Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф


-расм. Бурмаларнинг эни ва бўйи орасидаги



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

52-расм. Бурмаларнинг эни ва бўйи орасидаги 
муносабат бўйича морфологик турлари.


193 
Флексуралар. 
Флексура
деб 
горизонтал ёки қия ётган 
қатламларнинг тирсаксимон букланишидан ҳосил бўлган поғонали 
структурага айтилади. Флексураларда устки ёки 
кўтарилган қанот

пастки ёки 
чўккан қанот
ва 
туташтирувчи
қанот сингари элементлар 
ажратилади (53-расм). 
Қия ётган қатламларда 
ҳосил бўлган флексуралар 
мувофиқ 
ва 
номувофиқ 
турларга бўлинади. Муво-
фиқ флексураларда устки, 
пастки ва туташтирувчи 
қанотлари бир томонга қараб 
ётган бўлади. Номувофиқ 
флексураларда 
устки 
ва 
пастки қанотлар бир томонга, туташтирувчи қанотлари эса, қарама-
қарши 
томонга 
қараб 
ётган 
бўлади.Флексуралар 
субстрат 
ётқизиқларида узилмали структуралар ҳосил бўлиши ва маълум 
блокнинг чўкиши натижа-сида пайдо бўлади. Лекин бунда флексура 
ҳосил қилувчи қатлам яхлитлиги бузилмасдан чўзилган бўлади. 
Бурмали структуралар ва флексуралар табиатда жуда кенг 
тарқалган. Улар ер пўстининг тектоник ривожланиши натижасида 
вужудга келади ва ҳудуднинг геологик тараққиёти тарихини босқичма-
босқич ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Булардан ташқари кўпгина 
фойдали қазилма бойликларнинг ҳосил бўлиши ва тўпланиши бурмали 
структураларнинг ривожланиши билан боғлиқ. Бурмали структу-
раларни ва флексураларни ҳар томонлама ўрганиш фойдали қазилма 
конларини қидиришда, разведка ва эксплутация қилишда катта амалий 
аҳамиятга эга. 
53- расм. Флексура элементлари
.


194 
Узилмали структуралар ва уларнинг морфологик турлари.
Узилмали структуралар (ер ёриқлари) ер пўстида ривожланадиган 
тектоник кучлар таъсирида содир бўлиб, бурмали тоғларда кенг 
тарқалган. 
Ер пўстининг яхлитлиги бузилиши орқали бир-биридан ажралган 
бўлаклари ўзининг фазода тутган ўрни ва сурилишда қатнашиш 
фаоллиги билан ажралиб туради. Сурилиш юзаси билан ажралган тоғ 
жинсларининг бўлаклари сурилмали структураларнинг 
блоклари
ёки 
қанотлари
деб аталади. Узилмали структуралар ер юзасидаги рельеф 
шакллари бўйича яққол кўриниб туради. 
Узилмали структураларнинг сурилиш юзаси текис ва нотекис 
бўлиши мумкин. Биринчи ҳолда у одатда силлиқланган бўлади. Бундай 
силлиқ ва ялтироқ юза - 
сирпаниш ойнаси
деб аталади.
Сурилиш юзаси нотекис бўлса, ўзаро харакатда бўлган блоклар 
орасида 
тектоник брекчиялар
ҳосил бўлиши мумкин. Тектоник 
брекчияларнинг ҳаракатдаги блоклар орасида майдаланиб эзилиши ва 
зичлашиши оқибатида 
милонитлар
ҳосил бўлади. 
Тектоник брекчиялар катта бўшлиқ ҳажмига эга бўлганлиги учун 
кўп ҳолларда уларнинг ичига гидротермал эритмалар кириб, томирли ва 
маъданли минерал ётқизиқлар ҳосил қилади. Шунингдек тектоник 
брекчиялар орасида ерости сувлари, газ ва нефт маҳсулотлри 
тўпланиши мумкин. 
Узилмали структурада кўтарилган блок ёки ётган қанот, чўккан 
блок ёки осма қанот, сурилиш юзаси, сурилиш юзасининг ётиш бурчаги, 
сурилиш амплитудаси каби элементлар ажратилади
Узилмали структуралар ўзининг хима-хиллиги билан ажралиб 
туради ва блокларнинг сурилиш юзаси йўналиш чизиғи бўйича 
(горизонтал), сурилиш юзасининг ётиш чизиғи бўйча (вертикал) ва 


195 
уларнинг ҳар иккисига ҳам маълум бурчак остида (диагонал) 
ҳаракатланиши орқали бир-биридан фарқланади. Булардан ташқари 
блокларнинг сурилиш юзасига перпендикуляр йўналишдаги харакати, 
сурилиш юзасининг ётиш бурчаги, унинг ётиш томони ва бошқа 
хусусиятлари ҳам ҳисобга олинади. Улар орқали узилмали структуралар 
узилма, аксузилма, силжима, устсурилма, қоплама ва очилма сингари 
турларга ажратилади. 
Узилмали 
структура-ларнинг 
бундай 
хилма-хиллиги 
тоғ 
жинсларига таъсир қилувчи тектоник кучларнинг ҳаракат йўналиши ва 
улар орасидаги муносабатга боғлиқ. Тектоник кучлар ҳаракат 
йўналишига қараб сиқувчи, чўзувчи ва жуфт кучларга бўлинади
Сиқувчи тектоник кучлар бир-бирига қарши йўналишдаги 
ҳаракати туфайли тоғ жинсларида бурмали структуралардан ташқари
 
аксузилма, устсурилма 
ва
 қоплама
сингари узилмали структураларнинг 
пайдо бўлишига олиб келади. 
Чўзувчи тектоник кучлар 
қарама-қарши томонга йўналган 
бўлиб, 
уларнинг 
таъсирида 
асосан узилма (54-расм)
, очилма 
ва
рифт
структуралари вужудга 
келади
Паракучлар эса, сиқувчи 
тектоник кучлар сингари бир-
бирига 
қарши 
йўналишда 
ҳаракат қилсада, лекин улар ўзаро параллел бўлади. Бу кучлар 
таъсирида 
силжима
структуралар ҳосил бўлади (55-расм). 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish