Матбабаев М. М. “Электр техникаси, электр механикаси ва электр технолгиялари” кафедраси



Download 1,54 Mb.
bet58/111
Sana27.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#512475
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   111
Bog'liq
ETQ maruza toplami

12.1.-расм. Электр шлакли
қайта қуйиш қурилмаси.
Аввало тагликка олиниши керак бўлган пўлат парчаси – олиштиргич қуйиб қўйилади. Электрод охирини олиштиргичга қўйилади ва печь фазоси суюқ фторли шлак 3 билан тўлдирилади.
Электрод сал кўтарилади ва унга ва тагликка 4560В кучланиш берилади. Ток электроддан шлак орқали катализатор деворлари ва тагликка томон оқади. Шлак 17000 гача қизийди. Электроднинг учи шлакдан қизийди ва эришни бошлайди.
Кристаллизатор ва таглик совутилгани учун суюк пўлат совиб қотишма (5) ни ҳосил қилади ва унинг устки қисмида эса суюк металл ваннаси (4) вужудга келади.
Эритиш процесси тугагач, яъни сарфланадиган электрод эриб бўлгандан сунг.печь ўчирилади, катализатор аравачада четга сурилади ва ундан куйма ажратиб олинади.
Печнинг электр ҳолати токнинг даврий пульсациялар билан характерланади. Улар томчилар пайдо бўлиш ва электрод оралигини ўзгариши, яъни жараеннинг нобаркарорлигига боғлиқ.
Электрошлакли қайта куйиш печлари ВЁПга нисбатан арзон, чунки қиммат вакуумлаш мосламаси ва ток ўзгарткичлар йўқ.
Электрошлакли қайта қуйиш печлари бир-,икки-,уч- ва олти электродли бўлади. Эритиладиган электродлар сони ва шакли ишлаб чиқариш шароитлари ва электр шлакли қайта куйиш печи электр схемасига боғлиқ.
Электр шлакли қайта куйиш печлари махсус трансформаторлар билан таъминланадилар. Бу трансформаторлар юқори трансформация коэффициенти ва кучланишни юк остида ўзгартириш учун куп погонали (49 тагача) қурилмага эга. Трансформаторлар қуввати 1600,2500 ва 5000 кВа, иккиламчи максимал токи 21,28 ва 50 кА га тенг. Қуймалар 300 тоннагача бўлади. ЭШКЭПлар электрод силжитиш юритмалари, кристаллизатор, таглик ва тагликнинг аравачаси юритмалари билан жиҳозланади.
ЭШКЭПда қайта эритиш жараёни асосий ва ёрдамчи даврларга бўлинади. Асосий даврда қуйма эритилиб, ундан чўккан чиғаноғини йўқотилиши керак. Эритиш якунида чиғаноқни йўқотиш учун аста-секин ванна қуввати пасайтирилади. Қайта эритиш даврини давомийлиги металл ва шлакни кимёвий таркибига хамда қуймани ўлчовларига боғлиқ. Ёрдамчи даврда печни эритишга тайёрлашади ва кристаллизаторда суюқ шлак ваннаси ҳосил қилинади.



Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish