Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича


  3-ТАНЛОВ МАВЗУСИ: “ДУНЁ ДИНЛАРИ ТАРИХИ ФАНИНИ ЎҚИТИШ



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/38
Sana22.02.2022
Hajmi2,21 Mb.
#104658
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38
Bog'liq
4.3-мажмуа-тарих-TANLOV FAN

 


60 
3-ТАНЛОВ МАВЗУСИ: “ДУНЁ ДИНЛАРИ ТАРИХИ ФАНИНИ ЎҚИТИШ 
МАСАЛАСИ” 
 
1-мавзу: Диннинг тарихий шакллари ва моҳияти. Миллий давлат динлари 
ва уларнинг хусусиятлари. 
Режа: 
1.1. Диннинг вужудга келишига доир конценциялар 
1.2. Миллий динларнинг шаклланиши ўзига хос томонлари. 
1.3. Жаҳон динларининг тарқалиши ва классификациялаш тартиби. 
 
Таянч иборалар: Анимизм, тотемизм, фетешизм, магия, шаманлик, 
зардуштийлик, буддизм, христианлик, ислом. 
 
1.1. Диннинг вужудга келишига доир конценциялар 
Кишилар турмуш тарзидаги ва жамият ҳаѐтидаги ўзгаришлар 
инсониятнинг диний ишонч, эътиқод ҳақида ҳам маълум эволюциянинг юз 
беришига сабаб бўлган. Ана шу асосда турли дин шакллари юзага келган. Булар 
уруг-қабилачилик (ибтидоий) динлари, миллий динлар ва жаҳон динлари. Шу 
билан бирга динлар мазмун ва моҳиятига кўра политеистик (кўпхудолик) ва 
монотеистик (яккахудолик) динларига бўлинади. 
Ҳозирда жаҳон динлари бўллиши Зардуштийликка сайѐрамиз 
аҳолисининг 130 мингга яқини, Буддавийликка 800 миллион, Христианликка 2 
миллиард, Ислом динига 1,3 миллиарди эътиқод қилиши расмий 
маълумотларда қайд этилган. 
Илмий адабиѐтларда келтирилишича, ибтидоий одамнинг жисмоний, 
физиологик, асаб-эндокрин, биологик, психологик ва бошка соҳалари ўзига хос 
хусусиятларга эга эди. Бу нафақат унинг ҳаѐти ва фаолиятига феъл-атрофига, 
балки унинг фикрлаш даражасига, кучли ҳаяжонланишига, тасаввур этишига, 
мустаҳкам ҳақиқий ѐки сохта мантиқий қонуниятларини кашф этишига таъсир 
кўрсатди. У ибтидоий бўлса ҳам ақллий, фикр юритувчи, маълум тахлилга 
қобилиятли, конкрет ҳолатда фикр юрита оладиган, доимий фаолиятида 
вужудга келган амалий тажрибаларига эга бўлган одам эди. Билим миқдорини 
ниҳоятда озлиги ва уни доимий такомиллашиб бориши, олдинги турганҳаѐтдан 
қҳрқув ва уни енгишги бўлган иштилиш, амалий тажрибанинг узлуксиз 
кўпайиши, табиати кучларга мутлоқ тобелик ва ундан қутилишга тиришиши, 
ароф муҳит инжиқликлари ва уларни енгиш ва ҳакозо. Буларнинг барчаси 
шунга олиб бордики унинг илк қадамидан нафақат мантиқий талабчанлик, 
балки ҳиссий-ижтимоий, ҳаѐлий-фантастик муносабатлар келиб чиқди. 20-50 


61 
кишидан иборат бўлган кичик қабила меҳнат фаолияти жараѐни (ов, озуқа 
излаш, қурол яшаш, турар жойни жиҳозлаш, оловни сақлаш ва ҳакозо.) Доимий 
ижтмоий муносабатлар, оилавий уругдошлик алоқалари ва ҳодисалар 
жараѐнида никоҳ алоқалари, ўлим ушбу жамоанинг руҳонийлари гайритабиий 
кучлар ва воқелик ўртасидаги гайри оддий алоқалар тўгрисида ибтидоий 
тасаввурлар мустаҳкамланиб борган. Реал ҳаѐт билан биргаликда ўзга дунѐ 
мавжудлиги, марҳумлар тириклар ҳаѐтига таъсир эта олиш тўгрисидаги гоялар 
юзага келди. 
Ибтидоий одам ўз қариндошларини кўмишда махсус маросимлар маълум 
тайѐргарлик удумларига амал қилар эди. Жасадни қизил минерал бўѐк билан 
қоплар, унинг ѐнига кундалик эҳтиѐж буюмлари зеб-зийнатлар, асбоб-
анжомлар ва ҳакозо қҳйилар эди. Буларнинг бари ўз жамоа аъзоларини дафн 
этаѐтган жамао охират мавжуд эканлиги ҳақида иютидоий тасаввурларга эга 
бўлганидан далолат беради. 
Археологик изланишлар жараѐнида ер юзининг турли жойларидаги 
горларда ибтидоий одам томонидан чизилган расмлар топилган суратларнинг 
кўпчилиги ов саҳнаси, одам ва ҳайвонларнинг таъвирлари, ҳайвон терисини 
кийган одамлар, ярим одам ва ярим ҳайвон қиѐфасидаги мавжуд суратларидан 
иборат бўлган. Бу суратлар далолат қилдики ўзлари ва ҳайвонлар ўртасидаги 
табиий ва гайритабиий алоқалар мавжудлиги ҳақидаги тасаввурларга эга 
эдилар. Бу билан бирга марҳум аждодларнинг руҳлар сеҳрли усуллар билан 
ҳайвонлар ҳулқига таъсир этиш имкониятига эга деб билардилар. Бу 
тасаввурлар тириклар билан марҳумлар ўртасидаги воситачилар яъни турли 
хилдаги сеҳргарлар ва шамонлар фаолиятининг келиб чиқишига сабаб бўлди. 
Ибтидоий одамлар ҳозирги даврдаги сингари тўла шаклланган диний 
системага эга бўлмаган. Уларда бошлангич диний тасаввурларгина бўлган 
халос. Диннинг ана шундай ибтидоий шаклларига тотемизм, анимизм, 
фетишизм, шоманизм ҳамда магия ( сеҳргарлик ) кабилар киради. Диннинг бу 
шакллари уругчилик тузуми шаклланаѐтган даврда пайдо бўлган.
Тотемизм – индецлар тилида ― О тотем‖ сўзидан олинган бўлиб, ― унинг 
уруги‖ деган маънони билдиради. Бунда қадимги замондаги уруг - қабила 
аъзоларининг муайян бир ҳайвон, ўсимлик билан гайритабий алоқаси, 
яқинлиги, қон- қариндошлиги бўлган деб, ҳайвон ва ўсимликларни 
муқаддаслаштиришдан иборатдир. Ҳар бир қабила ѐки уруг ўз шароитини 
ҳамда имкониятларини кўзда тутиб, бази ҳайвонларни овлаб ва улар ҳақида 
етарли маълумотларга эга эди. Бундай ҳайвонларни яқиндаш билиш уларнинг 
уруг билан яқинлиги, қон-қариндошлиги бўлса керак, деган тасаввурни 
келтириб чиқарган. Натижада бази ҳайвонлар, кейинчалик эса ўсимликнинг 
бази навлари ҳам муайян уруг аъзоларнинг аждоди, яъни тотемидир, деган 


62 
тасаввур шаклланишига олиб келган. Шунинг учун, кейинчалик уруг аъзолари 
тотеминг ―ѐрдамига‖ кўз тикканлар, уни муқддаслаштириб, ўз ҳомийлари деб 
ҳисоблаганлар. Тотемга сажда қилинган, ҳимоя, қилинган эъзозланган. 
Кейичалик тотемизмда таъбу таъқиқлаш қонуни ишлаб чиқилган. Бунда ўзини 
тотеми ҳисобланган ҳайвон ѐки ўсимликни истемол қилиш ман этилган. Фақат 
айрим ҳолларда, яъни тантанали кунларда уларни махсус расм-русумга риоя 
қилган ҳолда истемол қилиш мумкин бўлган. Уруг аъзолари шундагина 
тотемнинг куч қуввати кишиларга ўтади ва у келгусида ҳам уругнинг ҳомийси 
бўлиб қолади деган тасаввур бўлган. 
Тотемизмнинг элементларини ҳозирги динларда ҳам кўриш мумкин. 
Масалан, ҳиндуизм динида фил, маймун, сигир, илон, кабилар муқаддас 
ҳайвонлар ҳисобланганлар. Ўзбекларда қалдиргоч, мусича, лайлак, кўкқаргани 
муқаддас қушлар деб эъзозлаш ҳам тотемизмнинг кўринишларидан биридир. 
Марказий Осиѐ ҳалқларида, шу жумладан ўзбекларда мучалга қараб вақт 
хисобини чиқариш тотем эътиқоди билан боглиқдир.
Фетишизм ҳам қадимги дин шаклларидан бири. Фетишизм – португалча 
―Фетишо‖ Французча ―Фетиш‖ сўзидан олинган бўлиб, ― сеҳрли нарса ‖ деган 
маънони билдиради. Бунда жонсиз нарсаларда қандайдир гайритабий куч 
борлигига ишонилади. Улардан мадад кутади. Сигиниш объекти ҳар хил нарса, 
яъни тош, таѐқ, дарахт ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Бундай фетишлаштирилган 
буюмлар кейинчалик тумор, санам, бут кабилар бўлган, улар ҳозир ҳам учраб 
туради. Ибтидоий одамлар мазкур буюм-фетишлар мўжизали, ўзларининг 
ҳаѐтига таъсир қилиш қобилиятига эга эканлигига ишонганлар, ундан мадад ва 
ѐрдам кутганлар. 
Икона (худо тасвири) га, ―муқаддас‖ дарахт ва тошлар, азиз авлиѐлар ва 
уларнинг қабрларига, ҳар хил туморларга, кўзмунчоқларга сигиниш, уларни 
муқаддас деб билиш фетишизмнинг бизгача келган қолдигидир. 
Анимизм - лотинча ―анима‖ сўзидан олинган бўлиб, руҳ, жон деган 
маъноларни билдиради. Бу ном инглиз этнографи Э.Тейлор томонидан 
киритилган. Анимизмнинг моҳияти киши руҳининг, жонининг борлигича 
ишонишдир. Анимизмда руҳлар табиий ҳодисаларни бошқаради, унга таъсир 
ўтказади деб ҳисобланади. Бу руҳлар ѐ саҳий кишилар бахтига, ҳаѐтига таҳдид 
солувчи бўлиши мумкин деб тасаввур қилинган. Ибтидоий одамлар вафот этган 
кишиларнинг руҳлари абадий, ўлмас деб ҳисоблаб, уларга сигинганлар. Улар ўз 
таналари тузилишини киши ўлиши, туш кўриши ва жасадлари билан боглиқ 
ҳодисаларни тушуна олмай, жонни мавжуд бир нарса деб билиб, киши ўлиши 
билан жон танани тарк этиб кетади, бошқа нарсаларга, яъни ҳайвонларга, ѐш 
чақалоқ болаларга ўтади деб тасаввур қилганлар. Уйқуни жоннинг киши 
танасини вақтинча ташлаб кетиши, тушни эса киши ухлаб ѐтганда жоннинг 


63 
бошқа ўлиб кетган кишиларнинг жони билан учрашуви деб билганлар. 
Анимизмга эътиқод қилганлар одам ўлгандан сўнг жон танадан чиқиб 
кетади ва ўлмайди, абадий яшайди деб ҳисоблаганлар. Шу асосда руҳнинг 
ўлмаслиги тўгрисидаги тасаввурлар юзага келган. Шу билан бирга ибтидоий 
одамлар ҳар бир нарсанинг ўз руҳи-жони бор деб тасаввур қилган. 
Марказий Осиѐда мархумнинг жонини-руҳини ―арвоҳ‖ деб аташган. 
Арвоҳ эса узоққа кетмай шу жойда айланиб юради, уйдаги барча ишлардан 
хабардор бўлиб, туради деб ўйлаганлар. Арвоҳларни рози қилиш, газабини 
келтирмаслик мақсадида ҳар хил қурбонлик маросимларини ўтказганлар. 
Ўтган аждодлар руҳларига сажда қилиш, уларни хотирлаш, табиат ва 
табиат кучларга сигиниш натижасида муқаддас жойлар, авлиѐларнинг қабрлари 
вужудга келган. 
Шомонизм – ибтидоий жамоа тузуми емирилиши даврида пайдо бўлган 
анимистик эътиқод ва ибодатнинг кенг доирасига кирадиган қадимги диний 
эътиқодлардан бири. 
―Шомон‖ тунгусча сўз бўлиб, ―ўта ҳаяжонланган‖, ―жазавали киши‖ 
деган маънони англатади. Унинг ўзига хос хусусияти – кишилар орасида турли
руҳлар билан муносабатда бўла оладиган шомонлар қобилиятига ишонишдир. 
Шомонларга шунингдек, келажакни олдиндан айтиб бериш, касални даволаш 
ўлганларни охиратга узатиш, руҳлар билан мулоқотга кириша олиш, табиатда 
хоҳлаганча ўзгартиришлар қилиш каби хусусиятлари борлигига ишонишган. 
Ўтмишда шомонларнинг руҳ билан алоқаси шомон дўмбираси ѐки мўжизавий 
мусиқа ижросида турли расм-русмларни бажариш жараѐнида жазаваси тутиб, 
ҳолдан тойгунча бажарилган. Хулоса шуки, шомонизмнинг тотемизм, 
фетишизм, анимизмдан фарқи бор. Бунда динларда одамлар ҳайвонлар, 
ўсимликлар, турли буюмлар, ва руҳларга сигиниш бўлса, шомонизмда одамлар 
одамга, яъни шомонга ишонган ва сигинган. Шомонизм ўтмиш динлар сарқити 
сифатида баъзи ҳолларда учраб туради. 
Магия (сеҳргарлик) – инсонга, ҳайвонга ѐки табиат ҳодисаларига 
гайритабий йўл билан таъсир кўрсатиш мақсадида бажариладиган хатти-
ҳаракатлардир. 
Сеҳргарлик ѐлгон ва кўзга кўринмайдиган сеҳрли алоқа ва таъсирларнинг 
табиатига мавжудлигига ишонтириш, айрим холларда одам билан табиат 
орасидаги муносабатларга ҳам таъсир ўтказиш, бир одамнинг иккинчи бир 
шахсга таъсир қила билиш қобилаятига эга эканлигини уқтиришдан иборат 
диний эътиқоддир.
1
Сеҳргарлик йўли билан кўпинча хавф-хатардан сақланиш ѐки душманга 
1
И. Жабборов. Жаҳон динлари тарихи 48 – бет. 


64 
зарар етказиш мақсадида узоқ масофадан бўлсада, жисмоний ҳолда 
ножисмоний таъсир ўтказишга ҳаракат қилинган. Бу иш билан жодугарлар, 
азойимхонлар, фолбинлар, дуохонлар, бахшилар, шугулланганлар. 
Сеҳргарликнинг қуйидаги турлари бўлган: бировга ѐки душманга зиѐн-
захмат етказиш, ҳарбий сеҳргарлик, муҳаббат сеҳргарлик ( иссиқ совуқ қилиш), 
даволаш сеҳргарлик, об-ҳаво сеҳргарлиги, хўжалик сеҳргарлиги, ва ҳ.к. 
Сеҳргарлик барча динларда муҳим ўрин олганлиги билан ажралиб 
туради.
Кишилик жамияти тарихида дин шакллари турли-туман бўлган. Аммо ҳар 
қандай дин муайян, конкрет тарихий шароит ва ижтимоий муносабатларга 
мувофиқ ҳолда пайдо бўлган ҳамда ривожланган. 
Ибтидоий жамоа тузумининг емирилган ва синфий табақаланиш 
бошланган даврда худолар ҳақидаги тасаввурларнинг шаклланиши улар билан 
боглиқ бўлган урф-одат ва маросимларда ҳам муайян ўзгаришларга олиб 
келган. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish