Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
15
воситасида ўз фикрини баён этиш асносида субъектив муносабатини ҳам
билдириб ўтади ва тингловчининг диққат-эътиборини ўзига жалб этади.
Тилшунос олим А. Абдуллаевнинг таъкидича, ундалманинг энг муҳим
хусусияти сўзловчининг тингловчига бўлган турли субъектив муносабатини
акс эттиришда кўринади [1, 75-бет]. Бу субъектив муносабат турли хил
кўринишларда намоён бўлади. Ундалмалар ифода этаётган муносабатда ўрни
билан сўзловчининг экспрессив кайфияти ҳамда эмоционал муносабати ётади.
Эмоционал муносабатни ифода этиш усулларидан бири киноя усули бўлиб,
унда “... муаллиф воқеани жиддий баён қилгандай бўлади, аммо тил
воситаларини ўз маъносига қарама-қарши қўллаб, бирор шахс ёки воқелик
устидан кесатиқ билан кулади. Бошқача қилиб айтганда, сўзловчи нутқининг
заминида ҳақиқий маънога тескари бўлган яширин кулги маъноси ётади” [3,14-
бет].
Киноянинг нутқий мулоқот ташаббускорлари ўртасида асосан,
салбий
маъно-мазмунда қўлланиши кўпроқ учрайди. Баъзан шахсга, аниқроғи, яқин
деб билган шахсларга нисбатан мойиллик, мулойимлик билан фикр изҳор
қилинаётганда киноя мазмуни ижобий руҳда кечиши кузатилади. Ижобий
мазмундаги кинояда аксарият ҳолларда, билиб-билмай тингловчининг
иқтидорини мақташ маъноси ҳам акс этган бўлади:
Қосимбек ҳам тўхтаб,
орқада келаётган мулла Фазлиддинга юзланди: -Жаноб меъмор, бу тошлардан
зинапоя тарашлаш хотираларига келмабдилар-да (П. Қодиров “Юлдузли
тунлар”).
Келтирилган матнда Қосимбекнинг киноя билан йўғрилган фикрида
Фазлиддиннинг иқтидорига тан берганлик мазмуни ҳам ўз ифодасини топган.
Аксар ҳолларда нутқий мулоқотда киноя билан мурожаат этувчи шахс
қайсидир жиҳати билан тингловчидан устун мавқеда туради. Устунлигини
кўрсатиш учун мавзуга ва вазиятга мос равишда
лисоний бирликлардан
фойдаланиб мурожаат этади. Лисоний бирликларни қўллаш муаллифнинг
эмоциясига боғлиқ равишда юзага чиқади. С. Боймирзаеванинг эътирофича,
“киноянинг қандай мазмун ва мақсадда ифодаланиши нутқ субъектининг
қайси ижтимоий гуруҳга ва қандай маданият соҳиби бўлишига ҳам боғлиқ”
[2,110-бет]. Баъзан бир ижтимоий гуруҳга мансуб шахслар ўртасидаги илиқ
муносабат киноя орқали акс таъсир этиши мумкин:
- Ҳа, домла, жуда
камнамосиз биз томонларда!- Маҳамат чатоқ шунча ўзини босаман деса ҳам,
барибир ачитиб олди (Ў. Усмонов “Гирдоб”).
Ундалмалар гап таркибида турли ўринларда келади ва бу услубий
белгиларнинг ҳар хил юзага чиқишига туртки бўлади. Ундалмаларнинг
услубий хусусиятлари ундалманинг шаклига ва у қатнашган
гап мазмунига
боғлиқ равишда намоён бўлади. Қуйидаги матн парчаларига эътиборни
қаратайлик: –
Эртасига “окно” вақтида ўзига яқин бўлган икки-уч ўқитувчи
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
16
билан услубхонада ўтиришганда улардан бири – Шаҳноза Алиевна исмли рус
тили ўқитувчиси кулимсираб: – Кеча нима ишлар қилиб кетдингиз, азизим? –
деди (З. Қуролбой қизи “Ёвузлик фариштаси”).
Бу икки матнда ундалма
(азизим
)нинг гапда қўлланиш ўрни икки хил:
бири гап бошида, иккинчиси охирида келмоқда. Дастлабки матндаги “азизим”
ундалмаси тўлиғича киноя мазмунини, иккинчиси
эса киноя мазмуни билан
биргаликда таажжубланиш маъносини хам ифодаламоқда. Бир хил шаклда
келтирилган ундалма икки хил мазмуний ифодага эга услубий восита сифатида
намоён бўлмоқда. Ундалманинг икки хил мазмунда акс этиши албатта, нутқий
мулоқот орқали юзага чиқади. Сўзловчи ва тингловчи ушбу мулоқотнинг
иштирокчиси сифатида узвий алоқадорликда бўлади. Бу алоқадорлик
сўзловчининг асосий ахборотни узатиш ва шу орқали тингловчини ушбу
мақсадни англаб олишга ундашдир.
Киноянинг мазмун-моҳияти тўлиғича матнда ойдинлашадиган лисоний
тафаккур ҳодисаларидан биридир. Лисоний тафаккур ҳодисалари эса сўз
орқали юзага чиқади. Қадр-қиймат семасига эга сўзнинг маълум муносабатни
ифодалаши муаллифнинг прагматик мақсади ва талаби билан амалга ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: