4-Маъруза. Электр қаршилик печлари (ЭҚПлар). ЭҚПларнинг классификацияси.
Режа:
1. Электр қаршилик печлари тўғрисида умумий тушунчалар.
2. ЭҚПларнинг классификацияси.
Таянч иборалар: Билвосита ЭҚПлар, бевоситаЭҚПлар, даврий режим печлари, узлуксиз ишловчи (методик) печлар, камерали печлар, шахтали печлар, қалпоқ типидаги печлар, таглиги (туби) суриладиган печлар, элеватор типидаги печлар, термик электропеч ванналар.
Электр қаршилик печлари (ЭҚП лар) машинасозлик, металлургия, енгил ва кимё саноати, қурилиш ва коммунал хўжаликда кенг қўлланилиши муносабати билан улар турли хил конструкцияга эга. Улар турли кўрсатгичларига кўра турларга бўлинади.
Электр қаршилик печлари электр энергияни иссиқлик энергиясига айлантириш усулига қараб билвосита таъсир қилувчи печларга ва тўғридан–тўғри қиздириш қурилмаларига бўлинади. Билвосита ишлолвчи ЭҚП ларда электр энергияси иссиқлик энергиясига махсус қ.э. ларда айлантирилади ва иссиқлик қиздирилаётган махсулотга иссиқлик ўтказучанлик, конвекция ва нули иссиқлик узатиш усулларида узатилади. Бевосита ишловчи ЭҚП ларда эса қиздирилувчи махсулот бевосита электр манбасига уланади.
Ҳароратига кўра ЭҚП лар қуйидаги гурухларга бўлинади:
- паст ҳарорат ЭҚП лари ( 900 - 1000 К ) ;
- ўрта ҳарорат ЭҚП лари ( 1000 - 1600 К ) ;
- юқори ҳарорат ЭҚП лари ( 1600 К дан юқори ).
Технологик вазифалари бўйича бевосита қиздириш қаршилик печларини (БҚҚП) 3 гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Маҳсулотларни термик ва термохимик қайта ишлаш учун мўлжалланган термик печлар.
2.Осон эрувчи металлар ва қотишмаларни эритиш учун мўлжалланган эритиш печлари.
3.Қуритиш печлари.
Бу гуруҳларнинг ҳар бири ишлаш характерига кўра даврий (садкали, садочная) ва узлуксиз ишловчи (методик) печларга бўлинади. Даврий ишловчи печнинг ишлаш цикли детални юклаш, унга термик ишлов бериш ва уни қайта олиш операцияларини ўз ичига олади.
Узлуксиз ишловчи печларда деталга термик ишлов бериш юклаш жойидан то юкни тушириш жойигача амалга оширилади.
БҚҚП ҳарорат режими бўйича паст, ўрта ва юқори хароратлиларга бўлинади. Биринчи ҳолдаги печларда ишчи харорат t0=6006500C, иссиқлик алмашуви конвекция усулининг устун келиши билан бўлади. Бу печларни кўпинча конвекцион печлар деб аталади. Иккинчи типдаги печларда t0=120012500С, учинчи типдаги печларда эса ҳарорат 12500С дан юқори бўлади.
Ўрта ва юқори ҳароратли печларда иссиқлик алмашинуви асосан нурланиш орқали амалга ошади. Бундай печлар айрим ҳолларда радиацион печлар деб аталади.
Ўз ўрнида билвосита ишловчи даврий режим ЭҚПлар туркумига камерали, шахтали, қалпоқли, таглиги (туби) суриладиган печлар, элеватор ва термик электропечь ванналар киради.
Доимий (узлуксиз) ишловчи электр қаршилик печлари туркумига жумладан туннель типидаги, конвейерли печлар, туртиш печлар, рольгангли печлар, карусель типидаги, барабан типидаги печлар, тортиб қиздириш печлари
Do'stlaringiz bilan baham: |