Пайвандлаш трансформаторлари (агрегатлари) нинг қандай турларини биласиз?
Кўп постли пайвандлаш агрегатларининг тузилиши, ишлаш принципи?
Бир постли пайвандлаш генераторларининг ишлаш принципи?
Ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатлари ишлаш принципи, асосий хусусиятлари.
Балласт реостатининг вазифасини айтинг.
Пайвандлаш генераторларининг ташқи характеристикасининг тушунтиринг?
Ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатларининг афзалликларини нималардан иборат?
Дросселли пайвандлаш трансформаторидан Никитин трансформатори нималар билан фарқ қилади?
Ток кучи 40÷260 А бўлган 5 та параллель секцияли балласт реостатнинг схемасини тушунтиринг.
Бир постли ва кўп постли пайвандлаш қурилмалари ўртасидаги фарқларни айтинг.
АДАБИЁТЛАР
1. Болотов А.П., Шепель Г.А. Электротехнологические установки.- М.: Высшая школа, 1988. 195-204 бетлар.
2. Евтюкова И.П. и др. Электротехнологические промышленные установки.-М.: Энергоиздат, 1982.
41 – Маъруза. Ўзгармас токда ишлайдиган пайвандлаш қурилмалари
1. Кўп постли ўзгармас ток пайвандлаш агрегатлари.
2. Бир постли ўзгармас ток пайвандлаш агрегатлари.
Таянч сўзлар ва иборалар: Кўп постли пайвандлаш агрегатлари; балласт реостат; бир постли пайвандлаш генераторлари; пайвандлаш генераторининг ташқи характеристикалари; ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатлари; бир постли пайвандлаш генераторининг салт юриш ва юклама режимлари.
Белгиланишига кўра ўзгармас ток генераторлари кўп постли ва бир постли генераторларга бўлинади. Кўп постли генераторлар қаттиқ ташқи характеристикада ишлашлари учун аралаш қўзғатиш чўлғамга эга бўладилар.
Алоҳида пайвандлаш пости кўп постли генераторга, ортиб кетиши мумкин бўлган кучланишни бартараф этиш учун белгиланган балласт реостати орқали уланади (бундан ташқари балласт реостати орқали улаш оқибатида ёйнинг барқарор ёниши ҳам таoминланади). Кўп постли пайвандлаш қурилмасининг уланиш схемасини қуйидагича тасвирлаш мумкин. (23-расм).
Номинал ток 200, 250, 350 А бўлганда балласт қаршиликдаги (РБ) токни бошқариш чегаралари мос равишда 50 - 200 А; 80 - 250 А ва 100 - 300 А бўлиши ва ҳар бир бошқариш босқичида токни 10 - 15 А га 5% аниқликда ўзгартириш керак.
23-расм
Агар генератор кучланиши 60 В, ёйдаги кучланиш 20 В га тенг бўлса ва пайвандлаш металл электродлар ёрдамида амалга оширилса, РБ 40 В кучланишга танланади.
Ток кучи 40 дан 260 А гача бўлган ва 5 та параллель секцияга эга бўлган балласт реостат (РБ) схемаси 24 - расмда келтирилган:
24-расм.
Мисол тариқасида кўрсак, ПСМ - 1000 типидаги ўзгартиргичга бир пайтнинг ўзида пайвандлаш токи 200 А бўлган 9 та постни ёки пайвандлаш токи 300 В бўлган 6 та постни улаш мумкин. Ушбу ўзгартиргич бир корпусли бўлиб, битта умумий ўқ билан бирлаштирилган, қуввати 60 кВт, номинал токи 1000 А бўлган СГ - 1000 типидаги генератор ва қуввати 75 кВт, айланиш тезлиги 1450 айл/мин бўлган асинхрон двигателp АД лардан иборат. Генератор параллелp ва кетма-кет чўлғамларидан иборат аралаш қўзғатиш чўлғамига эга.
Кўп постли пайвандлаш қурилмалари, қурилманинг ва фойдали қувват бирлигига нисбатан сарфларнинг арзонлиги, ишлаб чиқариш майдонини кам эгаллаши, ишлатишда ишончлилиги каби афзалликларга эга бўлиб, қуйидаги камчиликлардан ҳоли эмас: энергиянинг балласт реостатда сезиларли йўқолиши, стационар ўрнатилган пайвандлаш қурилмаларидан харакатда фойдалана олиш имконияти чекланганлиги кабилардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |