480
содир бўлган, кейинчалик турли вазифаларни
бажарувчи ва тузилиши
бўйича бир-биридан кескин фарқ қилувчи кўп ҳужайрали организмлар
вужудга келган.
Юқори босим ва ҳарорат тоғ жинсларидаги барча қадимий ҳаёт
изларини ўчириб, бирламчи қўринишини кучли ўзгартириб юборган.
Шунинг учун ҳам қадимги ҳайвонот ва наботот оламини ўрганиш катта
қийинчиликлар туғдиради. Аммо кейинги вақтларда замонавий
асбоблар ёрдамида Ердаги илк организмларнинг хусусиятлари бўйича
баъзи нарсалар аниқланди.
Сувўтлари ва бактерияларнинг тоғ жинсларидаги изотоп ёши 2,7-
3,1 млрд. йил бўлган бундай қолдиқлари Шимолий Америка, Марказий
Африка ва Австралиядаги кремнийли ва темирли сланецларда топилган.
Бу топилмалар архей акронининг бошларида кимёвий эволюциянинг
якунланганлиги ва биологик эволюциянинг бошланганлигидан далолат
беради. Бунинг тасдиғи бўлиб
Германия, Дания ва Швеция
олимларининг Исландиядаги иссиқ олтингугуртли булоқларда илгари
фанга номаълум бўлган иссиқбардош бактерияларни топганлиги
саналади. Бундай организмлар қайноқ сувда ҳам
бемолол яшашади,
олтингугуртдан кундалик озуқа сифатида фойдаланади. Яна бир шов-
шувли кашфиёт бўлиб Тинч океанининг Шарқий Тинч океани
тизмасида (21° ш.к.) иссиқ булоқларнинг топилганлиги ҳисобланади.
Булар «қора гейзерлар» ёки «қора чекувчилар» номини олган. Бундай
булоқлар чиқадиган жойда босим 25 МПа, ҳарорат эса 350°С дан ортиқ.
Шундай шароитларда ҳам иссиқбардош бактериялар топилган. Шу
туфайли олимлар Ерда 4 млрд йил илгари
яшаган реликт бактериялар
топилганлигини эътироф этишади.
481
Архейда дастлабки пайдо бўлган организмлар турли озуқа
шаклларига кўниккан. Баъзи организмлар фотосинтез жараёнларида сув,
карбонат ангидрит ва анорганик тузлардан озуқа моддаларини
ўзлаштиришган (автотрофлар); бошқалари ё автотрофлар ҳисобига
(гетеротрофлар) яшаган ёки парчаланган органик қолдиқлар билан
озиқланган (сапрофаглар). Органик дунё ҳайвонлар ва ўсимликлар
салтанатларига бўлинган.
Протерозойда, эҳтимол, дастлабки кўп ҳужайрали организмлар
пайдо бўлган. Булар вазифаси аниқ ажралмаган тўқимали
турлар
бўлган. Уларга, хусусан, булутлар туркумининг вакиллари – ҳавза
тубида ёпишиб ҳаёт кечирувчи сув организмлари киради. Булутларнинг
шакли турлича бўлган: цилиндр, кубок, бокал, шарни эслатган. Бу
ҳайвонларнинг юмшоқ танасида спикулалардан иборат органик ёки
минерал скелети бўлган. Булутларнинг вакиллари ҳозиргача
сайёрамизнинг денгиз ва океанларида яшайди, аммо дастлабки оддий
булутлар азалда қирилиб кетган ва бизгача тошқотган ҳолда етиб
келган.
Булутлардан бирмунча кейин қоринбўшлиқлилар туркумининг
вакиллари пайдо бўлади. Уларда тўқималар ва органлар алоҳида
вазифаларни бажарган. Қоринбўшлиқлиларнинг
вакиллари, булутлар
сингари, денгиз ва океанларда ҳозиргача яшаб келмоқда, ҳатто чучук
сувли ҳавзаларда ҳам кенг тарқалган. Уларнинг орасида бизга яхши
таниш бўлган маржонлар, медузалар ва гидраларни кўрсатиш мумкин.
Архей ва эрта протерозой ўсимликларидан кўкяшил сувўтлари
фаол ривожланади. Бу сувўтларининг юпқа концентрик қатламли
шарсимон, замбуруғсимон ва устунсимон шакллардаги оҳакли таналари
(строматолитлар) протерозой жинсларида кўп учрайди.
Айнан шу
482
кўкяшил сувўтларини Ердаги органик ҳаётнинг дастлабки вакили деб
ҳисоблашади.
Do'stlaringiz bilan baham: