Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича


Мактаб дарсликларида берилган лаборатория ишларини



Download 3,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/96
Sana24.02.2022
Hajmi3,59 Mb.
#239936
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   96
Bog'liq
4.2-Fizika

 
6.2. Мактаб дарсликларида берилган лаборатория ишларини 
бажаришдаги муаммолар. Виртуал лаборатория ишлари. 
Педагогик дастурий воситалар (ПДВ) – компьютер технологиялари 
ёрдамида ўқув жараёнини қисман ёки тўлиқ автоматлаштириш учун 
мўлжалланган дидактик восита ҳисобланади. Улар таълим жараёнини 
самарадорлигини оширишнинг истиқболли шаклларидан бири ҳисобланиб, 
замонавий технологияларнинг ўқитиш воситаси сифатида ишлатилади.
Педагогик дастурий воситалар таркибига: ўқув фани бўйича аниқ дидактик 
мақсадларга эришишга йўналтирилган дастурий маҳсулот (дастурлар 
мажмуаси), техник ва методик таъминот, қўшимча ва ёрдамчи воситалар 
киради.
Педагогик дастурий воситаларни қуйидагиларга ажратиш мумкин: 
- ўргатувчи 
дастурлар – ўқувчиларнинг билим даражаси ва 
қизиқишларидан келиб чиқиб янги билимларни ўзлаштиришга йўналтиради; 
- тест дастурлари – эгалланган билим, малака ва кўникмаларни 
текшириш ёки баҳолаш мақсадларида қўлланилади; 
- машқ қилдиргичлар - аввал ўзлаштирилган ўқув материалини 
такрорлаш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади;
- ўқитувчи иштирокидаги виртуал ўқув муҳитини шакллантирувчи 
дастурлар. 
Бу бобда биз, ПДВ нинг оҳирги бандига кирувчи ўқитувчи 
иштирокидаги виртуал ўқув муҳитини шакллантирувчи дастурлар хусусида 
тўҳталиб ўтамиз. Виртуал ўқув муҳитини шаклантириш имкониятини 
берувчи дастурларга симуляторлар киради.
Ўқув жараёнида моделлардан фойдаланиш янги усул эмас. Қадим-
қадимдан ўқув-ўрганиш мобайнида моделлардан фойдаланиб келинган. 
Симуляторлар ўқув жараёнини қарийб барча жабҳаларида: бошланғич 
таълимдан бошлаб олий ўқув юртларигача қўлланилиши мумкин. Кейинги 
вақтларда хаттоки тиббиёт соҳасида ҳам симуляторлардан фойдаланилмоқда. 
Симуляторлардан фойдаланишнинг асосий сабабларидан бири уларнинг реал 
объектларга нисбатан жуда ҳам арзон муқобил эканлигидадир. Симуляторлар 
эса ҳақиқий асбоб-ускуна ва жиҳозларсиз виртуал ҳолатда бирор-бир 
физикавий жараённи моделлаштириш ҳамда виртуал лаборатория ишларини 


76 
ўтказишга имконият яратади. Бу ўз-ўзидан нафақат катта миқдорда 
маблағлар тежалишига олиб келади, балки уларга умуман эҳтиёж ҳам 
туғдирмайди.
Симуляторларнинг қарийб ҳеч қандай молиявий маблағлар талаб 
этмаслиги маълум тадқиқотларни ўқувчилар томонидан юзлаб, керак бўлса 
минглаб маротаба қайта-қайта амалга оширилишига имконият яратади. 
Симуляторлардан фойдаланишнинг яна бир афзаллик томони уларнинг 
хавфсиз эканлигидадир. Баъзи тадқиқотларни, масалан, ядро физикасига оид 
бўлган ҳодисаларни ўрганиш, амалга ошириш инсон ҳаёти учун хавф 
туғдиради. Бундай тадқиқот катта миқдорда молиявий харажат талаб 
этибгина қолмасдан, тадқиқотни олиб борувчилар учун ҳаётига хавф ҳам 
туғдиради.
Симуляторлардан фойдаланиш жараёнида ўқувчилар маъруза вақтида 
ўрганган билимларини виртуал бўлсада, ҳаётга тадбиқ қиладилар. Ушбу 
тадқиқотлар жараёнида билимларини янада мустаҳкамлаш билан бир қаторда 
назарий ва амалий тадқиқотларнинг ривожланишига бевосита ҳисса 
қўшадилар. Бу ўз ўрнида ўқувчиларни фақатгина “тингловчи” вазифасида 
қолмасдан, 
бевосита 
илмий-тадқиқот 
ишлари 
қатнашувчиларига 
айлантиради. Бу эса, ўз навбатида, ўқувчиларда ўқиш ва тадқиқотларга 
бўлган қизиқишларини янада ортишига олиб келади. 
Шунга 
қарамасдан, 
симуляторлардан 
фойдаланишнинг 
салбий 
томонлари ижобий томонларига нисбатан анча кучсиз ҳамда уларни 
бартараф этиш имкониятлари мавжуд. Шунинг учун улар симуляторлардан 
фойдаланишнинг қандайдир маънода чекланишига асосий сабаб бўла 
олмайди.
Бундай машғулотларни ташкиллаштириш учун таълим тизимида 
инқилобий ўзгаришга олиб келган Crocodile Clips компанияси томонидан 
яратилган дастурий таъминотлар ва Interactive Рhysics дастурлари ҳақида бу 
бобда тўхталиб ўтамиз. Қуйида шу дастурий таъминотлар ҳақида 
маълумотлар берилган.

Download 3,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish