1.Қандай пайвандлаш турларини биласиз?
2.Электр пайвандлаш қурилмаларининг электр манбалари, уларга талаблар.
3.Пайвандлаш жиҳозларининг қандай иш режим-ларини биласиз?
4.Пластик пайвандлаш деганда қандай усул тушунилади?
5.Эритиш билан пайвандлаш усули ким томондан таклиф қилинган?
6.Металл электрод билан пайвандлаш ким томондан ва қачон таклиф этилган?
7.Пайвандлашнинг ривожланиш одимларини айтинг.
8.Пайвандлаш қурилмалари ток манбасининг ташқи характеристикасини тушунтиринг.
9.Пайвандлаш қурилмалари ток манбасининг статик характеристикаси қандай боғланишни ифодалайди?
10.Ионизациялаш потенциали деганда нимани тушунасиз?
АДАБИЁТЛАР
1. Болотов А.П., Шепель Г.А. Электротехнологические установки.- М.: Высшая школа, 1988. 190-204 бетлар.
2. Евтюкова И.П. и др. Электротехнологические промышленные установки.-М.: Энергоиздат, 1982
40 – Маъруза. Ўзгарувчан токда ишлайдиган ёйли пайвандлаш қурилмалари
Режа:
1. Ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатлари тўғрисида умумий тушунчалар.
3. Ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатлари.
Таянч сўзлар ва иборалар:Ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатлари; дросселли пайвандлаш трансформатори; Никитин трансформатори; ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатларининг афзалликлари; ПСМ-1000 типидаги ўзгартиргич.
Ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатлари.
Техник - иқтисодий кўрсаткичлари ва талаб қилинган пайвандлаш сифатини таъминлаган ҳолларда ўзгарувчан токда пайвандлаш ўзгармас ток агрегатларида пайвандлашга нисбатан қуйидаги афзалликларга эга:
27 расм
1. Ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатлари тўғридан тўғри манбага уланишлари муносабати билан, пайвандлаш токи манбасининг нисбатан арзонлиги ва шунингдек, пайвандланаётган махсулот бирлигига кўра амортизация сарфларининг кичиклиги.
2. Қурилманинг содда тузилиши, юқори даражадаги ишончлилик ва таъмирлаш ҳамда хизмат кўрсатиш эксплуатацион сарфларнинг кичиклиги.
3. Пайванланаётган маҳсулот бирлигига сарф бўлаётган электр энергияси микдорининг кичиклиги.Ўзгарувчан ток билан пайвандлашда манба сифатида кучланиши 220 ёки 380 В бўлган махсус пайвандлаш трансформаторлардан фойдаланилади.
Улар тузилишига кўра икки кўринишда ижро этилади.:
1) нормал магнит тарқалишни таъминловчи;
2) юқори магнит тарқалишини таъминловчи 27-расмда келтирилган а л о ҳ и д а дросселли пайвандлаш трансформаторлари ҳозирги кунда чиқарилмаганига қарамай фойдаланишда кўплаб СТЭ-22; СТЭ--23; СТЭ-32; СТЭ-34; серияли 250;300;450;500 А пайвандлаш токига эга трансформаторлардан фойдаланилмоқда ( ПР = 60 % ).
Бундай трансформаторларда пайвандлаш токининг миқдори дросселдаги мавжуд ҳаво бўшлиғи ни ўзгартириш орқали амалга оширилади, бунда максимал пайвандлаш токи ( зазор ) нинг энг катта қийматига тўғри келади.
2 8 - расмда СТН типидаги пайвандлаш трансформатори (Никитин трансформатори деб юритилади) кўрсатилган бўлиб, унда иккиламчи чўлғам II дан ташқари умумий магнит ўтказичга қўшимча реактив чўлғам IIк жойлаштирилган. Трансформаторнинг иккиламчи кучланиши II ва II к чўлғамлар э.ю.к. ларининг йиғиндиси билан аниқланади. Пайвандлаш токи ҳаво бўшлиғи ни ўзгартириш билан амалга оширилади. Катта ток олиш учун (зарар) ни катталаштириш талаб қилинади.
28 - расм.
Саонатда ПР = 65% бўлган СТН - 500, СТН - 700 трансформаторлари кенг кўламда қўлланилмоқда. Уларнинг пайвандлаш токи мос равишда 500 ва 700 А га тенг, манба кучланиши 220 ёки 380 В га тенг.
29-расм.
Трансформаторларни катта токларга ростлашда улар кичик миқдордаги салт юриш кучланишига эга, кичик токларда эса салт юриш кучланиши қиммати катталаштирилади (29-расм). Бундай тизимда бошқариш мақсадга мувофиқдир, чунки ёй муҳитининг сезиларли деионизацияси туфайли пасайган пайвандлаш токида ёйнинг барқарор ёнишини таoминлаш учун ёйни ёқиш кучланишининг катта қийматига эга бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |