355
материалларнинг
меандрланиш
қамбарида
тўпланиб
бориши
натижасида унинг сатҳи кўтарилиб, оқим қўққисидан пастроқ бўлган
аллювиал текисликка силжийди. Меандрланиш қамбарининг ҳосил
бўлишига ва миграциясига Сирдарё ва Амударёнинг
Турон
пасттекислигидан оқиб ўтишини мисол қилиб кўрсатса бўлади.
Меандрланиш қамбарининг кенглиги 25-30 км га боради. Вақт
ўтиши билан меандрланиш қамбарининг текислик юзаси бўйлаб
миграцияси туфайли аллювиал ётқизиқларнинг кенглиги юзлаб ки-
лометрларга ошади.
Баъзи меандрлар кейинчалик ривожланиб қолдиқ кўлларни,
ботқоқликларни, тўқайзорларни вужудга келтириши мумкин.
132
-
расм. Миссисипи дарёсининг меандрланиши.
http://fotoart.org.ua
356
Дарёларнинг қуюлиш қисми.
Дарёларнинг қуюлиш қисминин
шаклланишига турли омиллар: дарёдаги сув сарфи ва унинг вақт
давомида ўзгариши, дарё келтирадиган бўлакли материалнинг миқдори
ва таркиби, эрозия базиси ҳавзаси сувининг шўрлиги ва
тектоник
ҳаракатлар ҳисобланади. Уларнинг орасида ташиб келтирилаётган
материаллар ҳажми ва тектоник ҳаракатлар етакчи саналади. Уларнинг
нисбатига кўра дарёларнинг қуюлиш жойида дельта ёки эстуарий ҳосил
бўлади.
Дельталар.
Дарёларнинг ташиб келтирган терриген материаллар
эрозия базиси ҳисобланган денгиз ёки кўлларга қуйилиш
жойида
чўкмага ўтиши туфайли грекча Δ (дельта) ҳарфига ўхшаш шаклдаги
ётқизиқлар вужудга келади. Дарёлар
дельтаси улар келтирган
чўкиндилар ҳисобига денгиз майдонининг анчагина қисмини эгаллаб,
кенгайиб боради. Масалан, Волга дарёсининг дельтаси 19000 км
2
, Лена
дарёсиники 29500 км
2
, Амударёники 9000 км
2
.
Ерусти дельтаси сувости дельтасига (авандельта), у эса ўз
навбатида сув ҳавзасининг ичкарисига қараб чўкинди тўпланиш фақат
муаллақ зарралар ҳисобига содир бўладиган продельтага алмашинади.
Агар эрозия базиси кўтарилса, эрозия иши сустлашади ва чўкинди
материаллар чўкмага ўтади.
Эстуарийлар.
Дарё водийси бўйлаб анча масофага кириб борувчи
ҳавза қўлтиғи эстуарий дейилади. Унинг ҳосил бўлиш сабаблари
турлича. Эстуарийлар денгиз сатҳининг кўтарилиши ёки дарё қуюлиш
қисмининг чўкиши орқали вужудга келиши мумкин. Кейинги ҳолда
дарёларнинг ҳавзага қуюлиш қисмидаги соҳиллар сув остида қолиб
кетади (Об, Енисей).
357
Эстуарийлар денгиз соҳилидаги прилив ва отливлар билан ҳам
боғлиқ бўлади. Прилив вақтида денгиз дарёларнинг қуюлиш қисмини
ҳам қамраб олади.
Шаршаралар.
Тоғ дарёлари ва платолардан оқиб ўтадиган деярли
барча дарёларда шаршаралар кузатилади.
Шаршараларнинг вужудга
келиши дарё водийсидаги туб жинсларининг механик хоссалари ва
ётиш шароитлари ҳамда геологик структуралар билан боғлиқ. Энг
йирик ва баланд шаршаралар бўлиб
Венесуэладаги Ангела,
Зимбабведаги Виктория, АҚШдаги Ниагара ҳисобланади (133-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: