Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича


Физика курсининг кимё билан боғланиши



Download 3,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/96
Sana24.02.2022
Hajmi3,59 Mb.
#239936
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   96
Bog'liq
4.2-Fizika

Физика курсининг кимё билан боғланиши: Физика ва кимё курслари 
учун умумий бўлган кўпгина тушунча ва катталиклар мавжуд. Атом 


109 
тузилиши ҳақидаги ўқув материали қуйидагича тақсимланган: электрон 
қобиқнинг хоссалари ва тузилишига оид ҳодисалар кимё курсида ўрганилиб 
(нурланишдан ташқари), электрон қобиқнинг тўлиб бориши, атом 
ядросининг тузилиши ва хоссалари физика курсида ўрганилади. 
Физика курсида токнинг кимёвий манбалари ўрганилаёиганда кимё 
курсида руҳ ва бошқа материалларнинг кислоталар билан ўзаро таъсирлари 
кўриб чиқилади. Шунинг учун ток манбаларидаги электролитлар ҳақида 
гапирганда уламинг кимёвий формулаларини ҳам ёзиб кўрсатиш мумкин. 
Электролитик диссоцация ва электролиз ҳодисаларини ўрганишда 
ўқувчиларнинг кимёдан олган билимларини қўллаш ва уни тушунтириш 
қатъий мослашишни талаб этади. Бу ерда физика курси учун учта масала 
муҳимдир: кислота, ишқор ва тузларнинг диссоцицияланиш жараёни, 
электролитларнинг электр ўтказувчанлик механизми ва электролиз вақтида 
содир бўладиган жараёнлар. 
Физика 
билан 
кимёнинг 
боғланишини 
синфдан 
ташқари 
машғулотларда ҳам амалга ошириб борилади. Масалан, моддаларнинг физик 
ва кимёвий хоссаларини ўргатишда физика-кимё фанларининг боғлиқлиги 
эслатилиши лозим. 
Физика курсининг биология билан боғланиши: Физика ва биология 
курслари орасида ўзаро боғланишни ўрнатиш йўллари қуйидагича: 
— ўсимлик, ҳайвон ва инсон ҳаётига таъсир қиладиган ҳодиса ва 
қонуниятларни ўрганиб, бу таъсирларни тушунтириб бориш; 
— атмосферанинг пастки қатламларидаги турли кўринишга эга бўлган 
электромагнит нурланишларни ўрганиш ва уларнинг органик дунёга 
таъсирини тушунтириш; 
— биология дарсларида ўқувчиларни ўсимлик, ҳайвон ва инсоннинг 
ўсиши ва ривожланишига таъсир қилувчи физик ҳодиса ва қонунияилар 
билан таништириш (капиллияр ҳодисалар,буғланиш, намлик, иссиқлик 
алмашуви, фотосинтез ва ҳ.к.); 
— биологияда қўлланиладиган тадқиқотларнинг физик услубларини ва 
физик асбобларни ўрганиш. 
Физика ва биологиядан комплекс тажриба ва лаборатория ишларини 
ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Турли қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 
(сабзавот, дон...) зичлигини ва ҳажмий массасини аниқлашга, ҳар хил 
тупроқларнинг иссиқлик ўтказувчанликларини солиштиришга мўлжалланган 
лаборатория ишларини бажариш фойдалидир. 
Синфдан ташқари машғулотларда физика билан биологиянинг 
боғланишини кўрсатиш имкониятлари катта. Масалан, биофизика тўгарагини 
ташкил қилиб, унда қуйидагича масалаларни кўриб чиқиш мумкин: 


110 
«Тупроқнинг иссиқлик хоссаларини ўсимликларнинг ўсишига таъсири». 
«Уруғга электр майдон таъсир эттириб экилганда ҳосилдорликка таъсири». 
Физика кечалари уюштириб унда жонли табиатдаги физикани ўрганиш, 
табиатга экскурсия, она юрт бўйлаб саёҳатлар ўтказиш мақсадга 
мувофиқдир. 

Download 3,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish