Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/38
Sana22.02.2022
Hajmi2,21 Mb.
#104658
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38
Bog'liq
4.3-мажмуа-тарих-TANLOV FAN

ривожлантириш концепцияси”нинг ишлаб чиқилиши билан боғлиқдир. 
Ушбу тарихий ҳужжат мустақилликнинг илк йилларидан мамлакатда 
демократик янгиланиш ва бозор иқтисодиѐти асосларини вужудга келтириш 
билан боғлиқ ҳолда олиб борилаѐтган туб ислоҳотларнинг узвий давоми 
ҳисобланади. Унда давлат ва жамиятни модернизациялаш юзасидан узоқ 
муддатли стратегик дастур вазифалари кўрсатиб берилган. 
Ушбу 
босқичга 
давлат 
ҳокимияти 
ва 
бошқарувини 
янада 
демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизими, ахборотлаштириш соҳасини ислоҳ 
этиш, сўз эркинлигини таъминлаш, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, 
иқтисодиѐтни 
либераллаштиришга 
қаратилган 
демократик 
бозор 
ислоҳотларини чуқурлаштиришга қаратилганлиги билан характерланади. 
―Ўзбекистоннинг энг янги тарихи‖ни концептуал ўрганиш жараѐнида яна 
бир масалага алоҳида эътибор беришимиз лозим. Глобаллашув шароитида 
Ўзбекистон ѐшлари турли мафкуравий оқимлар таъсирида қолиб кетмоқда. Бу 
мафкуралардан баъзилари мустақил Ўзбекистон ва унинг сиѐсатини онгли 
равишда пароканда қилишга йўналтирилган. Ана шундай мураккаб, ғоятда 
таҳликали ғоявий таъсир кучайган бир шароитда ―Ўзбекистоннинг энг янги 
тарихи‖ни чуқур ўрганиш, ундан сабоқ олиш ва миллий истиқлол ғоясига 


50 
садоқатли, инсонпарвар, ватанпарвар ва фидойи авлодни тарбиялаш тобора 
долзарблик касб этмоқда. 
1.3.Умумий ўрта таълим тарих дарсликларида даврлаштиришнинг 
ўзига хос томонлари. 
Мамлакатимизда бугунги кунда таълим соҳасида туб ислоҳатлар олиб 
бориляпти. Бунда айниқса, юксак маънавий ва аҳлоқий талабларга жавоб 
берувчи юқори малакали кадрларни тайѐрлашга катта эътибор қаратилмоқда. 
2017 йил 26 сентябрдаги ―Педагог кадрларни тайѐрлаш, халқ таълими 
ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-3289-сонли қарори 
нафақат малака ошириш тизимни такомиллаштириш ҳақида сўз боради балки 
қарор билан тўлиқ танишиб чиқиш натижасида барча фанлар сингари тарих 
соҳасида ҳам ―фанларни ўқитиш методикаси, таълим ва тарбия назарияси 
янгиликларидан, олий таълим тизимида амалга оширилаѐтган ислоҳотлардан, 
илғор хорижий тажрибалар‖ни жалб этиб ўқитиш бугуннинг асосий 
талабларидан хисобланади. 
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ―Юртимизда яшаѐтган ҳар бир 
боланинг ўзига хос қобилияти ва истеъдодини ўз вақтида пайқаш, тарбиялаш ва 
рўѐбга чиқариш ‒ ўта муҳим вазифа‖
21
‒ эканлиги таъкидлаган эди. Бу сўзлар 
ҳозиргача ўзининг аҳамиятини йўқотган эмас. Юксак маънавий ва аҳлоқий 
талабларга жавоб берувчи, юқори салоҳиятли, ўзининг мустақил фикрига эга 
бўлган ѐшларни тарбиялайдиган ва юқори малакага эга бўлган кадрларни 
тайѐрлаш куннинг долзарб масаласига айланган. 
Сифатли кадрлар тайѐрлашнинг муҳим ва истиқболли йўналишларидан 
бири етишиб келаѐтган ѐш авлод орасидан иқтидорли болаларни саралаш, 
уларнини кенг имкониятлар яратиб берилган замонавий мактабларда ўқитиш ва 
халқ хўжалигининг турли соҳалари учун юқори малакали мутахассисларни 
етиштиришдир. 
Шунга 
мувофиқ 
юртимиз 
таълим 
муассасаларида 
фарзандларимизнинг ўзига хос қобилияти ва истеъдодини намоѐн этиш, 
ривожлантириб бориш мақсадида зарур шарт-шароитлар яратилмоқда, 
имкониятлар эшиги кенгаймоқда. Шундай имкониятлардан бири Республика 
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 июлдаги ―Ўзбекистон Фанлар 
академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида‖ ги 315-
сон қарори
22
дан келиб чиқиб республикамизнинг бир қатор хусусан Тошкент, 
Бухоро ва Хоразм шаҳарларида тарих фани бўйича ихтисослаштирилган махсус 
21
Каримов И.А. ―Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялашда ‒ мамлакатни барқарор 
тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти‖ мавзусидаги халқаро конференциядаги 
нутқидан. Тошкент, 2012 йил 17-18 февраль. 
22
Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида. Вазирлар 
Маҳкамасининг 1998 йил 27 июлдаги 315-сон қарори. 


51 
мактаблар ташкил этиш, ушбу мактабларнинг ўқув жараѐнига олий ўқув 
юртларининг малакали ва тажрибали педагоглари ва Ўзбекистон Республикаси 
Фанлар академияси Тарих институт мутахассислари жалб этилиши кўзда 
тутилган эди. Бу жараѐн айниқса, тарих фанининг эртанги истиқболи нақадар 
юқори марраларни эгаллашга замин ҳозирлар эди.
Умумий ўрта таълим тарих дарсликларида Ўзбекистон тарихи ва Жаҳон 
тарихи асосида дарс берилади. Бу китобларда тарихий воқеликнинг юз берган 
вақти ва воқеа-жараѐнларнинг вужудга келишининг кетма-кетлигига қараб 
ҳамда ҳудудларда жараѐнларнинг рўй беришига қараб даврлаштирилади. 
Қуйида умумий ўрта таълим мактаб тарих китобларидаги синфлар кесимида 
даврлаштириш келтириб ўтилган. 
6-синфда ўтиладиган Тарих китобида Месопотамия, Миср, Юнонистон, 
Рим ва Ўрта Осиѐнинг илк давлатлари мавжуд бўлган даврлардан бери юз 
берган тарихий воқеалар қамраб олинган. Аммо қадим замонларда одамлар 
яратган кўпдан кўп нарсалардан бугун ҳам кундалик ҳаѐтда фойдаланиб 
келинмоқда. Бу меҳнат қуроллари, сопол буюмлар, ғилдирак, сопол сув 
қувурлари, газламалар, ѐзув ва бошқа кўпгина нарсалардир. Қадимги замон 
муаллифлари ѐзиб қолдирган асарлар ҳали-ҳануз кишиларга сабоқ бериб, 
тарбиялаб келмоқда. 
Инсоният содда меҳнат қуролларни ясашдан то ҳунармандчилик 
дурдоналарини яратишга қадар, энг оддий уй-жойларни қуриб олишдан то 
шаҳарларни бунѐд этишга қадар узоқ йўлни босиб ўтди. Энг қадимги шаҳарлар, 
ѐзув, давлатлар ташкил топиши ва ривожланиши даврини олимлар илк 
цивилизация деб атайдилар. Дастлабки цивилизациялар тарихи Қадимги 
Шарқда, сўнгра Юнонистондаги Крит оролида бошланган эди. Қадимги 
цивилизациялар жаҳоннинг кўпгина ўлкаларида каби, Ўрта Осиѐ, жумладан, 
Ўзбекистон ҳудудида ҳам вужудга келган. 
Ер юзида одам пайдо бўлганидан то милодий 476-йилда Ғарбий Рим 
империяси қулагунига қадар кечган воқеалар, тарих фанида Қадимги дунѐ 
тарихи деб аталади. Бу тарих турли-туман археологик ва ѐзма манбалар асосида 
ўрганилади. 
Қадимги дунѐ тарихи Қадимги Шарқ, Юнонистон ва Рим сарой аъѐнлари 
ва подшоларининг турли йилномалари (воқеаларнинг йилма-йил қайд этиб 
борилиши), қонунлар мажмуи, биографиялари (таржимайи ҳол)да акс 
эттирилган. Уларда юришлар ва жанглар, ибодатхоналар, саройлар ва қалъалар 
қурилиши, ҳунармандчилик ва деҳқончилик, қадимий фанлар ва санъат ҳақида 
ҳикоя қилинади. 
Ватанимиз Ўзбекистон ва ўзбек халқи оламшумул воқеаларга бой 
қадимий тарихга эга. Турон, Туркистон ва Мовароуннаҳр номлари билан 


52 
шуҳрат топган бу мамлакатнинг ва ўз меҳнати билан уни обод этган ўзбек 
халқининг ўтмиши ғоят қизиқарли ва сабоқлидир. 
7-синф дарсликда IV–ХVI асрлар давомида Ватанимиз тарихида кечган 
воқеалар ҳақида маълумотлар келтирилган. Ўн икки асрлик даврни қамраган бу 
тарихий босқичда, аввало, умумтурк қавмлари сафида «ўзбий» ва «ўзбек» 
атамалари билан улуғланган доно даҳолар йўлбошчилигида меҳнаткаш ва 
эрксевар ўзбек халқи шаклланди. Аждодларимиз каналлар қазиб, дашт-у 
биѐбонларга сув чиқардилар, қўриқ ерларни боғ-у бўстонга айлантирдилар. 
Деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик ривожланди. Ўтлоқ воҳалар 
ўрнида қишлоқ ва шаҳарлар қад кўтарди. Улар илм-у маърифат ва касб-
ҳунарларнинг марказига айланди. Тасвирий санъат, мусиқа, меъморчилик 
ривож топиб, ўзига хос маданият юзага келди. 
Деҳқончилик воҳаларида даставвал воҳа ҳокимлари, сўнгра са Эфталлар, 
Турк хоқонлиги, Сомонийлар, Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар, Амир Темур 
давлати каби йирик давлатлар ҳукм сурди. Ўрта асрларда юзага келган ушбу 
давлатлар мазкур ҳудуд аҳолисининг ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий ва маънавий 
ҳаѐти ривожига таъсир кўрсатди. Бу даврда «Қишлоқ ҳокими» деб аталган 
катта ер эгаси – «деҳқон»лар ва уларнинг экинзорларида ишловчи ерсиз 
«кадивар»лар, яъни корандалар шаклланди. 
Ерга, сувга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Ерда ишлаш ва унда 
қўшчиларни ишлатиш тартиблари ўзгарди. Меҳнаткашлар устидан зулм 
кучайди, ижтимоий ҳаѐтда табақаланиш янада кескинлашди. 
Мазкур даврда мамлакатимиз Араб халифалиги томонидан фатҳ этилди. 
Ислом дини қарор топиб, маҳаллий дин ва эътиқодларга барҳам берилди. Элга 
ѐт бўлган арабий имло жорий этилди. Халифалик ҳукмронлигидан кейинги 
асрларда илм-маърифатнинг ривожи учун шароит юзага келди. Ўрта асрларда 
юртимизда Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Райҳон 
Беруний, Ибн Сино, Улуғбек ва Алишер Навоий каби буюк мутафаккирлар 
қаторида ислом дини ва таълимоти ривожига салмоқли ҳисса қўшган Имом 
Бухорий, Имом Термизий, Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин 
Нақшбанд ва Хожа Аҳрор сингари машҳур уламолар етишиб чиқди. 
Юрт бошига тушган оғир ва мусибатли дамларда эрксевар халқимиз 
жасоратини она-Ватан мудофааси йўлида ўзини фидо қилган Жалолиддин 
Мангуберди, Темур Малик ва машҳур шайх Нажмиддин Кубро, Маҳмуд 
Торобий, Амир Темур каби ватанпарварлар тимсолида билиб оламиз. 
Мустақиллик халқимизнинг асрий орзуси ва курашларининг шарофатли 
натижаси эканлигига гувоҳ бўламиз. Маълумки, Амударѐ ва Сирдарѐдек йирик 
сув ҳавзалари атрофида жойлашган қадимги Турон ҳудудларида азалдан ўтроқ 
ўзбеклар билан ѐнма-ѐн қардош тожик, қирғиз, қозоқ, қорақалпоқ ва 


53 
туркманларнин ҳам ота-боболари яшаб келган. 
Шу боисдан, ўзбек халқининг ўтмиши этник жиҳатдан яқин бўлган 
қардош халқларнинг тарихи билан чамбарчас боғланиб уйғунлашган. Айниқса, 
чет эллик босқинчиларга, адолатсиз мустабид ҳукмдорларга, шафқатсиз 
мулкдор зодагонларга қарши олиб борилган курашлар қардош халқларни 
бирлаштирди. Шу туфайли улар кўп ҳолларда ягона давлатнинг умумий 
фуқароси бўлиб яшадилар, эл-юртни обод этишда фаол иштирок этдилар. 
Хуллас, Ватанимиз ва ўзбек халқининг ўрта асрларда бошидан кечирган ғоят 
мураккаб ва машаққатли ҳаѐт тарихи баѐн этилади. 
8-синф ―Ўзбекистон тарихи‖ дарслигида ХVI асрдан ХIX асрнинг 
ўрталаригача Ватанимизнинг ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий ва маънавий 
маданий ҳаѐт тарихи ѐритилган. 
Қарийб 350 йилча давом этган бу даврда мамлакатимиз ҳудудидаги 
ижтимоий-сиѐсий ҳаѐт, ҳокимият учун кураш ниҳоятда кескинлашади. Буни 
сўнгги темурий шаҳзодалар ўртасидаги тахт учун кураш оқибатида сиѐсий 
инқирознинг вужудга келиши, Бобур Мирзо билан Муҳаммад Шайбонийхон 
ўртасидаги кураш, тинимсиз даѐм этган ички низо, тахт учун кураш мисолида 
билиб олинди. 
Бу жараѐн тарихий воқеалар мисолида очиб берилган бойиб, уни ўрганиш 
орқали юрт тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш қанчалик зарур эканлиги 
ҳақида сабоқ чиқарилади. 
Туркистоннинг уч хонликка болиниб кетиши, бўлинишнинг сабаблари ва 
оқибатларини ѐритишга алоҳида эътибор берилган. Бухоро хонлиги (амирлиги), 
Хива хонлиги ва Қўқон хонлиги мисолида, уларнинг ижтимоий-сиѐсий, 
иқтисодий ва маънавий-маданий ҳаѐти, давлат бошқаруви, хонликлар 
ўртасидаги ўзаро муносабатларда аҳиллик, ҳамкорлик бўлмаганлигини англаш 
билан бирга, тегишли хулосалар ҳам чиқариб оласиз, албатта. 
ХVI-XVII асрларда Дашти Қипчоқдан Ўрта Осиѐга кириб келган турли 
туркий уруғ-қабилалар билан маҳаллий аҳолининг аралашуви, халқимизнинг 
ўзбек деган номни ўзига қабул қилиши каби жараѐнларни билиб оласиз. 
Шунингдек, бу даврда қорақалпоқлар ҳаѐтида ҳам содир бўлган жиддий 
ўзгаришларни, қорақалпоқларнинг халқ бўлиб шаклланиш жараѐнини 
ўрганасиз. 
ХVI-ХIX асрнинг биринчи ярмида аждодларимизнинг бунѐдкорлик 
меҳнати туфайли кўплаб шаҳарлар, кўркам бинолар, мадрасалар, сув 
иншоотлари барпо этилди, қўриқ ерлар ўзлаштирилди, ҳунармандчилик 
ривожланди. Бироқ хонликлар ўртасидаги ўзаро урушлар, сиѐсий тарқоқлик 
натижасида Ватанимиз жаҳон тараққиѐтидан орқада қолиб кетди. 
Ҳар қайси халқ миллий қадриятларини ўз мақсад-муддаолари, шу билан 


54 
бирга, умумбашарий тараққиѐт ютуқлари асосида ривожлантириб, маънавий 
дунѐсини юксалтириб боришга интилар экан, бу борада тарихий хотира 
масаласи алоҳида аҳамият касб тади. Яъни, тарихий хотира туйғуси тўлақонли 
равишда тикланган, халқ босиб ўтган йўл ўзининг барча муваффақият ва 
зафарлари, йўқотиш ва қурбонлари, қувонч ва изтироблари билан холис ва 
ҳаққоний ўрганилган тақдирдагина чинакам тарих бўлади. 
9-синф Ўзбекистон тарихи дарслиги ХIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ 
аср бошларида содир бўлган воқеаларни ўз ичига олади. Бу давр Ватанимиз 
тарихининг мураккаб ва зиддиятли йилларидир. Бу бир томондан, Россия 
империяси истилоси туфайли оғир кулфатлар, йўқотишлар келтирган бўлса, 
иккинчиданота-боболаримиз, мустамлака жабр-зулмига қарши Ватан озодлиги 
ва мустақиллиги учун қаҳрамонона курашларини давом эттирдилар, учинчидан
Ватан равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилиб, катта маънавий ва моддий 
бунѐдкорлик ишларини амалга оширдилар. 
Умумий ўрта таълим мактабида Ватанимизнинг энг қадимги давридан 
1917-йилгача бўлган бир неча минг йиллик тарихини ўргандингиз.
10-синф Ўзбекистон тарихи дарслиги Ўзбекистон тарихининг совет даври 
тарихини ѐритишга бағишланган. Совет даври Ватанимиз тарихининг энг 
мураккаб ва зиддиятли йилларидир. Ота-боболаримиз, бир томондан, Ватан 
озодлиги ва мустақиллиги учун мустамлакачиларга қарши қаҳрамонона 
курашдилар. Иккинчидан, халқимиз Ватан равнақи йўлида фидокорона меҳнат 
қилиб катта бунѐдкорлик ишларини амалга оширдилар. Учинчидан, совет 
мустамлакачилиги халқимиз бошига оғир кулфатлар, йўқотишлар келтирган 
даврдир. 
1917-йили маърифатпарвар, тараққийпарвар кучлар сифатида танилган 
жадидлар, Ватан фидойилари тинчлик йўли билан, ҳуқуқий асосда Туркистон 
Мухторияти учун курашдилар. Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги ҳудудида Ёш 
бухороликлар ва Ёш Хиваликлар демократик ислоҳотлар ўтказиш талабларини 
кўтариб чиқдилар. Бироқ большевиклар томонидан ўлкада ўтказилган сиѐсий 
тўнтаришлар оқибатида зўравонларча ўрнатилган мустабид совет ҳокимияти 
туб ерли аҳолининг эркинлик, озодлик, мустақиллик йўлидаги ҳаракатларини 
шафқатсизларча бостирди. 
Совет даврида халқимизнинг маънавий, маданий ҳаѐти коммунистик 
мафкура исканжасига солинди. Ўзбек халқининг миллий, маънавий 
қадриятлари, урф-одатлари оѐқости қилинди, ўзбек тили иккинчи даражали 
тилга айлантирилди. Миллатнинг энг илғор намояндалари, зиѐлилар қатағон 
қилинди. 
Мустабид тузумнинг зулмига қарамасдан, олкамизда ижобий, 
бунѐдкорлик ишлари ҳам бўлди. Халқимизнинг фидокорона меҳнати билан 


55 
кўплаб шаҳарлар бунѐд этилди, завод ва фабрикалар қурилди, миллионлаб 
гектар янги ерлар ўзлаштирилди. Мактаблар, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари 
очилди, маданий-маънавий муассасалар барпо қилинди, илм-фан, адабиѐт ва 
санъат соҳасида сезиларли ютуқларга эришилди. 
Мазкур дарсликни ўқиш, ўрганиш жараѐнида мустабид совет даврида 
Ўзбекистонда юз берган мураккаб, зиддиятли воқеалар, ижтимоий-сиѐсий, 
иқтисодий, маънавий-маданий ҳаѐт ҳақиқатда қандай кечган бўлса, 
шундайлигича билиб оласиз. Бу даврни халқимиз ҳаѐтидан ўчириб ташлаб 
бўлмайди. 
Ўзбекистоннинг 
Биринчи 
Президенти 
Ислом 
Каримов 
таъкидлаганидек: «Бу йиллар тарихи — бу бизнинг тарихимиз, халқ тарихидир. 
Тарихдан воз кечиб бўлмайди». 
11-синф тарих дарслигида Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига 
эришиши, янги жамиятга ўтиш даврида сиѐсий ислоҳотларнинг амалга 
оширилиши, ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятининг 
шакллантирилиши, 
иқтисодий 
ислоҳотларни 
чуқурлаштиришга 
доир 
тадбирлар, мамлакатда ижтимоий-сиѐсий барқарорликни таъминлаш омиллари, 
маънавий-руҳий покланиш ва миллий қадриятларнинг тикланиши ҳамда 
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиши каби масалалар 
тарихий нуқтаи назардан ўз ифодасини топган. 
Энг янги тарих... Бу ҳали давом этаѐтган, тарихий ҳодисалар, воқеалар 
тобора чуқурлашиб бораѐтган қайноқ жараѐн. Энг янги тарих – бу ҳали тўла 
тарихга айланиб улгурмаган, ўтмиш хотирасига кирмаган, кундалик 
ҳаѐтимизда, фаолиятимизда, тасаввур ва тафаккуримизда давом этаѐтган 
ҳароратли тарихий воқелик. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish