Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича


Физикани бошқа фанлар билан боғлаб ўтиш дарсларида



Download 3,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/96
Sana24.02.2022
Hajmi3,59 Mb.
#239936
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   96
Bog'liq
4.2-Fizika

Физикани бошқа фанлар билан боғлаб ўтиш дарсларида 
компетенцияларни 
шакллантириш 
ва 
ўқувчиларни 
касбга 
йўналтиришга қаратилган тадбирлар. 
Физика ва математика фанларидан ўзаро алоқанинг муҳим 
шаклларидан бири физик мазмундаги математик масалаларни ечишдир. Бир 
пайтда ҳам физикага,ҳам математикага тааллуқли бўлган масалаларни 
ечиш(ҳаракатга, зичликга доир) фойдалидир. Физика фани математиканинг 
арифметика ёки алгебраик ифодалари билангина боғланиб қолмасдан, балки 
геометрия билан ҳам узвий боғлиқдир. Жисмларнинг шакли тўртбурчак, 
квадрат, доира, учбурчак, кўпбурчак, шар, куб, тўғри бурчакли 
параллелепипед ва ҳ.к. кўринишларида бўлиши мумкин. Бунда албатта, 
уларнинг ўлчамларини аниқлаш геометрияда олинган билимлардан 
фойдаланиш орқали амалга оширилади. 
Айрим 
мавзуларни 
ўрганишда 
фанлараро 
компетенцияларни 
шакллантириш имкониятлари мавжудлиги кўрсатилган. Жумладан, 
тупроқдаги намликни ўлчаш учун нам тупроқнинг массаси ўлчаб олиниб, 
сўнгра қуритилган тупроқ массаси ўлчаниб ундаги сув миқдори топилади. 
Бунда тарозида модда массасини ўлчашдан фойдаланилади. Кўпгина қишлоқ 
хўжалик экинларининг сифатини уларнинг зичликларини ўлчаш орқали 
аниқлаш мумкинлиги айтилади.
Халқимизда кўриниши бир хил, лекин қўл билан чамалаганда оғирроқ 
бўлган қовун ширин чиқиши ҳақида гаплар бор. Демак, ширин қовуннинг 
зичлиги, бошқасига қараганда каттароқ бўлишини тажрибалар ёрдамида 
бажариб кўриш мумкин. Худди шундай зичлиги катта бўлган картошкадаги 
крахмал миқдори бошқаларига қараганда кўпроқ бўлиши тажрибада 
аниқланиши мумкин. Бу билан олинган билимлардан кундалик турмушда 
учрайдиган муаамоларни ҳал этиш, яъни компетент инсонни шакллантириш 
вазифаси бажарилади. 
Букилган қўл ёрдамида, ёзилган қўлга нисбатан кўп юк кўтариш 
мумкинлиги ва унинг сабаби қўлнинг ричакга ўхшаб ишлаши билан 
тушунтирилади. Ерга ишлов беришда плуг, борона, трактор ғилдирагининг 
ерга берадиган босими, ўроқлар ва ер ковловчи мосламалар ҳам босим 
орқали ўргатилади. 
Температура 
мавзусини 
ўрганилганда 
уй 
ҳайвонларининг 
температуралари келтирилади. Экинлар экиш учун ердаги ҳарорат, ўсимлик, 
ҳайвонот дунёси учун Қуёш нурларининг аҳамияти, шунга кўра 
озуқаларнинг энергия бериши физика ва биология фанларини чамбарчас 
алоқада олиб борилишини тақозо қилади. Инсон организмида доимий 
равишда озиқ моддаларнинг оксидланиши рўй бериб туради. Бунда “Ёқилғи” 


114 
сифатида углеводлар ва ёғлар, ҳамда бироз оқсиллар ишлатилади. 
Организмда 1г оқсил ва углевод оксидланиши натижасида 17 Ж энергия 
ажралади. 1г ёғ оксидланганда эса -38 Ж энергия ажралади. Мазкур 
маълумотлардан фойдаланиб ўқувчи учун, жисмоний ёки ақлий меҳнат 
билан шуғулланадиган инсонлар учун бир суткада истеъмол қилиши учун 
керак бўладиган озиқ-овқатларни ҳисоблашни масала қилиб бериш мумкин. 
Бу билан шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияларининг 
элементлари шакллантирилади. 
Физика фанини ўқитишда меҳнат таълими жараёнида олган билим, 
кўникма ва малакаларидан, меҳнатни ўқитишда эса, физикада олган 
билимларидан фойдаланиш имкониятлари кўп. Масалан металл қирқувчи 
қайчи, турли омбирларнинг ишлаш тамойили “ричаг”ларда, ёғочга ёки 
металлга ишлов бериш учун буюмни сиқиб маҳкамлайдиган исканжалар 
“винт”да, қудуқдан сув чиқаришда фойдаланиладиган асбоби “чиғириқ”да, 
болға ва болталарнинг сопларини маҳкамлашда “пона”да, устахонага келган 
юкларни тушириш ва ортишда “қиятекислик”даги моментлар қоидасига 
биноан бўлиши тушунтирилади. 
Металларга эгов ёки металлар билан ишлов берилганда қизиб кетиши 
ички энергия ўзгаришига мисол тариқасида келтирилади. Газламаларни 
дазмол воситасида текислаш, иссиқлик таъсирида материаллар хоссаси 
ўзгаришини кўрсатади. Ёғоч, металл ёки газламадан буюмлар тайёрланганда 
уларда ўлчов лентаси, штангенциркул воситасида ўлчов ишлари олиб 
борилади. Бу асбоблар физикада узунликни ёки масофани ўлчашда 
ишлатилади. Қайчилар, арра, болта ва бошқа қирқувчи асбобларнинг 
пичоқларини ўткирлаш босимни орттириш учун бажарилишини тушунтириш 
билан ҳам фанлар аро компетенциялар шаклланади. 

Download 3,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish