Mas’ul muharrirlar: Olimjon Tojiyev



Download 3,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/240
Sana20.03.2022
Hajmi3,59 Mb.
#502566
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   240
Bog'liq
Тилшуносликдаги муаммо ва ечимлар 2022 3

 
Adabiyotlar:
1.Sodiqov A., Abduazizov A., Irisqulov M. Tilshunoslikka kirish. – T.: 
O‘qituvchi, 1981. – 226 b. 
2.Nurmonov A., Yo‘ldoshev B. Tilshunoslik va tabiiy fanlar. – T.: Sharq, 
2001. – 160 b. 
 
 
СИФАТЛАРНИНГ ПРЕСУППОЗИЦИЯЛАШУВИ 
(Тоғай Мурод асарлари мисолида) 
 
Ёкубжонова Мехриноз Яхёжон кизи 
талаба 
Андижон давлат университети
Аннотация:
Ушбу мақола орқали айрим сифатларнинг қандай 
пресуппозицияларга ишора қилиши ҳақида муносабат билдирамиз.
Калит сўзлар:
 Пресуппозиция, лингвистик пресуппозиция, сифат.
Барча учун маълумки, пресуппозиция ҳодисаси, биринчи ўринда 
фалсафа фани таркибида сўнг мантиқ илмида кейинчалик эса тилшунослик 
соҳасига кўчган ва ҳозиргача ўрганилиб келинаётган ҳодисадир. 
Пресуппозиция гўё сўзловчи ва тингловчи ўртасида тил бирликлари асосида 
тузилган ўзаро шартнома сифатида юзага келади ва у гапнинг вазият, матн, 
сўзловчи ва тингловчига олдиндан маълум бўлган билимлар хазинаси каби 
мураккаб узвлар билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун ҳар қандай гап 
пресуппозицион, яъни гапда ифодаланган фикр остида нима ётганлиги нуқтаи 
назаридан таҳлил этилмаса, тўғри баҳоланмаслиги мумкин.
1
Лингвистик 
пресуппозиция асосий ҳолларда тилда амал қилувчи тежаш тамойили асосида 
юзага чиқади. Н. Маҳкамовнинг қайд этишича тежамлилик ўзига хос 
хусусиятларга эга бўлиб, унда лексик ёки грамматик маъно бажараётган 
бирлик вазифаси шу бирликлар мажмуасидаги бошқа бирликка юклатилади. 
Натижада вазифа бажармаётган бирлик мажмуа (сўз, бирикма, гап) таркибидан 
1
У.Раҳимов. Ўзбек тилида юкламалар пресуппозицияси дис.Автореф. Самарқанд, 1994. Б-23. 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
11 
чиқарилади ва нисбатан шаклий ихчамлик вужудга келади.
1
Нутқимизда 
шаклий ихчамликка эришиш лингвистик пресуппозиция ёрдамида ҳам амалга 
оширилади. Бу хусусият мустақил ҳисобланмиш сифат сўз туркумидаги 
пресуппозицияга ишора қилишда ҳам кузатилади.
Сифат категориясидаги сўзлар маълум бир предмет, воқеа 
ҳодисаларнинг, ҳолатнинг белги-хусусиятларини ҳажмини, шаклини, 
ифодалаш учун хизмат қилибгина қолмай, нутқда тежаш тамойили асосида 
ахборотнинг яширин ифодаси-пресуппозицияга ишора қилиш имконига эга.
Сифатларнинг гапда нутқ вазияти билан боғлиқ ҳолда пресуппозицияни 
ифодалашини қуйидаги мисоллар орқали кўриб ўтсак.
Сифатларнинг инсон анатомик ҳолатини, ташқи белгиларини 
ифодалаши орқали муайян ҳолатини ифодаловчи қўшимча ахборотни 
ифодалаши асосида.
Maсалан, Қишлоқда бир бўзбола бўлади.
Бўзбола елкадор, пишиқ қоматлик бўлади. (Тоғай Мурод. «Ойдинда 
юрган одамлар») Бўзбола сўзининг луғавий маъноси эндигина кучга тўлиб 
келаётган ўсмир маъносини билдиради. Лекин бу гапда қўлланган елкадор, 
ҳамда пишиқ сўзлари асосида пресуппозицияга йўл очилади. Елкадор ҳамда 
пишиқ лексемаси бўзболанинг ташқи белгилари ҳақида маълумот бериш 
билан бирга, унинг кучи ўсмирлардан кўра ортиқлиги пресуппозициясига 
ишора қилади.
Шунда, Хурсандой отли полвонқомат бир аёл давра кирди. (Тоғай 
Мурод "Ойдинда юрган одамлар") 
Юқоридаги матнда полвонқомат ифодасида «эркак кишига ухшаган» 
тушунчаси пресуппозицион ахборот сифатида қарама-қарши томонга 
тортилади.
Ясама сифатлардаги ясовчи қўшимчаларнинг грамматик маъноси 
асосида ҳам муайян пресуппозиция шаклланади. Масалан 
-ли
аффикси билан 
ясалган 
сифатларнинг 
предметга 
эгалик 
эканлигини 
англатувчи 
пресуппозицияга йўл очилади.
Кўзлар хуштор-хуштор боқди, ғамзали-ғамзали боқди. (Тоғай Мурод. 
"Ойдинда юрган одамлар") «Ғамзали боқишга эга бўлган кўзлар» 
пропозицияси яширин тарзда англашилади.
Бу сўз бирикмасида тобе бўлак 
-ли
аффикси орқали ясалган бўлиб, 
предметга эгаликни яъни ноз карашмага эгалик эканлигини англатувчи 
ахборотга йўл очади.
1
Н.Маҳкамов. Лисоний ортиқчалик ва тежамлилик натижасида вужудга келган десемантизация// Ўзбек тили 
ва адабиёти-2002. Н-2 Б.25-27. 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
12 
Баъзи 
ҳолатларда 
инсон 
руҳиятига 
боғлиқ 
сифатлар 
ҳам 
пресуппозицияни ифодалаши мумкин. Қуйидаги мисолда,
Сағир мунис-да бўлди, ғамгин-да бўлди. (Тоғай Мурод. "Ойдинда юрган 
одамлар") 
Матнда «мунис», «ғамгин» сўзлари орқали аслида инсон бундай 
бўлмаслиги керак, ва бунинг барчаси «етимликнинг кулфати» деган ахборот 
яширинган.
Нутқда айрим лексемаларнинг антонимик яъни зид хусусиятлари ҳам 
пресуппозицияга учрайди. Сифатларнинг зиддига ишора қилиш муносабати 
асосида муайян пресуппозицияни шакллантиради. Бу вақтда пресуппозиция 
гап қурилишида яширин маънога эга бўлади. Қуйидаги мисол орқали келтириб 
ўтсак.
Кеп қолинг. Ҳўжасоатнинг майизига 
-Арзон қилдим, килоси ўн сўм. (Тоғай Мурод. «Ойдинда юрган 
одамлар») Мисолда берилган арзон лексемаси ўзининг антонимига ишора 
қилиш натижасида «Ҳўжасоатнинг майизи қиммат эди» пропозицияси яширин 
ифодасига эга.
-Кийин кинога борамиз, -деди Барчинойга.
Барчиной янги мода бўлган камзул-шимини кийиб чиқди. (Тоғай Мурод 
"Эр-хотин") 
Ушбу гапдаги янги сўзидан 
1) эски кийимлари ҳам бор.
2) 
хурсандлигидан янги кийимини кийди пресуппозициясини 
ифодаланаяпти.
Адирлаб отига қамчи босди. От ғарқ терга ботди, оғир-оғир нафас олди. 
(Тоғай Мурод. «Ойдинда юрган одамлар») Мазкур гапда вазн билдирувчи 
сифатлар такрор қўлланиши орқали қуйидаги яширин ахборотларни узатади.
1)от жудаям чарчаган.
2)қамчи зарбидан кўп югурган.
3)эгаси каби ёмон кайфиятда эканлиги.
Маза-таъм билдирувчи сифатлар ҳам нутқимизда пресуппозицияни 
ифодалаш хусусиятига эга.
Масалан, Синонинг майизи шўр бўлади. (Тоғай Мурод. «Ойдинда юрган 
одамлар») Ушбу гапдаги шўр сифати «Ширин майизлар ҳам бор» 
пресуппозициясининг шаклланишига йўл очади.
Ёки сўзлашувда «Шунда, нордон-нордон гапирмиш котиб овозини 
эшитди» (Тоғай Мурод "Ойдинда юрган одамлар") нордон-нордон сифатини 
қўллаш орқали ҳам пресуппозицияни юзага келтиради. «Котиб мулойим 
гапирсачи» деган зид фикрга ишора қилади.


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
13 
Баъзи 
ҳолатларда 
инсонларнинг 
хусусиятларини 
билдирувчи 
сифатларда ҳам пресуппозицияни учратишимиз мумкин.
Масалан, Оймомо онамиз ич-ичидан суюнди. Боиси, сумалак қўювчида, 
сумалакка кайвонилик қилувчида, ғоят покиза аёл бўлмоғи лозим бўлади. 
(Тоғай Мурод. «Ойдинда юрган одамлар») Сифат ва унга оид даража «Оймомо 
пала-партиш, бузуқ аёллардан эмас» деган пресуппозицияга ишора қилади.
Чўғ тафтидан юзлари қизариб кетган бу салобатли, катта одамнинг 
қаршисида ийманиб, ориқ қўлларини қовуштириб, йигирма ёшлардаги 
мўйловли йигит-Раҳимжонов ўтирибди. (Тоғай Мурод. «Кузнинг бир кунида») 
Ушбу мисолдаги айрим сифатлар пресуппозициясига эътиборимизни 
қаратсак. Салобатли, катта лексемасидан «У кичкина пачоқ одам эмас» 
пресуппозицияни тушуниш мумкин. Мўйловли сўзи эса предмет ҳамда унинг 
белгисини акс эттириб, сўз бирикмасида нарса предметнинг мавжудлиги 
ҳақидаги ахборотга яъни, йигитнинг мўйловли эканлиги прессупозициясига 
ишора қиляпти.
Сифатларнинг ишора қилинаётган пресуппозицияси қабул қилувчиларга 
тушунарли бўлиши учун контекст, нутқий вазият, ҳамда прагматик 
билимларга эга эканликлари муҳим ўрин тутади.

Download 3,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish