Математика ақл ва заковат



Download 2,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/57
Sana05.04.2022
Hajmi2,48 Mb.
#530750
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
математика методика

Топишмоқ ўйин 


154 
 
Биз ўнтамиз азалдан, 
Кичигимиз чимчилдоқ, 
Бири чапдир, бири ўнг, 
Бирин дерлар бош бармоқ. 
Бири дароз, кеккайган, 
Ўрта бармоқ дейилар, 
Бешаласи ёйилгач, 
Палов тўра ейилар. 
Бири кўрсатгич бўлар, 
Адашганда манзилдан, 
Силкитганда эгаси, 
Пўписа бўлар чиндан. 
Қолди битта ўгайи, 
Дейди, эсланг фақирни, 
Мен бўлмасам! Ҳеч қачон 
Кўтармассан пақирни. 
Бешаласи йиғилгач, 
Мушт деб атаб келганлар
Қўрқитиш чун болани, 
Уни бошлаб келганлар. 
Биз ўнтамиз азалдан, 
Ишонмасанг санаб кўр, 
Аниқласанг сонимни, 
Баҳонанг бўлар жуда зўр. 
2. 
Тезроқ топ ўйини ўтказилади
. Ўйиннинг мазмуни: ёнма-ён 
жойлаштирилган 3 та стол. Столнинг ҳар бирининг устига 10 та учбурчак, 9 та 
тўртбурчак ва 8 та квадрат шакллари чизилган қоғоз тўнтарилган ҳолда 
жойлаштирилади. Ҳар бир стол лниига 1 тадан 3 та тарбияланувчи таклиф 
этилади ва тескари жойлаштирилган шакллар яхшилаб аралаштирилади. 
Вазифа
: ким биринчи бўлиб ўнгарилган бир хил 10 та шаклни биринчи 
бўлиб териб чиқади ва уларнинг сонини санаб беради. 
Тарбиячи, биринчи бўлиб топшириқни бажарган тарбияланувчини 
рағбатлантирилади. Сўнгра, навбатдаги 3 та тарбияланувчи таклиф этилади. 
3. 
Навбат, “ким чаққон” жисмоний машқ ўйинига
. Мазмуни: 10 метр 
оралиқдаги иккита белги танлаб олинади. Тарбиячи ва гуруҳ болалари биринчи 
белгида кузатувчи бўладилар.
Вазифа
: иккинчи белгига югуриб (чопиб) 10 марта бориб келишдан 
иборат. Югуриш сонини тарбиячи алоҳида, югурувчи бола алоҳида санаб 


155 
боради. Тарбиячи бир вақтнинг ўзида соатга 
қараб югуриш вақтини ҳам аниқлаб боради. 
Югуришга 3 та тарбияланувчи бирданига 
қўйилади. Ким қисқа вақт ичида 10 марта 
югуриб келса, ўша ўйин ғолиби бўлади ва 
рағбатлантирилади. 
Шундан кейин, машғулотнинг 15 дақиқали навбатдаги босқичи 
бошланади. Машғулотнинг бу қисмида 10 сони ичида айириш амалини 
бажариш ўргатилади. Тарбиячи, даставвал, болаларга таниш бўлган бир нечта 
мисоллар бўйича савол-жавоб уюштиради. Масалан, тарбиячи, Нигорага – 
“Ойинг берган 10 та конфетдан 3 тасини укангга берсанг, ўзингда нечта 
қолади? деб сўрайди. Нигора бармоқлари билан санаб 7 та қолади” дейди. Яна 
Нигора, 3 та конфетни укангга берсанг, қўлингдаги конфетлар сони кўпаядими 
ёки камаядими деб сўрайди. Камаяди, деган жавоб олингач, бу савол-
жавобларга гуруҳдаги бошқа болаларни ҳам жалб қилиб, улардан ҳам жавобни 
такрорлатади. 
Тарбиячи: энди, болалар айтилганларни компьютерда бажариб кўрамиз. 
Компьютерни ишга тайёрлаб, Нигорани компьютер олдига таклиф этади. 
Тарбиячи: Нигора, “Сичқонча” ёрдамида экранга бирин-кетин 10 та 
арчани чиқар ва санаб бер дейди. 
Нигора: тарбиячининг кузатувида “Сичқонча” ёрдамида бирин-кетин 10 та 
арчани чиқаради ва санаб беради. 
Тарбиячи: гуруҳ тарбияланувчиларига, Сизлар ҳам санаб беринглар деб, 
улардан баъзиларига ҳам санатади. 
Тарбиячи: энди Нигора, 10 та арчадан кейин, айириш белгисини қўйиб, яна 
3 та арчани чиқар дейди. 
Тарбиячи: Нигора топшириқни бажаради ва гуруҳ тарбияланувчиларидан 
10 арчадан 3 та арчани айирилса нечта арча қолади, деб сўрайди. Нигора ва 
гуруҳ тарбияланувчилари 7 та, деб жавоб берадилар. 
Тарбиячи: Нигора учта арчадан кейин тенглик белгиси қўйиб амални 
бажар ва натижани айтиб бер, дейди. 
Нигора: 3 та арчадан кейин тенглик белгисини, ундан кейин эса, яна 7 та 
арчани чиқаради ва берилган сонларни айириш амалини айтиб беради ва 10 
сонидан 3 сони айирилса, 7 сони қолади дейди. 
Тарбиячи: гуруҳ тарбияланувчиларига монитор экранига қараб сизлар ҳам 
Нигора бажарган амални айтиб беринглар, дейди. 
Тарбияланувчилар: экранга қараб, 10 сонидан 3 сонини айирилса, 7 сони 
қолади деб жавоб берадилар. 


156 
Шундан кейин, тарбиячи яна 2 та тарбияланувчига Нигора бажарган 
амални, мустақил бажартиради ва тарбияланувчиларни билимларини 
баҳолайди.
Уйга вазифа: иккита қўл бармоқларидан фойдаланиб, 10 та сабзидан
4тасини қуёнчага берилса нечта сабзи қолишини билиб келиш вазифаси 
топширилади. 
Шундай қилиб, МТМ тарбияланувчиларига элементар математик билим 
бериш 
жараёнида 
ахборот 
технологияларининг 
асосий 
воситаси 
компьютерлардан фойдаланилса, болаларнинг фаоллиги ва математикага 
бўлган қизиқишлари ошади, машғулот қизиқарли ўтади. 

Download 2,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish