Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича



Download 3,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/96
Sana24.02.2022
Hajmi3,59 Mb.
#239936
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   96
Bog'liq
4.2-Fizika

Қурилманинг тузилиши ва ишлаши: 1–расмда 
газ 
молекула-
ларининг иссиқлик ҳаракатини кузатиш қурилмаси моделининг умумий 
кўриниши тасвирланган. Бу қурилма газ босими ва молекулалар ҳаракат 
тезлигининг температурага боғлиқлигининг амалий исботини кузатишга 
ҳамда газ молекулалари тартибсиз иссиқлик ҳаракатининг манзарасини 
тасаввур этишга ёрдам беради.  
Қурилмани ток манбаига улашдан олдин унинг корпусида ўрнатилган 
калитни (2) OFF ҳолатига, тебранувчи мембранага берилувчи кучланишни 
ўзгартирувчи мурват (5)ни эса соат милига тескари йўналишдаги охирги 
ҳолатига қўйинг. Қурилмани ишга тушириш учун номинал қиймати 110 В
ёки 220 В ўзгарувчан кучланишли (1-расмдаги қурилмани 110 В ёки 220 В 
кучланишли ток манбаига алмаштириш калитидир) ток тармоғига ёки 
номинал қиймати 6 В га тенг бўлган автоном ўзгармас ток манбаига уланг. 
Калитни ON ҳолатига ўтказсак, қурилманинг ток манбаига уланганлигини 
кўрсатувчи светоиндикатор (4)нинг ёнганлигини кўрамиз. +урилмадаги (5) 
мурватни соат милини айланиш йўналишида бироз бурсак, пастки мембрана 
(9) тебранма ҳаракат қила бошлайди.
Бу мембранадан туртки олган металл шарчалар ҳаракатга келиб, 
цилиндр бўйлаб ҳаракатланувчи юпқа вазнсиз поршенни вертикал юқорига 
силжитади. Мурват яна соат мили айланиш йўналишида бурасак, пастки 
мембрана тебраниши тез лашиб ўз навбатида металл шарчаларнинг ҳам 
ҳаракати тезлашади. Натижада шарчалар кучли зарбларини поршенга узатиб 
уни вертикал бўйлаб кўпроқ силжитади. Бу пайтда биз поршень ва мембрана 
орасидаги металл шарчаларнинг жуда қизиқарли ҳаракат манзарасини 
кузатамиз. Шарчаларнинг бундай ҳаракати бизга газ молекулаларининг кўзга 
кўринмас тартибсиз иссиқлик ҳаракатини тасаввур этишга ёрдам беради.
Газнинг ҳар бир молекуласи идиш деворига урилиб, жуда қисқа вақт 
ичида деворга маълум бир куч билан таъсир қилади. Молекулаларнинг 
деворга тартибсиз урилишлари натижасида деворнинг бирлик юзасига барча 
молекулалар томонидан таъсир этадиган куч, яъни босим вақт ўтиши билан 
тахминан 2-расмда кўрсатилгандек ўзгариб туради.
Бунга сабаб, биринчидан газ молекулаларининг ҳаммаси ҳам бир хил 
тезликка эга эмас, шунинг учун амалий масалалар қаралаётганда газ 
молекулаларининг ўртача квадратик тезлиги олинади, иккинчидан вақт 
бирлиги ичида идиш деворларига урилаётган газ молекулаларининг сони ҳар 
доим ҳам бир хил бўлавермайди. Бу хулосаларнинг амалий исботини 
қурилма ишлаётган бир пайтда металл шарчаларнинг тартибсиз зарбалари 
туфайли поршеннинг бир хил вазиятда турмасдан, балки унинг цилиндр 
шкаласининг маълум бир ҳолати атрофида кўтарилиб-тушиб туриши 
мисолида кузатиш мумкин.


137 
1 – расм.
1-қурилмани ток манбаига улаш 
сими. 
2-қурилмани ишга туширувчи 
калит. 
3-қурилмани автоном (6 В) ток 
манбаига улаш клеммалари. 
4-қурилманинг ток манбаига 
уланганлигини кўрсатувчи светоин-
дикатор. 
5 - қурилмадаги тебранувчи 
мембранага берилувчи кучланишни 
ўзгартирувчи мурват. 
6–даражаланган ёпиқ 
цилиндрсимон шиша. 
7–цилиндр бўйлаб ҳара-катланувчи 
юпқа вазнсиз поршень. 
8–поршень ўқи. 
9–металл шарчаларни ҳаракатга 
келтирадиган тебранувчи мембрана. 
10–молекулалар ҳаракатини 
тасвирловчи металл шарчалар. 
*
қурилмани 110В ёки 220В 
кучланишли ток манбаига 
алмаштириш калити. 
Мурватнинг 
соат 
мили 
йўналишидаги 
буралишини 
газ 
температурасининг ошишига мос келувчи параметр деб, вазнсиз поршеннинг 
юқорига кўтарилишини эса газ босимининг ошишига мос келувчи параметр 
деб қабул қилиш мумкин. Температуранинг кўтарилиши натижасида газ 
молекулаларининг ўртача квадратик тезлиги ошиб, айни пайтда бу газ 
босимининг ҳам ортишига олиб келади. Натижада 2-расмда тасвирланган 
босимнинг вақтга боғлиқлик графиги юқорига томон сурилади. Буни биз 
вазнсиз поршеннинг даражаланган шиша цилиндр бўйлаб юқорига кўтарилиб 
боришида кузатишимиз мумкин (3-расм). 
2-расм 
3-расм 










10 


138 
Бизнинг сезги органларимиз табиатан тўғридан-тўғри модда 
молекулаларини (заррачаларини) кўриш имкониятига эга эмас. Юқоридаги 
қурилма бизга газ молекулаларининг кўриниши, ҳаракатланиш манзараси, 
уларнинг сиртларга берувчи таъсирлари тўғрисидаги билимларни 
ўзлаштиришга амалий ёрдам беради. 

Download 3,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish