Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/38
Sana22.02.2022
Hajmi2,21 Mb.
#104658
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38
Bog'liq
4.3-мажмуа-тарих-TANLOV FAN

Ўрта асрлар даври 
Милодий V-ХVIII асрлар 
 
Қадимги давр 
Мил.авв. VI –милодий 
IV асрлар 
 
Энг қадимги давр 
Палеолит, мезолит, неолит, 
энеолит, бронза,
 илк темир 
даври 
 
Антик 
давр 
мил.авв. IV 
аср - 
милодий 
IV аср 
Архаик 
давр 
мил.авв.VI 
аср- 
мил.авв. 
IV аср 
Илк 
ўрта 
асрлар 
Мил. 
V-IХ 
асрлар 
Ривожлан
ган 
ўрта 
асрлар 
IХ-ХVI 
асрлар 
Сўнгги 
ўрта 
асрлар 
ХVI- 
ХVIII 
асрлар 
Уруғчилик 
жамоаси 
Сўнгги 
п
алеолит
 - 
мил.авв.VI 
асргача 
Ибтидоий 
тўда 
Илк 
палеолит, 
ўрта 
палеолит 
 
Тарихий ва археологик даврлаштириш 
Кишиларнинг жамоа-жамоа бўлиб яшаш даври археологик ва этнографик 
маълумотлар таҳлилига кўра, қадимги тош даврининг юқори палеолит 
босқичидан бошланди, яъни одамзод тарихида «ибтидоий уруғчилик жамоаси 
даври» бошланди. Ибтидоий уруғчилик жамоасининг илк босқичи тарихда 
матриархат, яъни уруғ жамоаларини оналар бошқарган давр сифатида фанда 
тан олинган
18
. Уруғчилик жамоаси даврида одамзод туб маънодаги, мукаммал 
одам ҳолатига келади. Шунинг учун ҳам бу давр одамини «homo sapiens, 
sapiens» одами, яъни ақлли одам, деб юритилади. Бу давр ―Ибтидоий тўда 
даври‖дан, яъни одамзодни шаклланиш давридан тубдан фарқ қилади. 
II. Ўзбекистонда «Ибтидоий уруғчилик жамоаси ва мулк эгалигининг 
шаклланиш даври». Унинг даврий чегараси – уруғ жамоаларининг таркиб 
топишидан (бундан 40 минг йил аввал)
19
то милодий III-IV асрларгача бўлган 
даврни ўз ичига олади. Бу давр жамиятида аста-секин юз берган ўзгаришлар 
туфайли бир неча босқичларни бошидан кечирган. Бу босқичлар меҳнат 
қуролларининг ашѐвий асоси ва уларнинг ишлаш техникасига кўра, юқори 
палеолит, мезолит (ўрта тош даври), неолит (янги тош даври), энеолит (мис-тош 
даври), бронза ва илк темир даврлари деб аталади, тарихий нуқтаи назардан эса, 
уруғчилик жамоасининг матриархат босқичи, уруғчилик жамоасининг 
патриархат босқичи ва уруғчилик жамоасининг ҳарбий демократия 
босқичларига бўлиб ўрганилади. 
Бу даврнинг илк босқичида, яъни юқори палеолит даврида (мил. авв. 40-
12 минг йилликлар) кишилик тарихида қатор ихтиролар юз берди: юқорида 
таъкидлаганимиздек, одамзоднинг илк жамоаси, жамиятнинг дастлабки куртаги 
18
Перщиц А.И., Монгайт А.Л., Алексеев В.П. История первобытного общества. Москва, 1982, c.74-85. 
19
Ўрта Осиѐда, хусусан Ўзбекистонда кейинги йилларда олиб борилган археологик тадқиқотлар натижаларига 
кўра, юқори палеолит бундан 60-50 минг йил аввал бошланди, яъни Ўзбекистон тарихида ―илк юқори 
палеолит‖номи остида юқори палеолит даврини қадимийлаштириш масаласи кун тартибига қўйилмоқда. 


39 
- матриархат, яъни она уруғи, уруғчилик жамоаси таркиб топди; оналарга 
жамоани сардори, уруғни давом эттирувчи илоҳ сифатида қараш пайдо бўлади. 
Шунинг учун бу даврда биринчи бор оналарнинг сиймоларини чизиш, 
ҳайкалларини ясай бошлаш, яъни ибтидоий санъат кашф этилди; одамзод буюк 
музликлар эрий бошлаб, шимолга чекиниши билан ғор ва унгурларда яшаш 
ҳолатидан чиқади; биринчи бор ўзига кулба қуришни ўрганадилар ва ниҳоят, 
айнан шу даврга келиб, инсониятнинг уч ирқи шаклланади. Демак, «ибтидоий 
уруғчилик жамоаси» деб аталган кишилик жамияти тарихи бошланади. 
Матриархатда мулк ижтимоий характерда, уруғ жамоасиники эди. Чунки, 
жамоанинг иқтисодий асосини ўзлаштирувчи хўжалик ташкил этган. Қачонким, 
ибтидоий аждодларимиз деҳқончилик ва чорвачилик ҳамда ҳунармандчиликни 
кашф этишгач, жамоани иқтисодий асосини ишлаб чиқарувчи хўжалик ташкил 
этадиган бўлди, хусусий мулкчиликнинг келиб чиқишига кенг имкониятлар 
яратилди. Энди оналарнинг жамоада тутган мавқеи секин-аста пасайиб, 
жамоага барқарор, мўмай даромат келтирувчи оталар бош бўлиб қолди. 
«Ибтидоий уруғчилик жамоаси» заминида юз берган биринчи ижтимоий 
меҳнат 
тақсимоти 
(деҳқончилик 
ва 
чорвачилик 
хўжаликларининг 
ихтисослашуви) ва ундан кейин юз берган иккинчи ижтимоий меҳнат 
тақсимоти (ҳунармандчиликнинг деҳқончиликдан ажраб чиқиши), ота 
уруғининг (патриархатнинг) узил-кесил қарор топишига олиб келди. 
Патриархатда мулк матриархатнинг қатор ижтимоий ҳуқуқий нормаларини 
сақлаган ҳолда, хусусийлаша бошлади. 
Шундай қилиб, ―Ибтидоий уруғчилик жамоаси ва мулк эгалигининг 
шаклланиш даври‖ уч босқичдан иборат. Биринчи босқич – матриархат уруғ 
жамоаси босқичи. Бу босқичда мулкка эгалик қилиш ижтимоий характерда; 
иккинчи босқич - патриархал уруғ жамоаси босқичи. Бу босқичда жамиятнинг 
эркин деҳқон жамоаларига (кашоварзлар, озодкор ва гувакорларга) тегишли 
хусусий мулк шакллана бошлайди. Учунчи босқич уруғ жамоаларининг ҳарбий 
демократия босқичи. Бу босқичда қабила ва жамоа сардорларининг жамиятда 
ижтимоий, иқтисодий ва сиѐсий мавқеи, нуфузи кўтарилиб, мулкка эгалик 
қилишнинг хусусий шакли, мулкий табақаланиш жадаллашади. Жамият 
мафкуравий асосини дастлаб табиат ҳодисаларига сиғиниш: тотемистик, 
анимистик, сеҳргарлик (матриархатда), оташпарастлик диний қарашлар 
(патриархатда), сўнг (ҳарбий демократия босқичида) эса зардуштийлик ва 
буддавийлик, монийлик, насронийлик ва шаманизм ташкил этади. 
Ерга, чорвага ва ҳунармандчилик ишлаб чиқариш воситаларига хусусий 
эгалик қилишликнинг келиб чиқиши ўзбек давлатчилиги бошқарув тизими 
йўлида қўйилган дастлабки қадамлар эди. Унинг жамият ижтимоий-иқтисодий 
ҳаѐтига кириб келиши эса мулкий табақаланишни юз беришига олиб келди. 


40 
Бронза давридан бошланган бу жараѐн, яъни эркин деҳқон жамоаларининг 
таркиб топиши (кашоварз мулк эгалигининг таркиб топиши) ва сак-массагет 
қабилалари орасида юз берган мулкий табақаланиш жараѐнлари уруғчилик 
жамоасининг ҳарбий демократия босқичида, яъни илк темир даврида (мил. 
авв,VII-IV асрлар), айниқса, антик давр (м. а. IV асрнинг охири-милодий IV 
аср) нинг охирига қадар жадал кечади. Кашоварзлар хўжалиги асосида илк 
темир даврига келиб, Ўрта Осиѐ ҳудудларининг қадимги деҳқончилик 
минтақаларида Авестонинг дахъю даражасидаги Марғиѐна, Бақтрия, Парфиѐна, 
Суғдиѐна, Қадимги Хоразм каби цивилизация марказлари шаклланади. 
Уларнинг сиѐсий ва ҳарбий жиҳатдан уюшиши асосида кавийлар бошлиқ 
―Қадимги Бақтрия подшолиги‖ ва ―Катта Хоразм‖ давлат уюшмалари ташкил 
топади. 
Бу жараѐн антик даврга келиб Чоч, Парғана, Уструшона ҳудудларига ҳам 
ѐйилиб, Сирдарѐнинг ўрта ҳавзалари ҳудудларида ярим ўтроқ, ярим кўчманчи 
Қанғ давлатини таркиб топишига олиб келди. Қадимги Фарғонада эса, озод ва 
эркин деҳқон жамоаларининг, қадимги Хитой манбаларида тилга олинганидек, 
Даван (Дайюан) подшолиги вужудга келди. М.а. II аср охирларидан Қадимги 
Бақтрия ҳудудларида ташкил топган Да-юечжилар (милодий эра бошларидан 
Кушонлар империясига айланган) давлати ҳам шулар жумласига киради. 
Аммо, жамият ҳали узил-кесил синфларга ажралмаган, жамият 
ижтимоий-иқтисодий асосини эркин жамоалар, майда мулк эгалари ташкил 
этарди. Антик даврининг охирларига келганда мулк эгаларининг орасида 
мулкий табақаланиш фаоллашади. Бу тарихий жараѐн айниқса, сўнгги антик 
даврда, яъни милодий III-IV асрлар давомида жуда жадал кечади. Милодий 
эранинг V-VI асрларда деҳқончилик воҳаларининг кашоварзлари орасидан 
омилкор, миришкор, ўз ишининг усталари ажралиб чиқиб, катта мулк эгаларига 
– деҳқонзодаларга айланадилар. Кашоварзларнинг ер-мулкидан ажралган, 
деҳқонзодаларга қарам бўлиб қолган қисми эса ижарачилар – кадиварларга 
айланади. Бу жараѐн илк ўрта (V-VIII) асрларда ўз якунини топиб, жамият катта 
мулк эгалари ва уларга қарам – ижарачи мулксизларга ажралади. Бундай 
мулкий табақаланиш ҳунармандлар орасида жуда секинлик билан кетсада, 
аммо чорвадор ва савдо аҳли орасида жадал кечади. 
Шарқ давлатчилигининг, жумладан, Ўрта Осиѐ ҳудудларига хос 
давлатчиликнинг тарихий илдизлари ―Осиѐча ишлаб чиқариш усули‖ билан 
боғлиқ патриархал характерга эга эканлиги аҳѐн-аҳѐнда эслаб ўтилсада, аммо 
амалда фундаментал асарларда, дарсликларда Ўрта Осиѐда қулдорлик тузуми 
бўлганлиги қайд этилди. Аслида, амалда Ўрта Осиѐ, жумладан, Ўзбекистон 
ҳудудларида ижтимоий – иқтисодий ҳаѐтнинг ривожланиши бошқача кечган 
эди. 


41 
Ўрта Осиѐ илк ўрта асрлар (V-VIII) даврининг деҳқонзодалар тоифасини, 
яъни катта мулк эгаларини Оврўпа феодаллари билан қиѐслаш мумкин. Феод-
феодал катта мулк эгасидир. Демак, Ўрта Осиѐ қадимги дунѐсининг сўнггида 
кашоварзлар орасидан ўсиб чиққан деҳқонзодалар янги жамиятнинг 
мулкдорлар синфи бўлган. Улар янги жамиятнинг кашоварзлар, кадиварлар, 
озодкор ва гувакорлари билан биргаликда янги даврни бошлаб берди. Бу давр 
ўз ички мазмун ва моҳиятига кўра, бизнинг даврий тизимда ―Илк ўрта асрлар 
даври‖ сифатида феодализм жамиятининг илк босқичини характерлайди. 
III. Ўзбекистонда «Илк ўрта асрлар даври». Унинг хронологик чегараси - 
милодий V асрдан то VIII аср охирига қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Бу 
даврда феодал мулкчиликнинг бадавлат деҳқонзодалар тимсолида шаклланиши 
ва ривожланиши, эркин деҳқон жамоа аъзолари-кашоварзларни кадиварларга 
айланиш жараѐнининг жадал кечиши кузатилади. Ерга, ишлаб чиқариш 
воситаларига эгалик қилиш узил-кесил хусусийлашади. Жамият ижтимоий 
таркибини кашоварзлар – ўрта ва майда мулк эгалари, бадавлат деҳқонзодалар 
– катта мулк эгалари ва уларга қарам кадиварлар; озодкорлар (ихтисослашган 
ҳунарманд аҳли); гувакорлар (мулкдор савдо-сотиқ аҳли) ва уларга қарам 
патриархал оила хизматчилари ташкил этади. Мулкчиликда хусусий мулк, 
жамоа мулки, вағнзе мулки (зардуштийлик ибодатхоналарига тегишли мулк) 
таркиб топади. Мовароуннаҳр ва унинг теварак-атрофида туркий этник 
қатламнинг қалинлашиши билан боғлиқ этномаданий жараѐнлар жадал кечади. 
Давлатчиликнинг муҳим босқичларидан ҳисобланган маҳаллий ҳокимиятчилик 
бу давр давлат тизимининг асосига айланади. Уларнинг мудофаа таянчи 
сифатида ѐлланма чокарлар таркиб топади. Бу заминга IV-VI асрлар давомида 
бирин-кетин кириб келган хиѐнийлар, кидарийлар, эфталийлар, турк хоқонлиги 
маҳаллий анъанавий давлат бошқарув илдизларига путур етказмай, ўзлари 
кириб борган ва қўлга киритган ҳудудлар доирасида сиѐсий ва ҳарбий 
ҳокимиятни қўлда тутган ҳолда, сақлаб қоладилар. (Булар орасида Турк 
ҳоқонлиги маҳаллий бошқарув тизимига ўз иқтисодий манфаати йўлида бир 
қатор янгиликларни киритади
20
) ва ниҳоят маҳаллий давлатчилик анъаналари 
базасида марказлашган феодал сомонийлар давлати асослари яратилади. 
Шундай қилиб, юқорида баѐн этилган далиллардан маълумки, 
Ўзбекистон тарихининг илк ўрта асрлар даври маҳаллий ҳокимликларнинг 
иқтисодий асоси ва бошқарув тизими билан характерланади. Марказлашган 
феодал давлат бошқарув тизими эса Ўзбекистон тарихининг ўрта асрлар 
даврида таркиб топади. 
IV. Ўрта Осиѐ, жумладан, Ўзбекистон тарихининг «Ўрта асрлар даври». 
20
Турк хоқонлигининг давлат бошқарув тизимига доир маълумотлар ушбу асарнинг XI бобида ўз аксини 
топган. 


42 
Унинг хронологик доираси – сомонийлар давлатини ташкил топишидан то XIX 
аср ўрталаригача ўтган даврни ўз ичига олади. Бу давр икки босқичдан иборат. 
Унинг биринчиси ривожланган ўрта асрлар (IX-XV асрлар). Бу даврда феодал 
муносабатларининг узил-кесил шаклланиши ва ривожланиши, юксакликларга 
кўтарилиши ва ниҳоят, ўзаро ички ва ташқи феодал жангу-жадаллар туфайли 
жамият иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐтида турғунлик ва инқирозлар кузатилади, 
мамлакат 1,5 аср давомида мўғул босқинчилари асоратига тушиб қолади, 
туркий халқларнинг асл фарзанди Амир Темурдек даҳонинг тарих саҳнасига 
кўтарилиши туфайли мамлакатда тинчлик, иқтисодий ва этномаданий 
ривожланишлар юз беради. Бу даврда жамият иқтисодий ҳаѐтини давлат мулки, 
катта хусусий мулк эгалари ва асосан коранда - ижарачилар ташкил этади. 
Мулкка эгалик қилишликнинг хусусий ва вақф мулк тартиби мустаҳкамланади, 
мулкчиликда давлат (амлок) ва ―иқто‖ (давлат олдидаги буюк хизматлари учун 
подшолик томонидан инъом этиладиган мулк) мулки шакллари пайдо бўлади 
ва мустаҳкамланади, жамият маънавий ҳаѐтининг мутлоқ асосини ислом 
мафкураси қамраб олади. 
Ўрта асрлар даврининг биринчи босқичида (Сомонийлар, Қорахонийлар 
ва Хоразмшоҳлар даврида) ўзбек элати халқ сифатида узил-кесил шаклланади. 
Буюк турк хоқонлигидан бошлаб кенг кўламда минтақа бўйлаб ѐйилган 
қадимги туркий тил, бу даврга келиб, алоҳида этнослар тилига айлана 
бошлайди. Жумладан, ўзбек этносига хос жонли халқ тили қадимги умумтурк 
тили таркибидан ажралиб чиқиб, эски ўзбек тилига айланади. 
Амир Темур ва темурийлар салтанати даврида эски ўзбек тилининг 
ривожланишига кенг имкониятлар очилиб, XIV-XV асрлар давомида унинг 
асосида форсий ва арабийлашган ўзбек адабий тили шаклланади. 
Шайбонийлардан бўлган Абдуллахон II даврида мамлакатда иқтисодий ва 
этномаданий ҳаѐтда ривожланишлар давом этади. Аммо, XVI аср бошларида 
Дашти Қипчоқдан Мовароуннаҳр ва Хуросонга кириб келган ―жўқчи‖ дашт 
қабилалари ва улар ўртасида келиб чиққан тўхтовсиз феодал урушлар 
мамлакатни парчаланишига, кўчманчи ўзбек сулолалари етакчилигида учта 
хонликнинг вужудга келишига (Хоразмда қўнғиротлар, Бухорода манғитлар, 
Қўқонда минглар) олиб келади. Бу кейинги тарихий жараѐнлар Ўзбекистонда 
ўрта асрлар даври тарихининг иккинчи – сўнгги босқичини характерлайди. Бу 
эса қадимдан давом этиб келган Туркистон ҳудудий бирлигини ва унинг 
аҳолисини уч феодал давлатлар таркибида парчаланишига олиб келди. Оқибат 
натижада, қадимги Туркистон диѐри Россия империяси мустамлакасига 
айланди. 
Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, Ўрта Осиѐ ўрта асрларда ижтимоий-
иқтисодий ва сиѐсий жиҳатдан феодал биқиқлигида яшаб келишига қарамай, 


43 
унинг халқлари, жумладан, ўзбек халқи шу феодал муносабатлар доирасида 
иқтисодий-хўжалик ва анъанавий маданиятни бирмунча ривожлантира 
олдилар. Шаҳарларда халқ ҳунармандчилиги ва савдо тараққий этиб, дунѐвий 
саройлар, масжид ва мадрасалар қуриш давом этади. Санъат гўзаллигига 
бурканган меъморий ѐдгорликлар Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз ва бошқа 
шаҳарларда қад кўтаради. Уларнинг ҳайратомуз саҳобати ва салоҳияти 
ҳозиргача кишини лол қолдириб келмоқда. 
V. Ўрта Осиѐ, жумладан, Ўзбекистон тарихининг бешинчи даврини 
«Мустамлакачилик ва миллий уйғониш даври» деб аташ мумкин. Унинг даврий 
чегараси – Чор Россияси босқинидан то 1917 йил Октябрь тўнтаришига қадар 
давом этган даврни ўз ичига олади. Бу даврда уч хонликка бўлинган Ўрта Осиѐ 
ҳудудларининг Қўқон хонлиги ўрнида Россиянинг Туркистон ҳарбий - генерал 
губернаторлиги ташкил топади. Туркистон ҳарбий-генерал губернаторлиги 
таркибида мулк эгалигининг давлат ва хусусий мулк тартиби сақлаб қолинади. 
Шулар қаторида маҳаллий аҳоли хонаки уй-ҳайвонларини боқиш учун ўтлов – 
анъанавий қишлоқ жамоа ерлари сақланади. 
Губернаторлик ҳудудларига Россия капиталининг кириб келиши 
муносабати билан ўлкада капиталистик ишлаб чиқариш муносабатлари 
шаклланиб боради, ишлаб чиқаришдаги янги муносабатлар туфайли клерикал 
феодал тартиблари ва анъанавий халқ ҳунармандчилигининг заминига зил 
кетиб, жамият ижтимоий таркибида ѐлланма меҳнат ресурслари ва маҳаллий 
буржуалар ҳамда миллат ва ватан тақдири тўғрисида қайғурувчи миллий 
зиѐлилар табақаси (жадидлар) пайдо бўлади. Бу даврда маҳаллий аҳоли 
маънавий ҳаѐтининг мафкураси сифатида ислом ортодоксал йўналишида давом 
этади. Жадидчилик тимсолида ўрта асрлар даври феодал биқиқлигидан 
чиқишга интилиш, Ғарб дунѐси билан алоқа қилиш, улар таъсирида авом 
халқни маърифатга тортиш ҳаракатлари бошланади. Мамлакат ер ости ва ер 
усти бойлик заҳираларини шаклланиб келаѐтган маҳаллий ишбилармонлар 
ташаббусида капиталистик ишлаб чиқариш йўналишига солиб юбориш 
фойдадан холи эмаслигига тушуниб етиш ҳаракатлари кўзга ташлана боради. 
Бироқ, Ўрта Осиѐни арзон хом ашѐ бозорига айлантириш, унинг ер ости 
ва ер усти бойликларига эгалик қилиш мақсадида Подшо Россияси бирин-
кетин Бухоро амирлиги (1868 йил) ва Хива хонлигини (1873 йил) ўзига тобе 
давлатларга айлантиради, Туркистон ҳарбий генерал- губернаторлигини эса 
бошқариш тизимини ишлаб чиқади. Бунга кўра, ўлкага темир йўл олиб кириш, 
рус деҳқонларини кўчириб, янги посѐлкалар ташкил этиш, пахта хом 
ашѐсининг янги навини олиб кириш, суғориш тизимини тубдан ўзгартириш 
учун каналлар қуриш, янги ерларни ўзлаштириш ва у ерларда пахта 
плантацияларини ривожлантириш режалари ишлаб чиқилади ва улар амалга 


44 
оширилади. 
Асосий мақсад йўлида бутун феодал жамият даврида ҳукм суриб келган 
руҳонийларга тегишли вақф ерлари ва амлок ерларини бекор этиб, уларни ҳам 
давлат мулкига айлантирилади. Маҳаллий аҳоли қўлида фақат ерга эгалик 
қилиш ҳуқуқий ҳужжати бор бўлган ер эгаларининг кўчмас мулки мусодара 
қилинмай, сақлаб қолинади. Йирик феодал ерлари, одатда ерсиз деҳқонларга 
ижарага берилиб, улар жамият ишлаб чиқариш кучларининг асосини ташкил 
этган. Эндиликда у ерлар ижарачи майда деҳқонларнинг хусусий мулки деб 
эълон қилинади. 
Мақсад, уларни иқтисодий манфаатдор қилиб, у ерлардан пахтадан 
юқори ҳосил олишлик кўзда тутилган эди. Чунки, деҳқонлар у ерлардан олган 
пахта хом ашѐсини фақат Подшо Россияси буржуалари ва савдо магнатларига 
сотиш ҳуқуқига эга эдилар. Хом ашѐга баҳо белгилаш эса мустамлакачилар 
қўлида эди. Ҳатто, эндигина ўсиб келаѐтган маҳаллий буржуалар ҳам ўз ерида 
етиштирган хом ашѐсини бевосита жаҳон бозорига олиб чиқиш ҳақ-ҳуқуқидан 
маҳрум эдилар. Ижарага олган ердан фойдаланиш йўлидаги анъанавий феодал 
ва исломий тартиблар қон-қонига сингиб кетган авом халқ, ҳатто бу борада 
давлат томонидан майда деҳқон хўжаликларига берган кичик имтиѐзлардан ҳам 
фойдалана олмайдилар. Улардан Россиядан кўчириб келтирилган рус 
мужиклари ва маҳаллий феодаллар фойдаланиб, майда деҳқон хўжаликлари 
зарарига судхўрлик яна авж олади. Чоризм сиѐсатини тўғри тушунган, аммо, 
мулкдор сифатида ҳақ-ҳуқуқлари мустамлакачилар томонидан топталган 
маҳаллий буржуазия ва уларнинг илғор зиѐлилар қатлами – жадидлар қанчалар 
халқ орасида маърифий ва маданий ишлар олиб бормасинлар, маҳаллий 
аҳолини иқтисодий жиҳатдан миллат атрофида жипслаштириш, ҳеч 
бўлмаганда Туркистон генерал – губернаторлиги доирасида ҳам сиѐсий 
жиҳатдан мустақил давлат ҳокиятини барпо этиш имконияти бўлмади. Уч 
ҳокимиятга бўлинган ўзбек элати ягона халқ сифатида миллат даражасига ўсиб 
чиқа олмади. Давлат ҳокимияти Подшо Россияси ҳарбийларидан сўнг динсиз 
Советлар ҳокимияти қўлига ўтиб кетди. Буларнинг барчаси Ўрта Осиѐда 
феодал биқиқлик турмуш тарзининг халқ ҳаѐтига, унинг қон-қонига, маънавий 
онгига сингиб кетиши бўлди. 
VI. Ўзбекистон тарихининг олтинчи даври «Советлар ҳокимияти даври» 
бўлиб, бу даврда Туркистон генерал – губернаторлиги ҳудудий доирасида 
дастлаб, Туркистон мухтор автоном республикаси ташкил топди. Сўнг, Россия 
империясидаги барча эзилган миллат, элат ва этник гуруҳларнинг гўѐки миллий 
манфаатларини тўла қондириш баҳонасида миллий давлатлар барпо этиш 
компанияси бошланиб кетди. Ленинча миллий сиѐсатга кўра, Россия 
фуқаролигидаги ҳар бир миллат ва элат ўз миллий этномаданий ва маънавий 


45 
анъаналари, иқтисодий-хўжалик омиллари асосида мустақил давлат тизимини 
шакллантириш ва иқтисодий жиҳатдан мустақил ривожланиш йўлларини 
танлаб олишлари керак эди. Шу мақсадда Ўрта Осиѐда 1924 йилда миллий 
давлат чегаралаш сиѐсати амалга оширилиб, уч давлат ҳудудий доирасида 
парчаланган ўзбек халқи Ўзбекистон социалистик Республикаси таркибида 
бирлаштирилди. Ўша кезларда ўтказилган миллий-ҳудудий чегаралаш 
амалиѐтида қўйилган қатор ҳатоларга қарамасдан, бу тадбир ўзбек халқининг 
ягона миллат бўлиб шаклланишида прогрессив воқелик эди. Аммо, ленинча 
миллий сиѐсат шиори остида олиб борилган бу тадбир, оқибатда берилган 
баландпарвоз ваъдаларнинг акси бўлиб чиқди. Жамият ҳаѐтининг барча 
жабҳалари коммунистик мафкура ғоялари асосида қурилди, жамият ижтимоий 
таркиби ишчи ва деҳқон синфи ҳамда уларнинг авангард отряди зиѐлилар 
табақасидан иборат бўлди. Мулкчиликнинг анъанавий шаклларига хос мазмун 
ва маъно тубдан ўзгариб кетди. Мулкчиликда табақаланиш барҳам топиб, 
унинг ижтимоий характери таъкидланса-да, аммо амалда мулкчиликнинг 
давлат монополистик капитализми ҳукмронлик қилган. Давлат қонунлар 
мажмуасида (конституцияда) дин эркинлиги қайд қилинса-да, амалий ҳаѐтда 
атеистик дунѐқараш жамият маънавий ва мафкуравий асосини ташкил этди. 
Тўғри, иқтисодий хўжалик ва этномаданий соҳаларда олиб борилган 
мунтазам қаттиқ сиѐсат туфайли қатор ютуқларга эришилди. Йўқсиллар учун 
кенг йўл очилиб, миллатнинг ишбилармон саралари йўқ қилинди. Серқуѐш 
диѐримизнинг меҳнаткаш халқи туфайли барча қийинчиликлар, қувғин ва 
қатағонликларга қарамасдан, ўзбек жамияти ривожланишдан тўхтамади. Ўзбек 
ўғлонлари ҳукмрон жамиятнинг барча жабҳаларида доимо олдинги сафда 
бўлиб келдилар. Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқи фронтларда 
жасорат кўрсатиб, ўзга юртларда қолиб кетди. Ўзбек халқи иқтисодий 
қийинчиликларга қарамай, миллионлаб етимларни ўз бағрига олди, миллат 
манфаатига хизмат этмайдиган юзлаб оғир саноат ва ҳарбий заводларни қисқа 
муддатда ишга тушириб, фронт оғирлигини енгиллаштиришда собиқ 
Иттифоқда намуна бўла олди. Соғлиқни сақлаш, таълим тизимида олдинги 
даврларга нисбатан улкан ютуқларга эришилди. Буларнинг барчаси собиқ 
СССР жамияти, мафкураси доирасида амалга оширилди. Охир оқибатда, пахта 
якка ҳокимлиги учига чиққан кезларда ҳам тиним билмай, ҳукмрон жамиятга 
садоқат билан хизмат қилган ўзбек халқи ―пахта иши‖ номи остида мамлакат 
иқтисодиѐтини бошқаришда ожиз бўлиб қолган марказ сиѐсатининг қурбонига 
айланди. Ўзбекистон тарихининг собиқ ―Советлар ҳокимияти даври‖ мана 
шулар билан характерланади. 
VII. Ўзбекистон тарихининг еттинчи даври ўз мазмун ва моҳияти билан 
«Миллий истиқлол, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш даври» 


46 
деб аташликни тақозо этади. Бу давр ўзбек халқи ва давлатчилигининг янги 
саҳифаси, миллий бойликлар ва ишлаб чиқаришнинг барча жабҳалари бўйича 
эришилган ютуқларни халқ манфаатига йўналтирилган даври, миллий истиқлол 
ва миллий қадриятларининг қайтадан тиклаш даври, дунѐ харитасида 
«Ўзбекистон Республикаси» деб аталувчи суверен давлатни жаҳон ҳамжамияти 
ва жамоатчилиги томонидан тан олинган даври сифатида тарихга киради. 
Ижтимоий йўналтирилган сиѐсат, майда ва ўрта хусусий мулк эгалигининг 
жамият ижтимоий таркибини мутлоқ асосига айлантириш, мустақиллик 
мафкураси ва уни жамият аъзолари томонидан чуқур идрок эттириш 
қурилаѐтган ҳуқуқий демократик ва фуқаролик жамият мазмунини ташкил 
этади. Ўзбекистон фуқаролари учун диний эркинлик, диний бағрикенглик, 
нафақат қонунда, балки амалий ҳаѐтда ҳам ўз аксини топади. 
Ҳозирги кунда Истиқлол даврининг 26-йиллиги якунланди. Мана шу 26 
йил давомида мустақил Ўзбекистон ҳар жабҳада асрларга тенг ютуқларга 
эришдик. 
Таъкидлаш жоизки, юқорида қайд этилган ҳар бир давр, ўз навбатида, бир 
неча тарихий босқичлардан иборат бўлиб, улар ҳақидаги тегишли тафсилотлар 
тарих фанида ҳозиргача амал қилиниб келаѐтган даврлаштириш принциплари 
билан қиѐсий ўрганиб чиқилди.

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish