Матеьатик лингвистика нима?


-178.Кадимги Хинд тилшунослигининг шаклланиш асослари



Download 35,56 Kb.
bet7/9
Sana13.07.2022
Hajmi35,56 Kb.
#785501
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
18-78 а дак сж

177-178.Кадимги Хинд тилшунослигининг шаклланиш асослари
Тилшунослик фанининг бешиги қадимги Ҳиндистон ҳисобланади. Чунки худди шу мамлакатда биринчи бўлиб кишиларнинг алоқа воситаси бўлган тилни ўрганишга қизиқиш пайдо бўлди. Тарихдан маълумки, ҳар қандай фан кишиларнинг амалий эҳтиёжини қондириш зарурияти туфайли дунёга келган. Масалан, нарсаларни ҳисоблаш эҳтиёжи математикани, ерни ўлчаш эҳтиёжи геометрияни, осмон жисмлари ҳаракатини ўрганиш эса астрономияни юзага келтирган. Худди шу сингари қадимги Ҳиндистонда тилни ўрганишга ҳам катта эҳтиёж пайдо бўлди. Чунки ведалар деб номланган ҳинд диний қўшиқлари қадимги ҳинд ёзма тили бўлган санскритда ёзилган бўлиб, даврлар ўтиши билан пракрит деб номланувчи ҳинд жонли сўзлашув тили ундан анча узоқлаша бошлади. Ўртадаги фарқ кўпайган сари санскрит мантларини шарҳлаш, изоҳлаш эҳтиёжи юзага келди. Дастлабки муқаддас ҳинд қўшиқлари эрамиздан 1500 йиллар олдин пайдо бўлган деб тахмин қилинади. Санскрит эрамиздан олдин В асрдаёқ жамиятнинг кундалик алоқа воситаси вазифасини йўқотиб, ўлик тилга айланган бўлса ҳам, диний ва маданий анъаналарни ўзида сақловчи мумтоз тил сифатида сақланиб келди. Қадимги ведалар тилини шарҳлаш, сўзларнинг тўғри талаффузини сақлаб қолиш эҳтиёжи тилшунослик фанининг пайдо бўлишига олиб келди. Санскрит ўзиги хос меъёрларга эга бўлган адабий тил сифатида бу меъёрларни махсус ўрганишни талаб қилар эди. Ана шу талаб ортидан фақат сўзларни тўғри талаффуз қилишнигина эмас, балки сўз шаклларини тўғри қўллашни кўрсатиб берувчи тавсифий грамматикалар дунёга келди. Грамматика ҳиндлар томонидан “вьякарана” (парчалаш, бўлиш) деб номланди. Эрамиздан ўн минг йиллар олдин ведалардаги тушунарсиз бўлиб қолган сўзларни изоҳловчи дастлабки луғатлар дунёга келди. Қадимги ҳинд грамматикалари ичида энг машҳури Панини грамматикасидир. Панини милодгача ИВ асрларда яшаган машҳур ҳинд тилшуносидир. У томонидан яратилган “Саккиз китоб” деб юритилувчи грамматика назмда ёзилган 4000 та қоида (сутр)лардан ташкил топган. Бу қоидалар шеърий йўл билан ёзилганлиги туфайли, уларни ёдлаш осон бўлган. Ҳинд олими Джагдиш Прасад Димрининг эътироф этишича,Панининг мазкур китоби санскрит морфологиясини ҳайрон қоларли даражада аниқ ва тўлиқ таҳлил қилгани ҳамда товуш таркибини чуқур тавсифлагани билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам қадимги ҳинд тилшунослиги эришган ютуқлар ҳақида фикр юритилганда, Панини грамматикасига суянилади. Машҳур тилшунос В.Томсен қадимги ҳинд тилшунослигига баҳо берар экан, бу тилшунослик шундай ютуқларга эришдики, Оврупо лингвистлари ҳинд тилшунослигидан озиқланган ҳолда ХИХ асрдагина улар забт этган чўққига кўтарила олди холос, дейди. Қадимги ҳинд тилшунослари ведаларда ишлатилган сўзларнинг тўғри талаффузини сақлаб қолишга ҳаракат қилганликлари туфайли фонетика бўйича катта ютуқларни қўлга киритдилар. Уларнинг фикрича, веда матни тўғри талаффуз қилингандагина ўзининг диний-магик қувватини сақлаб қолади. Талаффуз тўғрилигини таъминлашга интилиш фонетик тадқиқотларнинг кучайишига сабаб бўлди. Ҳинд фонетистларининг катта ютуғи шундаки, улар тилшунослик тарихида биринчилардан бўлиб реал талаффуз қилинган товуш билан тил эгаси хотирасидаги шу товушнинг андозасини фарқладилар. Бу фарқлаш кейинчалик Оврупо тилшунослигида товуш ва фонема атамалари билан ифодаланди. Шуниси характерлики, қадимги ҳинд тилшунослари реал талаффуз қилинган товушнинг тил хотирасидаги андозасини аташ учун махсус спҳота атамасидан фойдаландилар. Ҳинд тилшунослари товушлар таснифида физиологик тамойилга асосландилар. Шунинг учун товушлар артикуляцияси ҳақида аниқ маълумот бердилар. Улар тилшунослик тарихида биринчилардан бўлиб унли ва ундош товушларни, товушларнинг чўзиқлик-қисқалик белгисини фарқладилар. Шунингдек, урғуга ва нутқ оқимида товушларнинг бир-бирига таъсирини ўрганишга катта эътибор қаратдилар. Товушларга физиологик нуқтаи назардан ёндашилганлиги учун ҳинд тилшунослари нутқ аъзолари ва нутқ товушларининг пайдо бўлиш ўринлари ҳақида чуқур маълумот бердилар. Унли ва ундошлар нутқ аъзоларининг бир-бирига тегиш-тегмаслигига кўра фарқланди. Икки нутқ аъзоси бир-бирига тегиб ўпкадан чиқаётган ҳавони тўсса, ундош, икки нутқ аъзоси бир-бирига тегмасдан, ўпкадан чиқаётган ҳаво эркин ўтса, унли товуш ҳисобланди. Қадимги ҳинд фонетистлари ҳинд-оврупо тилларида катта аҳамиятга эга бўлган унлилар алмашинувига алоҳида этибор қаратдилар. Хусусан, видйа “маъно”, веда “мен биламан”, ваидйас “билувчи олим” сўзлари и-е-аи товушларининг алмашинуви асосида бир ўзакдан хосил бўлган. Қадимги ҳинд тилшунослари морфология бўйича ҳам қимматли фикрларни баён қилдилар. Улар морфологиянинг ўрганиш обекти сифатида сўзларни туркумларга ажратиш, уларнинг ясалиши ва ўзгаришини тушундилар. Ҳиндлар тўртта сўз туркумини ажратдилар: исмлар, феъллар, олдкўмакчилар ва ёрдамчилар. Предметни билдирувчи сўзлар исмлар, ҳаракатни билдирувчи сўзлар феъллар, исм ва феълларни аниқлаб келувчи сўзлар олдкўмакчилар ҳисобланди. Ёрдамчилар боғловчи, қиёсловчи ва шеър кўринишидаги формал элемент сифатида фойдаланилувчи бўш элементларга ажратилди. Олмош ва равишлар исмлар ва феъллар таркибида ўрганилди. Сўз таҳлилида сўз шаклининг ўхшаш ва фарқли белгиларига асосландилар. Натижада бир сўзнинг турли шаклларини, таркибий қисмларини тўғри белгилашга эришдилар. Сўз таркибидан ўзак, суффикс ва қўшимчаларни ажратдилар. Қадимги ҳинд тилшунослари гапнинг фикр ифодалаш хусусиятини алоҳида таъкидласалар ҳам, лекин синтаксис билан махсус шуғулланмадилар. Уларнинг асосий эътибори гапнинг ташкил бўлишида хизмат қилувчи сўз шаклларини ўрганишга қаратилган. Қадимги ҳинд тилшунослиги эришган ютуқлар бошқа халқларга ҳам таъсирини кўрсатди. Хусусан, ҳинд грамматик ғоялари буддизм орқали Хитойга кириб келди. Милодгача бўлган даврдаёқ ҳинд тилшунослиги Эрон орқали Юнонистонга ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Шунингдек, бу тилшунослик ХИ асрлардан бошлаб араб тилшунослигининг шаклланиши ва ривожига асос бўлган. Кўриниб турибдики, ҳинд тилшунослиги ғоялари турли мамлакатларга тарқалган ва тилшунослик фанининг шакланиши ҳамда равнақ топишига замин яратган. Бу қадимги Ҳиндистон жаҳон тилшунослик фанининг бешиги, деган хулоса чиқаришга тўла хуқуқ беради.


Download 35,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish