Математика фанини ўҚитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/38
Sana22.02.2022
Hajmi2,21 Mb.
#104658
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38
Bog'liq
4.3-мажмуа-тарих-TANLOV FAN

Яхвега имон 
келтириш
Яхудийларнинг энг 
мумтоз халқ эканлиги
Мессия келишига 
ишониш
Охират кунига 
ишониш
Таълимот 
4 асоси
Яҳудийлик дини Христианлик ва Ислом динининг вужудга келишида 
катта таъсир ўтказган. Бу диндаги кўплаб талаб ва таъқиқлар мавжудлиги, 
ундаги Сионизм каби оқимда миллатчилик, шовинизм каби реакцион 
гояларнинг илгари сурилиши унинг жаҳон динига айланишига тўсқинлик 
қилади. 
Ҳиндиузм - ҳозирги Ҳиндистонда тарқалган дин шакллардир. У 
эрамиздан олдинги динлардан ведаизм ва брахманизмнинг эволюцияси 
натижасида эрамизнинг биринчи минг йиллик ўрталарига келиб шаклланган. 
Ҳиндиузм инсоннинг тугилгандан то вафот этишига бўлган ҳуқуқ ва 
вазифаларни белгилаб ва чеклаб қҳяди. Шунинг учун унда маросимчиликка 
кенг ўрин берилган. Ҳиндиузм кишиларнинг ижтимоий тенгсизлигини оқлайди 
ва абадийлаштиради, руҳнинг ўлмаслиги ва кўчиб айланиб юриш (сансара 
таълимоти), қайта тугилиши (карма таълимоти), гуноҳ кишилар учун жавоб 
бериш, жаннат ва дўзох каби ақидаларни ўз ичига олади. 
Ҳиндуизм политеистик дин бўлиб, унда кўп худолилик элементлари 
сақланган. Диндорлар тасаввурида бош худо Брахман Коинотнинг ижодкори ва 


68 
яратувчисидир. Бундан ташқари ҳиндлар Вишну ва Шива худоларига ҳам 
эътиқод қиладилар. 
Ҳиндуизм таълимотига, олам пайдо бўлиб, емирилиб, йўқ бҳлиб туради, 
яъни оламнинг яшаши прогрессив эмас, аксинча прогрессив характерга эга: ҳар 
бир давр оламнинг юксак ривожланган чўққисидан бошланиб, унинг инқирозга 
учрашиши билан тугайди,. Инсонлар гуноҳга ботиб кетгач, олам йўқолади. 
Ҳиндуизмда яшашдан 4 та мақсад бор: 1) дхарма – оила ва жамиятда 
диний талабларнинг бажариши6 2) артха – фойдаланишлар қилиш, зарур 
материалларга эга бўлиш: 3) кама-мухаббат туйгуларига эришиш, ҳис – 
туйгуларини қондириш: 4) мокша – тугилиш занжиридан бутунлай халос 
бўлиш. 
Ҳиндуликда сигир, фил, маймун, илон каби ҳайвонлар муқаддас 
саналади. Ҳинд халқи учун Ганг дарѐси ҳам муқаддас саналади.
 
Ҳиндуизмнинг муқаддас ѐзувларига Ведалар, Уканшиадлар киради. Веда 
санскрет тилидан олинган бўлиб, ―билим‖ деган маънони билдиради – 
Упаншиадлар санскритча ―сили таълимот‖ деган маънони билдириб, ведаларни 
шарҳлаш жараѐнида юзага келган аҳлоқий ва бошқа характердаги рисолалар 
бўлиб, 250 га яқиндир. 
Жайнизм – динининг асослиси сифатида эътиқод қилинадиган ярим 
афсонавий пайгамбар – Жина номи билан аталган бўлиб, эрамиздан аввалги VII 
асрда пайдо бўлган. Жайнизм брахманизмдаги кишиларни табақаларга 
ажратишга қарши пайдо бўлган. Унинг таълимотида 24 пайгамбарга, айниқса 
охирги пайгамбар – Вархамана Махавирага сигиниш талаб этилади. Жайнизмда 
жон- ўлмаслигига унинг бир моддий шаклдан иккинчисига кўчиб юришга 
ишониш марказий ўринни эгаллайди. 
Инсон ер юзида қиладиган ҳар қандай ҳаракат ва иш ана шу жон билан 


69 
тан бирлигида содир бҳлади деб қараш. Жонни гуноҳдан сақлаш учун ҳаѐтда 
тўгри йўлни тутмоқ, яъни дин таргиб қиладиган барча таълимотларга 
талабларга сўзсиз итоат этиши ва эътиқод қилиш зарур. Жайнизмда 
дигамбарлар ва шветамбарлар номли йўналишлар мавжуд. 
Сикхизм – (сикх-ўқувчи демакдир) XV асрнинг охирги ва XVI асрнинг 
бошларида Шимолий – Fарбий Ҳиндистонда ҳиндуизмга қарши йўналиш 
сифатида пайдо бўлган. У майда ҳунарманд ва савдогарларнинг феодал зулм ва 
жамиятнинг табақаланишига қарши чиққан. 
XVI асрда келиб сикхлар жамоасига деҳқонлар ҳам қҳшила бошлаганлар 
ва антифеодал ҳаракатни қувватлаганлар. Сикхизм монотеистик дин бўлиб, 
жамоа бўлиб, биргаликда ибодан қилишини инкор этади, руҳонийликни тан 
олмайди. Моддий оламдаги барча ходисалар сикхизм таълимотигача, ягона 
худо- олий кучнинг ижоди. Инсонлар эса худо олдида тенг деб ҳисобланади. Бу 
дин таълимоти ― Грантх Соҳиб ‖ (Жаноб китоб) номли китобда баѐн этилган. 
Даосизм қадимги Хитойда эрамиздан аввалги VI-V асрларда фалсафий 
таълимот сифатида вужудга келган. Асосчиси Лао Цзу ҳисобланади. Даосизм 
гоялари ―Дао де цзун‖ китобида баѐн этилган. Даосизм таълимоти асосий 
тушунчаси ―дао‖ (йўл) бўлиб, у оламнинг моҳияти ва бош сабаби дунѐнинг 
турли-туманлиги манбаи, барча нарсаларнинг онаси деб тушунилган. Бу гўѐ 
қандайдир йўл бўлиб, атрофни ўраб олган олам барча кишилар шу йўл билан 
бориши лозим. 
Даосизм таълимотидаги ажабтовурлик шундан иборатки, у кишиларни 
фаолиятсизликка дават этади. Шунинг учун ҳам даосизмда табиатдаги, 
ҳаѐтдаги бирор нарсани ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай ҳаракат уриниши 
қораланган. 
Лаосизм фикрича дао – улуг, осмон улуг, ер улуг, подшо улуг яъни ер 
юзида 4та улуглик бор дейилади. 
Даосизм динида 3 худо- шан Ди, Лао Цизи ҳамда дунѐнинг яратувчиси 
Пант Гу бошчилигидаги худолар пактиони шаклланган. Бу дин II асрда давлат 
динига айланган.
Қадимги Хитойда даосизм таълимоти билан бир даврда Кун Цизи 
(Конфуций ерамиздан аввалги 551-479) фалсафий таълимоти ҳам юзага келган.
Конфуцийчилик таълимотида дунѐқараш масалаларига эмас, балки 
ижтимоий аҳлоқий муаммоларига кўпроқ ҳрин берилган. Унда ахлоқий киши 
бўлими, донишмандлардан таълим олиш ҳақидаги гоялар илгари сурилади. Бу 
таълимотга кўра жамиятда хукм сурган ―жень ‖ инсонпарварликка риоя 
қилмоги лозим. Бу эса, камтарлик, онглилик, саҳийлик, одиллик, 
меҳрибонликдан иборат. Конфуцичичиликда кишиларни юқори ва қуйи 
табақаларга ажратишда уларнинг бойлиги ва ижтимоий келиб чиқиши асосий 


70 
рўл ўйнамаган, балки бунда юксак аҳлоқий фазилатнинг хизмати катта деб 
ҳисобланган. 
Конфуцийчиликдан олий куч осмон ҳисобланиб, ҳитой хукмрони эса 
худолар билан инсонлар ўртасидаги воситачи, ―осмон ўгли‖ деб аталган. Хитой 
императорлари хатто худо даражасигача кўтарилган. янги эранинг III асрга 
келиб конфуцийчилик давлат дини деб эълон қилинади.
Конфуцийчиликда кохинлар бўлмаган,. Дастлабки даврларда ҳеч қандай 
системали таълимот ҳам бўлмаган. Кейинчалик бу таълимотлар яратилиб, 
унинг ҳамма классик қонунлари 13 китобда, шарҳи эса 40 жилдда баѐн 
қилинган. Буларнинг энг аҳамиятли қисми 9 та китобдан иборат. Булар ― Сншу‖ 
(турт китоб) ва ― Уцзин ‖ (беш китоб) дир. Бу қонунлар ҳам диний ―Муқаддас ‖, 
ҳам дунѐвий донишмандлик манбаи ҳисобланади.
сяо
Ота-онага 
муносиблик
Фарзандлик 
хизмати
ди
Укани акага 
ҳурмати
Катталарга 
ҳурмат
 
Конфуцийчилик IX асрда буддизм, XI асрда даосизм устидан тўла галаба 
қозонди
23

Синтоизм (синто-худолар йўли) Японлар эътиқод қиладиган миллий 
диндир. Бу дин таълимотига кўра, вафот этган ҳар бир одам Камига (барча руҳ 
ва худоларнинг умумий номи) айланади. Ҳар бир японнинг уйида оилавий 
мехроб бўлиб, ундаги кичгина шкафчага вафот этган оила аъзоларининг 
номлари ѐзилган тахтача қўйиб борилади.
Синтоизм маросимларининг бажарилиши жуда осон ва соддалиги билан 
ажралиб туради. Чунончи бир дуо сўзларини ўқиш ва гуруч, сабзавот, балиқ, 
кабиларни қурбонлик қилишдан иборат, халос. Бу диннинг аҳлоқий тамойили 
ҳам жуда оддий. Ундаги энг муҳим ахлоқий бурч- императорга сўзсиз итоат 
23
Миллий энциклокедияси. Т. 2003. 5-жилд 


71 
этмоқлик. Император саройи ва унинг қабрлари муқаддас жой саналади. 
Синтоизмдаги асосий худолар Аматэрасу (қуѐш худоси), Сусано-во (бўрон 
худоси), Инари (гуручли одам деҳқончилик хомийси) лардир. Бу дин таълимоти 
―Котзики‖ (қадимги манъбалар) китобида баѐн этилган.
1886 йилдан то XX асрнинг 40-йилларигача Синтоизм Япониянинг давлат 
дини эди. Натижада диннинг структураси ҳам ўзгара бошлади, илохий руҳлар 
ўрнига император шахси улугланди. Синтоизмда миллий ибодатхоналар кўплаб 
кўрилди. XXI асрнинг охирларига келиб моҳиятини йўқота бошлаган. 
Синтоизм 1945 йилда давлатдан ажратиб ташланди. Ҳозирги пайтда Синтоизм 
тарафдорлари унчалик кўп эмас, аммо уни замонга мослаштиришга уринишлар 
давом этмоқда. Буддавийлик‒энг қадимий жаҳон дини, эрамиздан аввалги VI-V 
асрларда(бундан 2500 йил аввал) Ҳиндистонда юзага келган. Бу жаҳон 
дининингноми унинг асосчиси Будда номидан олинган. Буддавийлик динига 
эътиқод қилувчилар 86 мамлакатда, асосан Ҳиндистон, Шри-Ланка, Индонезия, 
Тибет, Непал, Бутан, Хитой, Сингапур, Малайзия, Монголия, Корея, Вьетнам, 
Япония, Камбоджа, Бирма, Тайланд, Лаосда ва қисман Европа ва Америка 
қитъаларида, Россиянинг шимолий минтақаларида–Бурятия, Қалмиқистонда 
истиқомат қилишади. 
Зaрдўштийлик дини. Зардуштийлик таълимоти Марказий Осиѐда 
ибтидоий даврда мавжуд бўлган табиат кучларини илоҳийлаштирувчи 
эътиқодларга (Марказий Осиѐ қадимги аҳолисининг «эски дини»га) нисбатан 
монотеитсик таълимотдир. У беҳуда қон тўкувчи қурбонликлар, ҳарбий 
тўқнашувлар, босқинчилик урушларини қоралаб, ўтроқ, осойишта ҳаѐт 
кечиришга, меҳнатга, деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланишга даъват 
этади. Моддий ҳаѐтни яхшилашга уринишни ѐвузликка қарши кураш деб 
ҳисоблайди. Зардуштийлик динида қўриқ ер очиб, уни боғу роғга айлантирган 
одам илоҳиѐт раҳматига учрайди. Аксинча, боғлар, экинзорларни, суғориш 
иншоотларини бузганлар катта гуноҳга қоладилар. 
Зардушт инсонларга тинч-тотув яшашни, ҳалол меҳнат қилишни 
ўргатмоқчи бўлади. Бунга кўра инсоннинг бу дунѐдаги ҳаѐтига яраша нариги 
дунѐдаги тақдири ҳам бўлажак, ҳар бир инсон ўлгандан сўнг ўзининг бу 
дунѐдаги қилмишига яраша абадий роҳат – жаннатга, ѐки ѐмон ишлари кўп 
бўлса на хурсандлик ва на хафалик кўрмайдиган аросат жой – мисвонгатуга 
тушади. Зардуштийлик негизида оламнинг қарама-қаршиликлар кураши 
асосига қурилгани туради: яхшилик ва ѐмонлик, ѐруғлик ва қоронғулик, ҳаѐт ва 
ўлим ўртасида абадий кураш давом этади. Барча яхшиликларни Ахура-Мазда 
ва барча ѐмонликларни Анхрамайню (ѐки Ахриман) ифодалайди. Ахура-Мазда 
инсонларга эзгу ишларни баѐн этиб уларга амал қилишни буюради, ѐмон 
ишлардан сақланишга чақиради.


72 
Зардуштийликда 
имон 
учта 
нарсага 
асосланади: 
фикрлар 
софлиги, 
сўзнинг 
собитлиги, 
амалларнинг 
инсонийлиги. 
Ҳар 
бир 
зардуштий кунига беш 
марта ювиниб, покланиб, 
қуѐшга 
қараб, 
уни 
олқишлаб, сиғиниши шарт. 
Зардуштийлик 
ибодатхоналарида доимий 
равишда олов ѐниб туради. 
Уларда 
дунѐдаги 
тўрт 
унсур – сув, олов, ер ва 
ҳаво 
улуғланади. 
Зардуштийлик дафн маросими ўзига хос бўлиб, ўлганлар бир неча патс, баланд 
«сукут миноралари» – дахмаларга солинади, у ерда мурдаларнинг гўштларини 
қушлар еб, суякларини тозалайди. Гўштдан тозаланган суяклар махсус сопол 
идишларга солиниб минора ўртасидаги қудуққа сочиб юборилади. Бунда 
поклик билан нопокликнинг бир-бирига яқинлашмаслигига эришилади. 
Зардуштийлик дини дунѐдаги энг қадимий динлардан бири ҳисобланиб, мил. 
ав. XII-XI асрларда Марказий Осиѐ, Озарбайжон, Эрон ва Кичик Осиѐ халқлари 
унга эътиқод қилганлар. Эронда Сосонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида 
унинг муқаддас китоби Авесто руҳонийлар томонидан оғзаки ривоятдан 
йиғилиб, биринчи марта китоб шаклига келтирилган. Айрим қисмларига, 
айниқса «Видевдат» бўлимига ўзгартиришлар киритилиб, қайта ишланган. VII 
асрда Ўрта Осиѐга ислом дини кириб келиб, кенг тарқалгунига қадар 
зардуштийлик маҳаллий
халқларнинг асосий дини ҳисобланган. Буни, 
жумладан, археологик тадқиқотлар исботлайди.
Ҳозирги кунда зардуштийликка эътиқод қилувчи диний жамоалар 
мавжуд. Улар Ҳиндитсоннинг Мумбай (Бомбей, Ғужарот штатларида; 115 минг 
кишига яқин), Покистон, Шри Ланка, Буюк Британия, Канада, АҚШ, Авсралия 
ва Эроннинг (Теҳронда 19 минг кишидан ортиқ) баъзи чекка вилоятларида 
сақланиб қолган. Эрон Ислом Республикасида зардуштийлик динига эътиқод 
қилиш қонун томонидан рухсат этилган. Мумбайда зардуштийларнинг маданий 
маркази Кома номидаги инситут фаолият олиб боради. Ундан ташқари 
Мумбайда ҳомий Дхалла раислигида дунѐ зардуштийлари маданияти фонди 
ишлаб турибди. 1960 йилда зардуштийларнинг I умумжаҳон конгресси 


73 
Теҳронда ўтказилди. Кейинги конгресслар Бомбейда ўтказилди. 
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, зардуштийлик ишлаб чиқаришнинг
ривожланиши, мулкий тенгсизлик, синфлар ва давлат билан боғлиқ янги 
иқтисодий, ижтимоий-сиѐсий муносабатларни акс эттирувчи диний таълимот 
вазифасини бажарган. Унинг юзага келишида Зардуштнинг хизмати катта 
бўлган ва диний таълимотида адолат, ахоқ, масъулият, мустақил фикрга 
ҳурмат, софлик каби қадриятлар устуворлиги сабабли у катта ҳудудга ѐйилган, 
асрлар оша одамлар онгида сақланиб қолган. Мустақиллик йилларида мазкур 
битикнинг аҳамиятига муносиб баҳо берилди. Авестонинг 2700 йиллигига 
бағишлаб халқаро илмий анжуман ўтказилди. Оммавий ахборот воситаларида 
қатор илмий ва илмий оммабоп мақолалар чоп этилди, туркум кўрсатувлар ва 
радио эшиттиришлар тайѐрланди. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish