Математика тарихи



Download 271,65 Kb.
bet16/17
Sana23.02.2022
Hajmi271,65 Kb.
#177342
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
4-маъруза. МТ

10-маъруза. Самарқанд илмий маркази: Улуғбек, Коший, Румий, Али-Қушчи.

РЕЖА
1. Самарқанд илмий маркази: Улуғбек илмий мактаби.


2. Улуғбек илмий мактабининг математика тарихидагши роли.
3. Улуғгбекнинг астрономияга кушган хиссаси.
Жахон фани тарихда узларининг жуда бой ижодлари билан ном колдирган олимлар орасида узбек халкининг куплаб вакиллари борки, булар орасидан Улугбек илмий мактаби алохида урин эгаллайди. VII асрлардан бошлаб якин ва урта шарк мамлакатларида, хозирги Урта Осиё, Озарбайжон республикалари жойлашган территорияларда фанлар, айникса математик ва астрономия фанлар катта тараккиётга эришганлиги ва бу тараккиётга машхур олимлар Мухаммал Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино ва бошка олимлар асос солганликларини илгари айтиб утган эдик. Бу тараккиётнинг энг юкори погонаси ХВ асрда майдонга келган Улугбек илмий мактаби ва унда олиб борилган математик илмий текширишлар хисобланади. Улугбек илмий мактабининг астрономия сохасида эришган муваффакиятлари, бу илмий мактабнинг астрономия тараккиётига кушган салмокли хиссаси булиб хисобланади. Бу мактабда узок йиллар олиб борилган илмий тадкикотларнинг махсулоти хисобланган «янги астрономик жадваллар» («Зижи жадиди Курагоний») астрономия фанининг назарий ва амалий жихатдан бойитди. Астрономия фанининг назарий ва амалий масалалари математика билан узвий богланган. Шу сабабли Улугбек мактабида жуда кенг ва чукур математик илмий ишлар хам олиб борилганки,
уларнинг баъзилари астрономияга доир масалаларни эчиш максадида бажарилган булса, кўп математик текширишлар, бу сохадаги аввалги назарияни ривожлантиришдан иборат булган. Урта Осиёда ХV асрда фан ва маданият тараккий этади. Мадрасалар, кутубхоналар, 50 та расадхоналар курилади. Уларда жуд кўп олимлар турли фан сохаларида илмий1 тадкикотлар олиб борадилар. Урта Осиё олимлари билан Хиндистон, Хитой ва бошка мамлакатларнинг олимлари орасида илмий алокалар ўрнатилади. ХV аср биринчи ярмида Самарканд ва Хирот Урта Осиё халкларининг илмий ва маданият марказлари хисобланар эди. Мана шу даврда Улугбек рахбарлигида ташкил топган Самарканд илмий мактаби Урта Осиёда ХV-ХVI асрларда табиий фанлар тараккиётининг асоси хисобланар эди. Бу илмий мактабда уша даврнинг энг истеъдодли ва донишманд олимлари: Салохуддин Мусо ибн Мухаммад ибн Махмуд Козизода Румий, Гиёсиддин Жамҳид Коший, Абдулали Биржандий, Алауддин Али ибн Мухаммад Кушчи, Мирим Чалабий, Бахуддин Омулий, Нажмиддин Алихон ва бошкалар математика ва астрономия сохасида чукур ва кенг илмий тадкикотлар олиб борадилар. Математик тарихида Улугбек илмий мактаби узининг бир канча мухим ахамиятга эга ижодий ишлари билан салмокли урин олади. Хакикатдан хам, бу олимларнинг асарларида унли касрларнинг ижод этилиши, бир хол учун учинчи даражали тенгламани такрибий эчиш, сонлардан ихтиёрий даражали илдиз чикришнинг бир канча усуллари, π сонини катта аниклик билан оопиш, бир градус бурчак синусини хисоблаш, янги астрономик жадвал тузиш, алгебрага мусбат ва манфий сонларни киритиш ва бошкалар баён этилган. Бу масалалар шу мактаб вакиллари томонидан хал этилган. Улугбек рахбарлигида ташкил этилган бу илмий мактаб, Самаркандда уттиз йилдан ортик, уз фаолиятини давом эттирди ва табиий фанлар тараккиётига жуда катта хисса кушди. Бу даврларда ташкил этилган мадрасаларда хам купрок табиий фанлар укитилар эди. Улугбек илмий мактабида Мухаммад Хавофий, Козизода Румий ва кейинчалик Гиёсиддин Коший рахбарлигида укитиш ва илмий ишлар олиб борилган. Улар ёшлардан Али Кушчи, Абдурахмон Жомий ва бошка олимларни тайёрладиларки, булар кейинчалик машхур олим ва шоир булиб этишдилар. Бу олимлар ташаббуси билан Мирзо Улугбекнинг шахсий рахбарлигида машхур Самарканд расадхонаси қурилди, бу расадхона уша даврдаги энг мукаммалашган илмий тадкикотлар марказига айланди. Улугбек илмий мактаби шарк астрономия ва математика фанини шарк ва гарб мамлакатларига таркатишда хам муххим рол уйнади. Масалан, Али Кушчи Хиротга ва 1435 йилда Хитойга боради, астрономия ва математика сохасида маърузалар ўқийди. Бу мактабнинг илмий махсулоти «Астрономик жадваллар» биринчи марта Эвропада ХVII асрда нашр этилди. 1665 йилда Оксфордда, 1853 йилда Парижда нашр эттирилди. ХVIII асрнинг бошларида хинд олими Савой Жай Сингх ўз ватани Хиндистонда расадхона куришда Улугбек расадхонасига катта эътибор бериб, уч асрдан ортик давр орасида бу расадхона катта шон-шухратга эга булиб келаётганлигини таъкидлайди. ХХ асрнинг бошларигача Улугбек расадхонаси хакидаги маълумотлар куп эмас эди. Олимларнинг катта илмий изланишлари туфайли Улуғбек илмий мактабининг фан сохасидаги оламшумул ишлари халкимизга етказилди ва етказилмокда.



Download 271,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish