179.Кадимги юнон тилшунослигининг фалсафий ва грамматик даври
Қадимги ҳинд тилшунослиги соф амалий эҳтиёж асосида юзага келган ва эмпирик характерга эга бўлган бўлса, қадимги юнон тилшунослиги фалсафа муаммоларини ҳал қилиш жараёнида шаклланди. Файласуфлар баҳсларида тил масаласи марказий ўринни эгаллади. Шунинг учун ҳам тилга фалсафий нуқтаи назардан ёндашув кучайди. Хусусан, тушунча ва сўз, нарса ва ном ўртасидаги муносабатни ҳал қилиш фалсафанинг бош муаммосига айланди ҳамда бу муаммофайласуфлар ўртасида турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Қадимги юнон файласуфлари сўзнинг пайдо бўлиши, нарса билан унинг номи ўртасидаги муносабат юзасидан қизғин баҳс-мунозара олиб бордилар. Бу муаммо бўйича улар икки қарама-қарши гуруҳга бўлиндилар. Бир гуруҳ нарса билан унинг номи ўртасида табиий муносабат мавжуд, деб қараса, иккинчи гуруҳ бу муносабат табиий эмас, шартлидир дейди. Кўринадики, бу баҳслар тилшуносликнинг жуда катта фалсафий муаммосини қамраб олган. Сўзларнинг табиий асосда, сабаб-натижа муносабати туфайли келиб чиққанини эътироф этувчилар бу муносабатни пҳйсеи (фюзей) “табиий асосда” деб атадилар. Бу муносабатни инкор этувчилар эса тҳесеи (тезей)“шартли” атамасига суяндилар ва нарса билан унинг номи ўртасидаги муносабат шартли эканини таъкидладилар.
Қадимги юнон файласуфлари сўзнинг пайдо бўлиши, нарса билан унинг номи ўртасидаги муносабат юзасидан қизғин баҳс-мунозара олиб бордилар. Бу муаммо бўйича улар икки қарама-қарши гуруҳга бўлиндилар. Бир гуруҳ нарса билан унинг номи ўртасида табиий муносабат мавжуд, деб қараса, иккинчи гуруҳ бу муносабат табиий эмас, шартлидир дейди. Кўринадики, бу баҳслар тилшуносликнинг жуда катта фалсафий муаммосини қамраб олган. Сўзларнинг табиий асосда, сабаб-натижа муносабати туфайли келиб чиққанини эътироф этувчилар бу муносабатни пҳйсеи (фюзей) “табиий асосда” деб атадилар. Бу муносабатни инкор этувчилар эса тҳесеи (тезей) “шартли” атамасига суяндилар ва нарса билан унинг номи ўртасидаги муносабат шартли эканини таъкидладилар. мантиқ категорияларига қиёсан белгилади. Унинг грамматика ҳақидаги қарашлари “Поэтика” асарида маълум даражада ифодасини топган. У инсон нутқини ҳарф, бўғин, боғловчи, исм, феъл, аъзо, келишик ва гаплардан ташкил топишини баён қилади. Нутқнинг бундай парчалари нутқ бўлаклари ҳисобланади. Демак, нутқ бўлакларидан энг кичиги ҳарфдир. Унинг фикрича, ҳарф бўлинмас товушдир. Лекин ҳар қандай товуш ҳарф бўлавермайди. Демак, сўзларни шакллантириш учун хизмат қилувчи товушларгина ҳарф ҳисобланади. Шу боис ҳайвон товушлари ҳарфлар сирасига киритилмайди. Ҳарфлар унли, ундош ва унсиз турларга бўлинади. Аввало, ундош ва унсизлар тилнинг иштирок этиш-этмаслиги белгисига кўра, унлиларга қарама-қарши қўйилади. Ундош ва унсизлар талаффузида тил иштирок этса, унлилар талаффузида иштирок этмайди. Ўз навбатида, ундош ва унсизлар ҳам уннинг қатнашиш- қатнашмаслиги белгисига кўра бир-биридан фарқ қилади. Тил иштирок этиб, фақат шовқиндан иборат бўлган харфлар ундош (масалан, п, к каби), шовқинга жаранг қўшилган ҳарфлар унсиз (масалан б, г каби ) ҳисобланади. Бўғин унлилардан ва унли ҳамда ундошлардан ташкил топган маъносиз товушлардир. Боғловчи мустақил маънога эга бўлмаган, бирон сўзнинг ясалишига халақит этмайдиган ва кўмаклашмайдиган сўздир. У гапнинг охирида ва ўртасида келиши мумкин, лекин гап бошида келолмаслиги таъкидланади. Аъзо гапнинг бошини, охирини ёки бирор бўлагини билдирувчи мустақил маъно англатмайдиган сўздир. От замон маъносини билдириш-билдирмаслик белгисига кўра феълга қарама-қарши қўйилади. Бундай белгига эга бўлган сўзлар феъл, эга бўлмаган сўзлар от ҳисобланади. Хусусан, одам ёки оқ сўзлари замонни англатмайди, боряпти ёки келдими сўзлари бошқа маънолардан ташқари, ҳозирги ёки ўтган замонни ҳам англатади. Келишик атамаси остида от шакллари ҳам, феъл шакллари ҳам тушунилади. Шунинг учун келишиклар иккига бўлинади: 1) от келишиги, 2) феъл келишиги. Отларнинг келишик, сон (бирлик ва кўплик) сингари шакллари от келишиклар, шахс-сон, майл сингари шакллари феъл келишиклар ҳисобланади. Гаплар, Арасту фикрича, мустақил маъно англатувчи, қисмлари ҳам мустақил маънога эга бўлган сўзлар йиғиндисидир. Арасту сўзларнинг тузилиши, фаолликка, эмоционал-экспрессивликка кўра турлари ҳақида ҳам қимматли фикрлар билдиради. Сўзлар тузилишига кўра содда ва мураккаб турларга ажратилади. Мустақил маънога эга бўлмаган қисмлардан ташкил топган сўзлар (отлар) содда (масалан, тупроқ), икки ва ундан ортиқ мустақил маъноли қисмлардан ташкил топган сўзлар мураккаб (масалан, гермоканкоксанф) ҳисобланади. Сўзлар қўлланиш фаоллигига кўра умумистеъмолдаги сўзлар ва кам қўлланадиган (қўлланиш доираси чекланган) сўзларга ажратилади.
Юнон тилшунослигининг гуллаган даври милодгача 334-331 йилларда забт этилган Мисрдаги Александрия, Кичик Осиё қирғоғидаги Пергам ва Родос оролларида шаклланган юнон маданиятининг эллин даврига тўғри келди. Бу юнон тилшунослигининг грамматика даври деб юритилади. Эллин даври тилшунослиги ҳинд тилшунослиги каби амалий эҳтиёж туфайли майдонга келди. Ўша пайтлар мамлакатдан узоқдаги юнонларнинг дунёга машҳур эски адабиёти ва тилини бошқа халқлар таъсиридан сақлаб қолишга уриниш ҳаракати мавжуд эди. Александриялик олимлар Гомернинг тўла матнини тикладилар. Эсхил ва Сафокл асарларидаги лексик ҳамда грамматик элементларга шарҳлар бердилар. Юнон адабий тилини сақлаб қолишга ҳаракат қилдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |