бу 
клавишнинг хизмати вақтинчалик бўлганлиги сабабли, бошқа клавишларнинг хизматини ўзгартириш керак 
бўлса, уларни босиш пайтида Shift клавиши вақтинчалик босиб ушлаб турилади. 
Esc (бекор қилиш) – бу клавиша айрим буйруқларни бекор қилиш учун ишлатилади. 

Download 3,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish