Газламларда арқоқ ва танда иплар ўралиши:
1 – саржа; 2 – сатин
Газлама бўлакларини танда ва арқоқ иплари бўйлаб аниқ кесиш ҳамда танда ва арқоқ
чекка ипларини катта игна ёки бигиз билан ажратиш мақсадга мувофиқ.
Мураккаб ва безаксимон иплар ўралишли газламалар бошланғич синфларда ўрганилмайди.
Бундай ўралишлар борлиги тўғрисида учинчи синф ўқувчиларига айтиб ўтиш, газламаларни
эса кўрсатиш мумкин.
Газламаларда иплар ўралишини кўриб чиқишда учинчи синф ўқувчиларини лупалар
билан таҳминлаш фойдали.
Буюмлар ва алоҳида деталларни конструкциялаштириш ва тайёрлашда газламалардан
760
10
тўғри фойдаланишлари учун ўқувчилар энг муҳим, кўп тарқалган ва ишлов бериш осон
газламалар билан танишишлари керак. Газламалар нимадан ва қандай тайёрланишини
билиш, бирон-бир нарса тайёрлаш керак бўлган газламанинг асосий хусусиятлари ва
сифатини, газламада бўйлама ва кўндаланг ёҳналишларни аниқлай олиш ҳам муҳим.
Газламалар тайёрлашда танда ва арқоқ ўралишлари тўғрисидаги олдинги билимларини
ўқувчилар эслашлари учун уларга тўқувчилик ромчаси ва унда энг оддий ўралишлар билан
қўлбола газламанинг тайёрланиши жараёнини кўрсатиш фойдали.
Милк бўлмаган кичик газлама бўлаги билан ишлашга тўғри келсачи? Бу ҳолда танда ва
арқоқ иплари ёҳналишини қандай аниқлаш керак? Ўқитувчи ўқувчилардан столлари устида
ётган газлама бўлакларини диққат билан қараб чиқишни сўрайди. Буларнинг қайси бирида
милкли газлама бўлаклари бўлса, уларга оддий ўрганиш таклиф этилади – газламани аввал
милкка параллел ёҳналишда кейин эса – кўндаланг ёҳналишда тортиш. Ўқувчилар танда
иплари ёҳналишида газлама арқоқ иплари ёҳналишидагига қараганда камроқ чўзилишини
қайд этадилар. Хулоса чиқарилади: газламани икки асосий – бўйлама ва кўндаланг ёҳналишда
чўзилиши бўйича унда танда ва ақоқ иплари қандай жойлашганини аниқлаш мумкин. Бу
хулосадан фойдаланиб ўқувчилар ўз газлама бўлакларида танда иплари жойлашувини
аниқлаб, уларнинг ёҳналишини қабул қилинган шартли белги – учларида стрелкали тўғри
чизиқ кесмаси билан белгилайдилар.
Ўқитувчи таклифи бўйича ўқувчилар игна ёрдамида ўз бўлаклари четларидан бўйлама
ва кўндаланг ипларни тортиб чиқарадилар, уларнинг ташқи кўриниши ва чўзилишга
қаршилигини таққослайдилар. Биргаликда хулоса чиқарилади: бўйлама иплар (танда ипла-
ри) кўндаланг ипларга қараганда деярли чўзилмайди ва анча мустаҳкамроқ. Улар кўпроқ
эшилган бўлиб, юзаси арқоқ ипидек унчалик пахмоқ эмас, анча силлиқ бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Шарипов Ш.С. ва бошқалар, “Меҳнат таълими, касб танлашга йўллашда йўллашни
ўқитиш методикаси”. (Касб танлашга йўллаш фанидан, методик қўлланма), Тошкент.
ТДПУ 2008 й – 52 бет.
2. Муслимов Н.А. ва бошқалар, “Меҳнат таълими ва касб танлашга йўллашни ўқитиш
методикаси” (Ўқув қўлланма) Тошкент, Ўқитувcҳи – 2009 йил 427 бет.
3. Қўйсинов О ва бошқалар “Меҳнат таълими, касб танлашга йўллашдан амалий
машғулотларни ташкил этиш методикаси” (Методик қўлланма) Тошкент. ТДПУ. 2011 йил
761
Do'stlaringiz bilan baham: |