Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича


Физик танловлар ва масофавий таълим интернет ресурслари



Download 3,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/96
Sana24.02.2022
Hajmi3,59 Mb.
#239936
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   96
Bog'liq
4.2-Fizika

 
Физик танловлар ва масофавий таълим интернет ресурслари. 
Республикамизда ташкил қилинган 
www.соbо.u
z сайтидаги онлайн танлов. 
“Квант” (Россия), “Математика, физика ва информатика” илмий оммабоп 
журналлари саҳифаларида. 
Таълим-тарбия ҳам шунга ҳамоҳанг бўлмоғи керак. Акс ҳолда, 
фарзандларимиз - ёшларимиз янги даврга мос ҳаётий мўлжалларини 
белгилашда чалғиши, жадал ривожланаётган ахборот маконида ўзларига 
керакли манзилни тополмай адашиши ҳеч гап эмас
.
Тобора ҳал этувчи кучга 
айланиб бораётган ёшлар таълим-тарбияси масаласи ўқитувчи-педагог 
зиммасига юклатилган бўлиб, айнан ўқитувчи ўқувчиларда мустақиллик, 
фаол фуқаролик позициясига эга бўлиш, ташаббускорлик, медиаресурслар ва 
ахборот-коммуникация 
технологияларидан 
ўз 
фаолиятида 
оқилона 


125 
фойдалана олиш, онгли равишда касб-ҳунар танлаш, соғлом рақобат 
кўникмаларини шакллантиради. 
Шуни таъкидлаш жоизки, мактабда синфдан ташқари ишлар қанчалик 
яхши ташкил этилса, ўқувчилар фаоллиги шунчалик ошиб боради, улар 
мустақил фикрлашга ўрганадилар, энг муҳими у ёки бу фанга қизиқишлари 
ортади, айниқса иқтидорли ўғил-қизлар бирин-кетин кўзга ташлана 
борадилар. Бу, ўз навбатида иқтидорли болаларни аниқлаш ва улар билан 
алоҳида иш олиб боришда ўқитувчига катта ёрдам беради. 
Физикадан олимпиадаларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ҳам 
синфдан ташқари ишлардан бири ҳамда муҳими ҳисобланади. Биринчи марта 
фан олимпиадасини ўтказиш ХХ асрнинг 60-йилларида бошланиб физика-
математика фани хиссасига тўғри келган. Бу иш ўзини оқлагандан кейин 
секин-аста бошқа фанлардан ҳам олимпиадалар ўтказила бошланди. 
Олимпиадалар бир неча босқичдан иборат бўлиб, аввал мактаб лицейда 
сўнг туман миқёсида кейин шаҳар ёки вилоят миқёсида, сўнгра республика 
миқёсида ва ниҳоят халқаро миқёсда ўтказиладиган бўлди. Олимпиада 
ўтказилишидан аввал ўқувчилар билимини баҳолаш учун ҳайъат аъзолари 
тайинланади. Олимпиада вақтида ўқувчилар билимини ҳайъат аъзолари бир 
неча усуллар билан синаб кўради. 
I навбатда масалалар ечиш орқали, II навбатда амалий тайёргарлигини 
кузатиш мақсадида лаборатория ишларини бажариш ҳамда тушунтириб 
беришлари орқали ва ниҳоят тест саволларига жавоб бериш орқали синаб 
кўрилади. Ҳар бир ҳолат учун алоҳади-алоҳида балл қўйиб борилади
натижада қайси ўқувчи кўпроқ балл тўплаган бўлса, шу ўқувчи ғолиб деб 
танланади. Ўринлар шу асосда кетма-кет тақсимланади. 
Физикадан олимпиадага тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ҳам 
ўқитувчидан катта маъсулият, меҳнатни талаб қилади. Ўқитувчи аввал 
параллел бир неча синфдан физикадан билими чуқур бўлган бир неча 
ўқувчини ажратиб олади, яъни 7-синфдан, 8-синфдан, 9-синфдан, 10-
синфдан, 11-синфдан физикага қизиққан бир неча ўқувчини ажратиб олади. 
Ҳар бир синф ўқувчиларига алоҳида-алоҳида кўрсатмалар беради, 
тушунмаган мавзуларини тушунтириб беради, уйга топшириқлар беради, 
хафтада, бир марта назорат қилади. Ўзида бир бўлган физикага доир 
адабиётларни ўқиб ўрганишлари учун олиб келиб беради. Ўқувчилар 
адабиётларни ўқиб олимпиадага тайёргарлик кўра бошлайдилар. 
I тур олимпиада, яъни мактаб миқёсида олимпиада ўтказиш муддати I 
чорак охирига, яъни 4-10 ноябрларда ўтказилади. Бунда мактаб физика 
ўқитувчиларидан бири ҳайъат раиси бўлади. Раис бошчилигида олимпиада 


126 
учун масалалар танланади. Қайси куни олимпиада ўтказилиши эълонлар 
доскасига ёзиб қўйилади. 
Ўқувчиларни бир синфга йиғиб, ўқийдиган синфига қараб вариантлар 
тарқатилади. Маълум муддатдан кейин ишлар йиғиб олинади. Ишларни 
физика ўқитувчилари текшириб аввалдан келишилган шартга асосан баллар 
қўйилади. Энг юқори балл олган ўқувчилар исми, шарифлари ва ишлари 
мактаб раҳбари буйруғи асосида туман олимпиадасига юборилади. Ғолиб 
ўқувчи билан ўқитувчи янада жиддийроқ тайёргарлик кўра бошлайди. Туман 
олимпиадаларини ўтказиш январ ойларига тўғри келади. Бу ерда олимпиада 
икки турда назарий ва амалий билимларини синаш орқали ўтказилади. 
Сўнгра шу асосда вилоят ва республика олимпиадалари ўтказилади. 
Республика олимпиадаларида умумий тўпланган балл барча балларнинг 75 % 
ортиқ балл тўплаган ўқувчиларга ўрин берилади ва халқаро олимпиадада 
қатнашиш тавсия этилади. 
Хулоса қилиб, айтганда физикадан ўтказиладиган синфдан ташқари 
машғулотларнинг барчаси ўқувчиларни физика ва техника фанларига 
қизиқшини орттиришга хизмат қилади. 

Download 3,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish