Adabiyotlar:
1. Toirova G. Leksik sinonimlarni o‘rgatishdagi muammolar. O‘zbek tili va
adabiyoti.
2. Rahimov U. E. (2020) Leksik strukturadagi ishoraviy ma’nolarning
lingvopoyetik
va
lingvopragmatik
tadqiqi.
Tilshunoslikning
zamonaviy
yo‘nalishlari: muammo va yechimlari. Andijon. Pp 10-15.
3. Sharapova O. (2015) Gazeta tilida leksik-frazeologik sinonimlarning
qo‘llanilishi (“zarafshon” gazetasi materiallari misolida). Samarqand.
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
27
LINGVOMADANIYATSHUNOSLIK VA MADANIYATLARARO
MULOQOT MASALALARI
ТЎЙ МАРОСИМЛАРИНИ ИФОДАЛОВЧИ БАЪЗИ
ЭТНОГРАФИЗМЛАРНИНГ ЛИНГВОКУЛЬТУРЕМА СИФАТИДАГИ
ТАЛҚИНИ
(оқ ранг билан боғлиқ)
Курбаназарова Наргис Шодиевна
Термиз давлат университети катта ўқитувчиси (PhD)
Тил нафақат алоқа ва фикрни ифодалаш, балки маданият билан боғлиқ
билимларни тўплашнинг ҳам энг муҳим воситасидир
1
.
Маданият
инсонларнинг маълум бир жамоасига мансуб моддий ва маънавий
қадриятларини бирлаштиради ва бир миллий жамоанинг бошқасида умуман
йўқ бўлган, ёки улар билан сезиларли даражада фарқ қиладиган қадриятларини
миллий ижтимоий-маданий фондини ташкил этадиган тушунчаларни ўзида
намоён этади
2
.
Маълумки,
лингвокультурология
фанининг
объектини
халқ
маданиятининг тилда ёрқин ифодасини ўзида намоён этувчи муқобилсиз
лексика: этнографизмлар, лакуналар, экзотизмлар ва тилнинг стилистик
жамланмаси, тил бирликларнинг мифлашган кўринишлари: архитип вамифлар
(асотир ва ривоятлар), тилда ўз аксини топган расм-русум ва одатлар, тилнинг
паремиологик фонди, тил еталонлари, имо-ишора ва рамзлар, тилдаги
ўхшатиш ва метафоралар ҳамда ўзбек нутқ одатлари ва нутқий этикет
шаклларини ташкил этади. Биз мазкур фаслда лингвокультуремалар –
лингвомаданий бирликлар таркибига кирадиган никоҳ тўйи маросимларига
оид бўлган этнографизмларни таҳлилга олдик.
Маданиятга хос белгиларни ўзида ифодаловчи сўз, сўз бирикмаси, ибора
каби тил бирликлари лингвокультурема – лингвомаданий бирликларни ташкил
қилади. Лингуокультурема – лингвомаданий таҳлилнинг асосий бирлигидир.
Бу атама В.В.Воробёв томонидан таклиф қилинган бўлиб (Воробёв,
1997), тилшунослик, маданиятшунослик ва лингвокультурология соҳасига оид
адабиётларда кенг тарқалди.
Маълум бир маданиятни ўрганишда шу маданиятга хос тил
бирликларининг мазмуни ва ифода шаклини ҳам кўриб чиқиш керак.
1
Гумбольдт В. Избранные труды по языкознанию. М.: Изд-во Прогресс, 1984. 396 с.
2
3. Виноградов В. С. Перевод: Общие и лексические вопросы: учебное пособие. М.: КДУ, 2004. 240 с. , 27
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
28
В.В.Воробёвнинг фикрига кўра, сўз ва унинг лексик-семантик маъносидан
фарқли лингвистик бирлик – лингвокултурема нафақат тилнинг (лисоний
маъно), балки маданиятнинг (тилдан ташқаридаги маданий маъно)
сегментларига хос тегишли белгиларни ҳам ўз ичига олади ва ифода этади. У
мураккаб бирлик сифатида лингвистик ва екстралингвистик (концептуал ва
объектив) таркибга эга диалектик бирлигидир. Ушбу бирлик моҳиятига кўра
сўздан чуқурроқдир
1
.
В.В.Воробёвдан сўнг Н.Н.Кириллова ва A.Л. Aфанасйева ҳам бу
бирликка эътибор қаратиб, лингвокультурема – лексик ёки фразеологик
бирлик бўлиб, у нафақат денотатив – белгили маъноларни, балки маълум
маданий тушунчаларни ифодаловчи маданий семаларни ҳам ўз ичига олади
деб ҳисоблашади
2
.
A.A.Потебня фикрича эса, сўз икки хил маънони англатади, улардан
бири тилшуносликка оид, иккинчиси, бошқа фанларнинг предмети бўлган
номдир. Бу сўзининг коннотатив (қўшимча, янги) маъноси ҳисобланади
3
.
Лингвокультуремалардаги концептуал ва предметли фарқлар, айниқса, турли
тилларда таққослаганда яққол намоён бўлади, бу биз ўрганаётган тил ёки халқ
маданиятининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тасаввурга эга бўлишга
имкон беради.
Ҳар бир халқ ижтимоий ва меҳнат тажрибаларида ўзига хос
хусусиятларга эга бўлиб, улар ҳодисалар ва жараёнларнинг лексик-грамматик
номинациясидаги фарқларда, баъзи маъноларнинг уйғунлигида, уларнинг
этимологиясида ва бошқа жиҳатларида ифодаланади
4
. Сўзга қараганда кенгроқ
даражадаги бирлик сифатида қаралиши, тилшуносликда ўзига хос лисоний
фикрлаш
шакли
ва
тилдан
ташқари,
маданий
муҳитни
ҳам
бирлаштиришидадир. У юқорида айтилган каби, сўз, ибора, бутун матн билан
ҳам ифодаланиши мумкин.
Лингвокультурема – ифодалайдиган ўзига хос маънолар қабул қилувчи
(тингловчи) онгида мавжуд бўлмаслиги, яъни унинг учун нотаниш бўлиши
мумкин. Қачонки, ифода этилаётган маъно қабул қилувчининг яшаш
шароитига тўла мос келганда (шу тушунчалардан онгли равишта
фойдаланганда) бу бирликларнинг маъносини тушунади
5
. Шу сабабли,
маданиятнинг ушбу бирлклари таржимашуносликда матнда берилган
1
Воробьев В. В. Лингвокультурология: монография. М.: РУДН, 2008. 336 с., 45 с.
2
Кириллова Н. Н., Афанасьева А. Л. Практическое пособие по лингвокультурологии: французский язык.
СПб.: Изд-во СПбГУ, 2008. 212 с., 73
3
Потебня А. А. Мысль и язык. М.: Лабиринт, 1999. 349 с.
4
Власова Е. А. Соотношение понятий «язык», «культура» и «картина мира» // Филологические науки.
Вопросы теории и практики. Тамбов: Грамота, 2012. № 7 (18). Часть 1.
5
Новый словарь методических терминов и понятий (теория и практика обучения языкам). — М.:
Издательство ИКАР. Э. Г. Азимов, А. Н. Щукин. 2009
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
29
мазмунни яхшироқ, чуқурроқ англаш ва ушбу мазмундаги қадриятлар билан
боғлиқ маълумотларни яна бир бошқа маданият вакилига тушунарли
бўлишини таъминлашда ўрни муҳимдир
1
.
Ўзбек тилидаги луғатларда лингвомаданий бирликлар – лисоний
белгининг ва маданий мазмун бирикувидан таркиб топувчи, семантикасида
маданий ахборот яққол намоён бўлувчи тил бирликлари. Жумладан,
фразеологизмлар, эталонлар, рамзлар, метафоралар, турғун ўхшатишлар,
нутқий этикетлар, урф-одат ва маросимга оид сўзлар, топишмоқлар, миллий
реалиялар, архитиплар, мифологемалар, лакуналар, прецедент бирликлар ва
бошқалар
2
лингвомаданий бирликларни ташкил қилади деган таърифни
учратишимиз мумкин.
Тадқиқотимиз обекти сифатида олинган тўй маросимларига оид қатор
номлар, сўзлар, атамалар мавжудки, уларда олдинги бобларда айтиб ўтганимиз
каби жуда кўплаб маънавий ва маданий белгилар акс этади.
Ранг билан боғлиқ диний-ақидавий қарашларни ифодаловчи
лингвомаданий бирликлар:
Do'stlaringiz bilan baham: |