36 – Маъруза. Вакуум ёй печлари
Режа:
1. Вакуумли ёй печларнинг қўлланиш сохалари.
2. Печь конструкциясига кирувчи асосий элементлар.
3. Вакуумли ёй печларининг электр жихозлари.
Таянч сўзлар ва иборалар: Печь конструкциясининг асосий элементлари (ишчи камера, шток-электродушлагич; сарфланувчи электродлар, кристализатор, поддон, соленоид); ВЁП ларнинг белгиланиши; ВЁП ларнинг электр жиҳозлари ва уланиш схемаси; ВЁП ларнинг электр манбалари.
Бошқа кўринишдаги печь ёки қурилмаларда (масалан, ПЭЁП ларида) олинган металлар сифатини ошириш мақсадида, маҳсулот кичик босим остида вакуум ёй печларида (ВЁП ларида) қайта эритилади ва бунинг натижасида металл таркибидаги зарарли қўшилмалар ва қоришиб кетган газлар металл таркибидан чиқариб юборилади (маълум миқдорда тозаланади). ВЁП лари асосан юқориреакцион ҳисобланган металлар, яъни титан, ниобий, вольфрам, цирконий, тантал, молибден кабилар ва шунингдек, юқори сифатли пўлатларнинг қуйма ёмбиларини қайта эритиш учун ишлатилади. Печь ишчи камерасида босим 1,0 – 0,001 Па ни ташкил қилиб, замонавий ВЁП ларида вазни 50 кГ дан 60 тоннагача бўлган қуйма ёмбилар олинади.
Печнинг асосий элементларини - ишчи камера, шток-электродқатиргич (электродушлагич), сарфланувчи электродлар, кристаллизатор, поддон ва соленоидлар ташкил этади.
Ишчи камера - ўзидан цилиндр шаклидаги сув билан совутилувчи пайвандланган конструкцияни ифода этади. Унинг юқори қисмида ёйнинг ёниши ва эритиш жараёнини кузатиб бориш учун махсус ёритиш қурилмаси ва кузатиш дарчаси мавжуд. Масофадан туриб кузатувчилар учун ишчи зонадаги жараён махсус перископ ёрдамида экранга тушириб берилади. Ишчи камеранинг пастки фланецига кристаллизатор қатирилади.
Шток - электродушлагич сарфланувчи электродни унга қатириш, электродни ҳаракатга келтириш ва электродни ток билан таъминлаш учун хизмат қилади.
Сарфланувчи электродлар штокка пайвандлаш ёки махсус қисқичлар билан турли усулларда қотирилади. Шток ва электродларни харакатга келтириш электр ёки гидравлик юритма ёрдамида амалга оширилади.
Кристализатор ички гильза ва ташқи пўлатдан ясалган, магнитсизлантирилган (номагнит) кожухдан иборат. Уларнинг орасида совитувчи сув учун бўшлиқ мавжуд.
Поддон кристаллизатор тубини беркитган ҳолда қисман гильза ичигача киради. Поддоннинг асосини мисдан ясалган катта массадаги диск ташкил этиб, унинг устига сув билан совутилувчи пўлат қатлами юритилган.
Соленоид кристаллизаторнинг ён қисмига ўрнатилади. У кристаллизатор билан биргаликда аксиал магнит майдони ҳосил қилади. Соленоид майдони ёйдаги ток ва ваннадаги металлдан оқаётган ток билан таъсирлашиб ёй кучланишини ортишига олиб келади (пўлат учун 19-19,5 дан 24-25В гача), ёй ёнишини стабиллаштиради ва ёйни кристаллизатор деворларига ўтиб кетишининг олдини олади.
Пўлатни такроран эритишни вакуум ёй печларда хам амалга ошириш мумкин. қайта эритиш худди электр шлакли қайта куйишга ўхшаган мис катализаторларда қилинади. Зарур пайтларда икки мартали қайта эритиш ҳам амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |