10
РУСИЙЗАБОН ЎҚУВЧИЛАРГА МИЛЛИЙ МАДАНИЙ ЛЕКСИКАНИ НУТҚИЙ
МАВЗУЛАР БИЛАН БОҒЛАБ ЎРГАТИШ
Раҳматуллаева Малика Мирсабитовна
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани
№180- ДИУ мактабининг
ўзбек тили ўқитувчиси
(ЎзДЖТУ мустақил тадқиқотчи)
Аннотация: Ўзбек тили дарсларида русийзабон ўқувчиларга миллий маданий лекси-
кани ўргатиш. Бошланғич таълим босқичида ўзбек тили таълимининг асосий вазифаси
ўқувчиларни ўзбек тилида ўқиш, ёзишга ўргатиш ва русийзабон ўқувчилар нутқини дастур-
да берилган мавзулар доирасидаги сўзлар билан бойитиб боришдир.
Калит сўзлар: русийзабон, миллий, лексика, маданий, таълим, иккинчи тил, миллат,
ўзбек тили, дастур, дарслик, бошланғич таълим, коммуникатив.
Маълумки, иккинчи тил таълимида ўқувчиларни тил соҳибларининг яшаш тарзи, мил-
лий маданий хусусиятлари, тарихи каби хусусиятлари билан таништириш, ўқувчилар
луғатига шунга боғлиқ тушунчалар, нарса-буюмлар номларини ифодаловчи миллий ма-
даний лексикаларни ўргатиш ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Бу вазифалар коммуникатив
мақсад асосида танланган нутқий мавзулар воситасида атрофдаги муҳит – мактаб, оила,
табиат, ўсимликлар, ҳайвонлар, паррандалар, йил фасллари, ўйинчоқлар, кўча, шаҳар ва
мамлакатга оид сўзлар билан таништириш ва шу сўзлар ёрдамида, аввал сўз бирикмалари,
сўнгра қисқа, ихчам, содда гаплар туздириш орқали амалга оширилиши кўзда тутилган.
Бунда, аввало, нарса-бумларни ифодаловчи миллий маданий лексикани ўргатишга
алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Булар теварак-атрофдаги нарса-бу-
юмлар, жой номлари, уй жиҳозлари, кийим, таомлар номлари, қариндош-уруғчиликка
алоқадор сўзлар, миллий байрамлар, миллий чолғу асбоблари, миллий ўйинлар ва мулоқот
шаклларини ифодаловчи сўзлар ёки сўз бирикмалари бўлиб, уларни айнан бошланғич таъ-
лимдан бошлаб ўргатилиши мақсадга мувофиқдир.
Маълумки, иккинчи тилни ўзлаштириш лексик, грамматик билимларни уйғунлаштирган
ҳолда қўллашни тақозо этади. Таълим рус ва қардош тилларда олиб бориладиган мактаблар
учун ўзбек тилидан ўқув дастурларининг муайян нутқий мавзулар бўйича бўлимлаштириб
берилиши ўқувчиларни ушбу мавзуларни ўтиш жараёнида ҳар бир мавзуга оид лексик
бирликлар билан бир қаторда шу халққа, миллатгагина хос бўлган миллий маданий лек-
сикалар билан ҳам таништириб бориш ҳам кўзда тутилади.
Нутқий мавзулар ўқувчиларнинг ёши, таълимнинг ривожлантириб борувчи тамойили
эътиборга олинган ҳолда синфлар бўйича тақсимланган бўлиб, бунда мавзулар синфдан
синфга осондан қийинга қараб ривожлантириб боришга ҳаракат қилинган. Жумладан,
бошланғич синфлар учун ўзбек тилидан ўқув дастурида 2-4-синфларда нутқий мавзулар
режалаштирилган
1
1:
Маълумки, бошланғич таълим босқичида ўзбек тили таълимининг асосий вазифаси
ўқувчиларни ўзбек тилида ўқиш, ёзишга ўргатиш ва русийзабон ўқувчилар нутқини да-
стурда берилган мавзулар доирасидаги сўзлар билан бойитиб боришдир. Хорижий тил-
лар таълимида ҳам бошланғич синфларда “Оила”, “Синф”, “Мактаб”, “Ўқув жиҳозлари”,
“Кийим-кечаклар”, “Ошхонада”, “Шифокор ҳузурида”, “Дўконда”, “Бозорда”, “Таътил”,
“Дам олиш куни”, “Байрамлар” каби мавзулар орқали ўқувчилар теварак-атроф, табиат,
жамият билан таништириб бориш кўзда
тутилади. Бу ўринда Н. Маҳмудов ва Б.Тўхлиевларнинг “Ўзбек тилини ўрганамиз” ўқув
қўлланмасида мавзулар айнан шу тарзда берилганлигини, бу тил ўрганувчиларни ўзбек
тилидаги миллий маданий лексикани ифодаловчи сўзлар ва иборалар билан таништириб
бориш имкониятини кенгайтирганлигини таъкидлаш мумкин
2
2.
1 1
Uzviylashtirilgan Davlat ta’lim standarti va o‘quv dasturi. O‘zbek tili (2–9-sinflar). – Тoshkent: RTM, 2017.
–– B. 94–194.
2 2
Маҳмудов Н., Тўхлиев Б. Ўзбек тилини ўрганамиз. –Тошкент: Ўқитувчи, 1991.
758
10
Ўзбек тилидан бошланғич синфлар учун тузилган ўқув дастурларидаги камчиликларни
бартараф этиш нутқий мавзуларнинг кенг қамровли бўлишига олиб келади. Бу русийзабон
ўқувчилар нутқини нутқий мавзулар билан боғлаб ўстиришга ҳамда таълим бошқа тил-
ларда олиб бориладиган мактабларда давлат тилини пухта ўргатиш ва таълим самарадор-
лигини оширишга имкон беради.
Албатта, дастурнинг нутқий мавзулар асосида шу тарзда бўлимларга ажратиб бери-
лиши коммуникатив методнинг бош омилларидан бири бўлиб, бу айниқса умумий ўрта
таълимнинг бошланғич синфларида яхши натижа беради. Бироқ жадвалда ажратиб
кўрсатилган “Куз келди”, “Қиш келди”, “Баҳор келди”, “Ёз келди” мавзуларини атов
гап шаклида “Куз”, “Қиш”, “Баҳор”, ”Ёз” деб қисқа ва аниқ бериш берилиши мақсадга
кўпроқ мувофиқлигини, 3-синф ўқув дастуридаги “Оила аъзоларимнинг иш куни”, “Тин-
члик барқарор бўлсин” каби узун сарлавҳалар эса бошланғич синфлар учун мос эмасли-
гини қайд этиш керак. Шунингдек, 2-синф учун режалаштирилган “Ўйинчоқлар” мавзуси
ҳам мактабгача таълим босқичида ва мактабга тайёрлов гуруҳларида ўтилиши мақсадга
мувофиқ, “Қизиқарли ҳаракатли ўйинлар” атамаси эса усулни билдириши боис, дастурга
мавзу сифатида берилиши мумкин эмас.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Узвийлаштирилган Давлат таълим стандарти ва ўқув дастури. Ўзбек тили (2–9-син-
флар). – Тошкент: РТM, 2017. –– B. 94–194.
2. Маҳмудов Н., Тўхлиев Б. Ўзбек тилини ўрганамиз. –Тошкент: Ўқитувчи, 1991.
759
Do'stlaringiz bilan baham: |